Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

кундалик усулидир
. Унинг 
ёрдамида битта ташриф буюрувчига ўртача суткалик харажатлар аниқланади. 
Тушумлар умумий суммаси туристик келишларда бир ташриф буюрувчига 
ўртача бўлиши давомийлигига қараб ҳисоблаб чиқилади. Ташриф бурувчиларга 
сафар олдидан махсус баланка (кундалик) тарқатилиб, уни сафар чоғида 
тўлдириш ва сафар охирида қайтариш сўралади (шакл 3). 
 


78 
Шакл 3 
Туристик ҳаражатлар ҳисоби бўйича кундалик шакллари 
 
Гуруҳда сайёҳат қилувчилар сони ____________________________________________ 
_________________________________________________________________________ 
Боришдан асоси мақсад __________________________________________________ 
_________________________________________________________________________ 
Борадиган асосий жой __________________________________________________ 
_________________________________________________________________________ 
Туғилган жойи ________________________________________________________ 
Сафар давомида тунаш сони ________________________________________________ 
Ҳаражатлар қисми 
Ҳаражатлар, АҚШ дол. 
 
Жами
сафар 
гача 
сафар давомида 
1 кун 
2 кун 
3 кун 
Комплекс сафарлар, турлар 
Жойлашиш
Овқатланиш ва ичимликлар 
Транспорт
Рекреацион, маданий ва 
спорт 
тадбирларига 
қатнашиш 
Магазинларга бориш 
бошқалар 
Ҳаммаси:
Манба:
А.Ю.Александрова. Международный туризм. М., 2004. 
Уларда умумий сумма кўрсатилган ҳолда харажатлар ёзиб борилади ва бу 
харажатлар сарфлар статияси ва кунларга бўлиб қайд этилади. Унда келишдан 
мақсад, бош мўлжалланган жой, етиб келиш райони ва тунаш сонлари 
белгиланади. Чуқурроқ текшириш жараёнида кундаликка қўшимча бўлимлар 
киритилади. Уларда ташриф буюрувчи характери (ёши, жинси), транспорт тури 
ва жойи, харажатлар қаерда сарфланган янги – ҳаммаси акс эттирилади. 
Кундалик усулининг ҳам кучли, ҳам ожиз томонлари бор. У туристик 
харажатлар ҳақида батафсил маълумот олишга имкон беради. Кундаликда 
тўлов операцияларининг шу заҳотиёқ қайд этилиши, ташриф буюрувчи уни 
ёдда сақлаб қолиши ва исталган пайтда аниқ ахборот бераолиши бу усулнинг 
афзал томонлари ҳисобланади. 
Шу билан бирга кундалик усулида айрим камчиликлар ҳам бор. Улардан 
муҳими – кундаликни тўлдириш шакли коэффициенти унча юқори эмас ва 
ҳаммаси ҳам тўлиқ қайтарилмайди. Бу эса ўз-ўзидан йиғилаётган 
ахборотларнинг ишончлилилигини пасайтиради. Бундай қараганда, бу 
нуқсонни осонгина бартараф этиш мумкиндай: тарқатиладиган кундаликлар 
сони кўпайтирилса кифоя. Бу қарор кундаликни тўлдириш ва қайтариш 


79 
тасодифий ҳол бўлганда тўғри бўлиши мумкин эди. Махсус тадқиқотлар 
натижлари эса шуни кўрсатмоқдаки, бу камчилик систематик омиллар туфайли 
келиб чиқаркан. Текширишларда иш юзасидан келувчи туристлар суст фаол 
иштирок этадилар, ваҳоланки сафар учун улар ката харажатлар қилишади. 
Шунинг учун ҳам кундаликни тўлдирган ва қайтарган шахс барча кўринишлари 
ва ўз таркибига кўра ташриф буюрувчининг бош белгиларидай ҳамиша фарқ 
қилади. Кўриниб турибдики, тарқатиладиган кундаликларнинг сонини 
кўпайтирган билан кўрсатилган нуқсонларни бартараф этиб бўлмайди. 
Кундалик усули билан кузатув ўтказиш ва режалаштиришда олдинда 
турган марказий – ташкилий вазифалардан бири – тўлдирилган бланкаларни 
қайтаришни рағбатлантиришдир. Уларнинг 70-75 фоизини қайтарлиши 
натижаларнинг етарли даражада ишончлилигини таъминлайди. Бу даражага 
эришишингиз реал усуллари мавжуд. Уларнинг барчаси сўралувчиларнинг 
текширувда иштирок этишлари учун қулай ва ижобий муҳит яратилишига 
қаратилган. Комплекс тадбирларда – кундаликнинг тушунарли ва осон 
тўлдириладиган шакли, жавобларнинг анонимлиги кафолати, тўлдирилган 
бланкаларни қайтаришнинг аниқ тартиблари, анкетанинг сўралувчига 
кундаликни тўлдиришни сўраб қилган шахсий илтимоси, сўралувчи фойдасига 
текширув натижаларини потенциал тушунтириш, жавоб учун моддий ва бошқа 
рағбатлантиришлар ўз ифодасини топган. 
Статистик кузатув режалаштирилаётганда кузатув субъекти масаласи ҳал 
этилади, яъни ким бирламчи маҳсулотларни йиғади. Бир ҳолатда 
статистиканинг бу органлари ўз кадрлари ва ходимлари, бошқа ҳолатда 
статистик мутахассислар билан бир қаторда ҳаракат қилувчи кенг жамоатчилик 
вакиллари бўлиши мумкин. Текширувда, шунингдек агар улар мустақил 
равишда анкеталарни тўлғаза олишса аҳоли ҳам жалб этилиши мумкин. Мисол 
учун, АҚШда туристлар билан сўров ўтказиш учун юқори маълумотли, 
интизомли ва хорижий тилни яхши биладиган одамлар танлаб олинади. Бундай 
кишилар одатда бизнес-мактаблар ва университет ўқитувчилари бўлишади. 
Анкетачи тадқиқот натижаларига сезиларли таъсир ўтказади. Бу таъсир 
кўпинча билдирмасдан мулоқат вақтида тўғридан-тўғри ва тегишли саволлар 
бериш, яширин фикрлар шаклида намоён бўлади: суҳбатини умумий эмационал 
кайфиятда олиб бориш, иштирокчиларнинг хулқи-атвори, мимикаси ва 
бошқаларга қараб савол – жавоб қилиш. Кўпинча сўралувчининг интервью 
олувчига ёзадиган жавобларни беришга интилиши кузатилган. Анкеталар эса 
саёҳатчилар маълум гуруҳининг вужудга келган стереотип тарзига асосланиб, 
баъзан на фақат сўралувчиларнинг фикрларини, балки ўзлари кутган жавоблар 
берилишини акс эттиришга уринишади. Шунинг учун анкетачиларни тўғри 
танлаш ва ўқитиш муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу айниқса 
кузатувнинг тайёргарлик босқичида жиддий эътиборни талаб қилади. Дала 
босқичи бошланишидан олдин улар сўров техникаси бўйича йўл-йўриқ 
олишади. Мақсади билан танишишади, олдинда турган тадқиқотлар 
хусусиятлари ва вазифалари, иш тартиби ва қўйилаётган талаблар, статистик 
формаларни тўлғазиш тартиблари шулар жумласидандир. 


80 
Режада кузатув субъекти билан бир қаторда 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish