Халқаро туризм


Халқаро туризм статиистикасини такомиллаштиришга



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

4.4. Халқаро туризм статиистикасини такомиллаштиришга
қаратилган асосий йўналишлар 
Туризм статистикасида учта бош муаммо мавжуд бўлиб, улардан бири 
маълумотларсиз таққослашдир. У туризм ривожлантириш қонуниятлари, 
тенденцияларини аниқлаш мақсадида ахборотларни тахминан солиштириб 
кўришни билдиради. Бу соҳадаги ўзгаришлар, кенгликлар ва давр, битта 
номдаги кўрсаткичлар, катталиклар баҳоланиши, уларни турли мамлакатларга 
таалуқли томонлари ва бошқалар шулар жумласидандир. Статистик 
маълумотлар кўп холларда уларнинг предмети мазмуни фарқига, ҳисоб китоб 
методикаси ёки ўлчов бирлигига кўра таққослаб бўлмайдиган ҳолатда бўлади. 
Аммо кўп ҳолатларда беқиёс маълумотларни солиштириб кўриш холатига 
келтириш мумкин. 
Яқин 
вақтларгача 
туристик 
атамалар 
ва 
саёҳатчи 
шахслар 
классификациясида чалкашликлар кўп эди. Масалан, асосий «турист» деган 
тушунча бир хил аталмасди. Тафовут доимий яшаш жойи эмас манзилда бўлиш 
узоқлигига (1 дан 5 ва ундан кўпроқ тунаш) ва саёҳатчи шахслар ёши (14 дан ва 
ундан катта), шунингдек сафар мақсадига таалуқликда эди. Айрим турлича 
талқинлар ҳозирги кунгача ҳам сақланиб келмоқда. 40 % га яқин


83 
мамлакатларда экскурсиячилар ташриф буюрувчилар ҳисобланмайди, 10 % 
мамлакатларда эса улардан иш юзасидан келувчиларни чиқариб ташлашади. 
Бир хил ҳолатларда келиш ташриф буюрувчининг доимий яшайдиган 
мамлакатида қайд этилади, бошқасида эса фуқаролигига қараб қайд этилади. 
Буларнинг ҳаммаси халқаро таққослашни қийинлаштиради.
Туризм статистикасининг бошқа муаммоси – 
статистик ахборотнинг 
тўлиқлиги ва ишончлиги
. Бошқача айтганда халқаро туризм ҳақида зарур 
ахборотларни қай тарзда олиш ва йиғилган бир қанча маълумотлардан қандай 
қилиб бўшлиқларни тўлдириш муаммоси. 
1998 йил БТТ «Туризм бўйича иқтисодий ҳисобот» ни эълон қилди. Унда 
у ўзининг туризм статистикаси соҳасидаги кўп йиллик тажрибасини 
умумлаштирди. 
Унинг бўлимларидан бири статистик ахборотлар ва маълумотларни 
йиғиш муаммосига бағишланган. БТТ халқаро туризм ҳақида умумлашган 
ахборотларни олиш учун етишмаётган бирламчи маълумотларни ҳисоблаш 
усулини тақдим этди.
Ҳозирги пайтда бирорта давлат туризмни кузатиш бўйича тўла ҳажмда 
тизимли иш олиб бораётгани йўқ. БТТ ҳисоботига мувофиқ жаҳоннинг 18 
мамлакати (ҳудуди) да сайёрамизнинг 0,5 % аҳолиси яшаётганига қарамасдан 
халқаро туризм ҳақида ҳеч қандай ахборот тақдим этилмаган. Уларнинг 
кўпчилиги иқтисодий жиҳатдан суст ривожланган бўлиб, жаҳон туризм 
бозорида улушлари жуда кам. 202 мамлакат (ҳудуд) йиллик статистик 
маълумотномаларга киритилган. Улар халқаро туристик алмашиш тўғрисида 
маълумотлар тўплашади, кўрсаткичлари руйхати жуда чекланган. Ҳатто 
статистика ишлари яхши йўлга қуйилган Францияда ҳам, ҳисоб жуда кўп 
бўшлиқлар билан амалга оширилади. Туристик оқимлар статистикасида 
экскурсион ва иш юзасидан қисқа муддатли сафарлар тўғрисида маълумотлар 
фрагмент характери берилади. Туристик харажатлар статистикаси ҳам тўлиқ 
ҳолда эмас. Статистик кузатувлар материаллари таҳлили шуни кўрсатадики, 
кириш туризми ҳисоби, чиқишга нисбатан яхши йўлга қўйилган. 202 
мамлакатдан (ҳудудда) атига учтасида халқаро туристик келишлар ҳақида 
маълумотлар йўқ, холос. 12 тасида эса халқаро туризмдан даромадлар йўқ. 
Жўнаб кетиш туризми ҳисоботнинг статистик шаклида жуда ёмон акс 
эттирилган. Мамлакат (ҳудуд) ларнинг яримида аҳолининг чегара ортига
сафари сони ва халқаро туризмга харажатлар катталиги тўғрисида ахборотлар 
йўқ. Халқаро транспортда ташишлардан ва уларга харажатлар тўғрисида 
маълумотлар ҳамма жойда ҳам йиғилаётгани йўқ. 202 мамлакат (ҳудуд) дан 
фақат 80 таси БТТ томонидан сўралган халқаро туризмнинг ривожланиши 
ҳақида маълумотларни бера олади, холос. 
БТТ етишмайдиган ахборотларни босқичлар бўйича баҳолаш усулини 
қўллаб, ҳисоблаш йўли билан олади. Дастлаб ҳамма мамлакатлар бир хилдаги 
гуруҳларга тенглаштирилиб бўлинади. Улар жаҳоннинг субрегионлари бўйича, 
уларнинг ичида эса турмуш даражасига (аҳоли жон бошига тушадиган туризм) 
қараб бирлаштирилади. Ҳар бир гуруҳ учун бир марта келишдан тушадиган 
ўртача даромад ва чегарадан ташқарига бир сафарнинг ўртача харажатлари 


84 
ҳисоблаб чиқилади. Улар ёрдамида БТТ экспертлари мураккаб бўлмаган 
математик операциялар ёрдамида туристик оқимлар ва туристик даромадлар ва 
харажатлар статистик бош кўрсаткичлари аҳамиятини аниқлашади. 
Халқаро туризмдаги тушумлар маълумотларга эга бўлмаган мамлакатлар 
учун уларнинг ҳажми халқаро туристик келишларнинг бир мартасидан тегишли 
мамлакат гуруҳи ўртача даромади орқали бир марта келиш сони билан 
таққослаб аниқланади. Агар мамлакатга халқаро туристик келишлар сонини 
аниқлаш талаб этилса, халқаро туризмдан тушадиган тушум тегишли мамлакат 
гуруҳининг бир марта келиши даромади ўртача катталикка бўлинади. 
Чиқиш туризми тўғрисида ахборотлар айрим мамлакатлардагина йўқлиги 
назарда тутилса, туристик келишлар ва даромадлар тўғрисида олинган 
баҳоловчи маълумотлар ҳудуд ва бутун жаҳон кўрсаткичлари учун уларнинг 
якуний аҳамиятга жиддий тузатишлар киритилади. 1995 йил жаҳонда халқаро 
туристик келишлар сони аниқлашдан кейин 0,02 % га кўпайди. Халқаро 
туризмдаги тушумлар эса 1,5 млрд. $ ёки 0,4 % ошди. Бу рақамлар статистик 
ҳисобдорлик чиқиш туризми тўғрисида ишончли ахборотлар манбаи бўлиб 
ҳисобланишини кўрсатади. 
Жўнаш – чиқиш туризми статистик кўрсаткичларни сафарга қилинадиган 
ўртача харажатларни ҳисоблашга асосланади. Мамлакатда халқаро туризмга 
харажатлар умумий ҳажмини чегарадан ташқарига туристик сафарларнинг сони 
мамлакат тегишли гуруҳи сафари ўртача хражатлари сифатида тасаввур этиш 
мумкин. Статистик ҳисоботлар фирмаларида туристларнинг жўнаб кетиш 
кўрсаткичларига ҳам аҳамият берилмайди. Кўпинча тушиб қолдирилади. Аммо 
кўпчилик миллий туристик маъмуриятлар жўнаб кетиш-чиқиш туризми, 
статистикасини умуман юритмайдилар ва бу ҳақда ҳеч қандай маълумотларга 
эга эмас. Халқаро туризмга харажатлар катталиги бундай ҳолда аҳоли жон 
бошига тўғри келадиган сафар ўртача харажатлари тегишли мамлакатлар 
гуруҳлари учун аҳолиси сонини ҳисоблаб чиқиш орқали аниқланади. Кейин эса 
маълум формула бўйича жўнаб кетишлар сонига ҳисоблаб чиқилади. 
Босқичма-босқич усули БТТ га ҳар бир мамлакатда чиқиш тўғрисида 
маълумот олишга ёрдам беради. Сўнгра бутунжаҳон масштабида якунини 
чиқаришга кўмаклашади. Аниқланган маълумотлар бўйича 1995 йил жўнаб 
кетишлар сони 576 млн. сафарга етди. Кўпайиш томонга тузатишлар 5,9 % ни 
ташкил этди. Бу кириш туризми бўйича анча юқори, аммо аввалгидек унча 
сезиларли бўлмаган ҳолда қолди. 
Статистик кузатувлар материалларида кўпроқ жиддий тузатишлар 
халқаро транспортда ташиш даромадларини, шунингдек уларга харажатларни 
аниқлашда киритилади. Бу ташиш тўғрисида бирламчи маълумотларни йиғиш 
ёмон йўлга қўйилгани билан изоҳланади. 202 мамлакат (ҳудуд) дан 79 тасида 
транспорт даромадлари тўғрисида, 68 тасида эса харажатлар тўғрисида 
маълумотлар йўқ. Улар учун махсус ҳисоблаш ўтказилди. Унга тегишли 
мамлакатлар гуруҳларининг умумий туристик ташишда транспорт даромадлари 
ва харажатлари улуши база бўлиб хизмат қилади. 


85 
)
1
(




Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish