Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Кузатув объекти
бўлиб ташриф буюрувчиларнинг барча маълумотлари 
мазмуни ҳисобланади. Бундай текширув Францияда мунтазам ўтказилади. 
Махсус анкета мамлакатга келаётган хорижий туристлар ҳақида майда-чуйда 
тафсилотларгача ахборот олиш имконини беради. Францияда ўтказилган 
анкеталаштириш натижалари шуни кўрсатадики, мамлакатга ташриф 
буюраётган хорижий туристларнинг ярмигина чегарага келишнинг эски 
тизимида ҳисобга олинган. 
Кузатув объекти элементлардан ёки биттагинадан иборат бўлади. Улар 
объекти бир бутун ҳолатда ўрганишга имкон берадиган статистик 
характеристикага таалуқлидир. Бу бирликка муносабат тарзида бир қатор 
ажралиб турувчи қирралар, қизиқтираётган маълумотлар (белгилар) қайд этиб 
борилади.
Туризмда бирлик кузатуви бўлиб алоҳида олинган ташриф буюрувчи ёки 
саёҳатчи гуруҳ (оила) аъзоларининг барчаси ҳақида ахборот берувчи бошлиқ 


74 
хизмат қилиши мумкин. Мисол учун, АҚШда туристик харажатларни 
ўрганишда кўпроқ саёҳатчи гуруҳ бошлиғидан сўрашни маъқул кўради. Бунда 
албатта гуруҳ таркиби ва сони аниқланади. Баъзан кузатув маълумотлари унинг 
ўзидан эмас, балки ташкилий ячейкалар (корхона, муассаса ва ҳ.к) дан олинади. 
Мамлакатда туристларнинг бўлиши давомийлиги ҳақидаги маълумотларни 
жойлаштириш воситаларидан ҳам йиғиб олиш мумкин. 
Кузатув объекти ҳақида тасаввурага эга бўлиш учун, бу бирликка 
кирувчи ҳаммадан сўраб чиқиш шарт эмас. Бу текшириш муддатларини чўзиб 
юборган бўларди. Сезиларли молиявий сарф-харажатларни талаб қиларди. 
Фаоллар катта қисми диққатини жалб этарди, умуман текширувнинг ўзи бош 
оғриқ бўларди. Шунинг учун статистик кузатувларнинг каттагина қисми 
ёппасига бўлмасдан, балки танланган ҳолда ўтказилади. Тартиб - қоидага 
асосан сўралувчилар сифатида текширувда иштирок этишлари учун маълум 
миқдорда одамлар танлаб олинади. Танлаш ҳажми кузатув мақсади ва 
вазифаларидан келиб чиқилиб белгиланади. Агар бу туристик оқимнинг 
умумий таърифи билан чегараланиладиган бўлса, 1,5 – 2 минг ташриф 
буюрувчидан сўраш кифоя. Мураккаброқ вазифаларни ҳал этиш учун эса, 
масалан, мамлакатлар ёки туристлар турли ёш гуруҳларининг асосий
хусусиятларини ўрганишда, кўпроқ кишиларни танлаб олиш талаб қилинади. 
Танлаб олиш нечоғлик тўғри қилингани кўп жиҳатдан статистик 
ахборотларнинг ишончлиги ва сифатига боғлиқдир. 
Сингапур миллий туристик маъмурияти хорижий ташриф буюрувчиларни 
мунтазам равишда танлаб текширув ўтказиб турадиган мамлакатлардан бири 
бўлиб ҳисобланади. Туристик кузатувлар амалиёти 1971 йилда, мамлакатда 
биринчи марта туристик харажатлар катталиги ва таркиби ҳақида ахборот 
йиғиш ташкил этилганда, бошланганди. 1971 йилдан буён Сингапурнинг 
«Чанги» халқаро аэропортидан учиб кетадиган хорижий ташриф буюрувчилар 
ҳар йили сўровдан ўтказилади. Унинг олдига катта ва муҳим вазифалар 
қўйилган эди. Яъни саёҳатнинг моделларини тадқиқ этиш, ташриф 
буюрувчилар мақсадлари, уларнинг туристик инфраструктурага берган 
баҳолари ва Сингапурда хизмат кўрсатиш сифатини аниқлаш кабилар.
Текшириш режасига мувофиқ ташриф буюрувчилар танлаб олинадилар 
ва 10 минг киши атрофида анкета сўровидан ўтказилади. 
Объект ва кузатув бирлиги аниқлангач, статистик кузатув дастури ишлаб 
чиқилади. Яъни жавоб олинадиган саволлар рўйхати тузилади. 
Дастурни тузишда сўралувчига қандай саволлар бериш, уни қандай 
шаклда ифодалаш, қандай тартибда тарқатиш масаласини ҳал этиш зарур 
бўлади. 
Одатда кундалик ҳаётда ҳар бир киши атрофидагиларга савол беради. 
Бироқ амалий социалогия ва статистикада саволлар тадқиқот воситаси бўлиб 
хизмат қилади. Шунинг учун бериладиган саволларни тузиш алоҳида 
эътиборни талаб қилади. Саволлар тушунарли маънода, қисқа, аниқ бўлиб, 
англашувмовчиликларга йўл қўймаслиги керак.
Статистик кузатувлар дастурини тузувчиларни бошқа бир муаммо қийнаб 
қўяди, яъни саволлар руйхати жуда узун бўлиб кетиши мумкин. Ўз-ўзидан 


75 
маълумки, саволлар сонини ўзайтириш билан кузатув натижалари аниқлигини 
ошириб бўлмайди. Лекин дастур тузишда қўшимча саволлар туғилишини ҳам 
эътибордан соқит қилмаслик керак. Чунки, уларнинг кўпчилиги кейин маълум 
бўлади. Уларга жавоб бериш шарт эмас. Оқибатда дастур қалинлашиб кетади, 
йиғилган ахборотлар эса сифатсиз бўлиб чиқади. Шунинг учун сўралувчига 
савол беришдан олдин бу кузатув мақсадига мос келадими йўқми, кутилган 
жавоб олинадими, ҳаммасини тарозига солиб кўриш керак бўлади. Мобода 
фойдаси бўлмаса саволни тушириб қолдириш лозим. 
Анкетада мавжуд саволлар мазмунига қараб (сўралувчининг шахси, 
хулқи-атвори, билим даражаси, ҳақидаги далиллар) фарқланади. Вазифаси 
бўйича эса (асосий ва асосий эмас), шакли бўйича (очиқ ва ёпиқ) аниқланади. 
Одамларнинг билим даражаси далиллари, ҳақида саволлар уларнинг фикрини, 
истакларини, мўлжаллари, келажакдаги режалари ва ҳ. к. ларни аниқлашга 
қаратилган бўлади. Туристик текширувларда одатда улар ташриф 
буюрувчиларга хизмат кўрсатиш сифатига тааллуқлидир. Хулқ-атвор ҳақидаги 
саволларда ташриф буюрувчининг ҳатти-ҳаракатлари, қилмишларига доир 
далиллар аниқланади. Шахс, ҳақидаги саволларда эса сўралувчининг 
анкетадаги барча далиллари акс этади. Яъни жинси ҳақидаги ижтимоий-
демографик блок саволлари, ёши, оилавий аҳволи, касби, маълумоти ва ҳ.к.лар 
ўрганилади ва аниқланади. 
Анкетадаги саволлар вазифасига қараб ўрганилади, асосий ва асосий 
бўлмаган саволларга бўлинади. Анкетанинг асосий саволлари тадқиқ 
қилинаётган объект ҳақида ахборотлар йиғишга қаратилган. Асосий эмаслари – 
сўралувчига бериладиган саволларни танлаб (филтр саволлар) жавобларни 
самимий эканлигини ишонч ҳосил қилиш (назорат саволлар) учун 
мўлжалланган. 
Фильтер – саволларига зарурат тадқиқотчига кўрилаётган барча 
саволларга эмас, балки уларнинг бир тизими ҳақида маълумотлар олишда 
қўлланилади. Қизиқтирувчи гуруҳ сўралувчилари бошқалардан ажратилиб, 
уларга фильтр – саволлар берилади. Ташриф буюрувчилар учун сўров 
жойлаштириш воситаларида барча саволларни қамраб олиш билан бирга 
ўтказилади: туристик диққатга сазовар жойлар, анкета блоки мазмуни, 
туристлар энг кўп келадиган жойлар ҳақида сўров фильт-саволлардан 
бошланади: Жумладан «Сиз бирор жойлашиш воситасида тўхтадингизми, яхши 
етиб келдингизми, муаммо борми, ёрдам керак эмасми»?. Бу саволлар туновчи 
туристлар, ташриф буюрувчиларни жойлашиши воситасида икки марта ҳисобга 
олишнинг олдини олади ва бор кучларини туновчи ташриф буюрувчилар 
(экскурсантлар)га қаратиш имконини беради. 
Назорат саволларидан эса тадқиқотчи жавобларининг ишончлигини 
текшириб кўриш лозим бўлганда фойдаланилади. 
Улардан асосан анкетанинг туристик харажатлар бўлимини тўлдиришда 
фойдаланилади. Негаки буни сўралувчи унча хоҳламай тўлдиради ва баъзан 
ахборотларни нотўғри беради. Назорат саволлари асосий саволлардан олдин 
ҳам, кейин ҳам қўйилиши мумкин. Мисол учун, асосий савол қуйидагича 
қўйилган иши мумкин. «Сизнинг жойлашиш учун харажатларингиз катталиги 


76 
қандай?». Назорат саволи ундан кейин қўйилади: «Сиз ёлғизми ёки гуруҳда 
саёҳат қилаяпсизми?». Бу маълумотларга зарурат ҳамиша туғилади. Чунки 
турист гуруҳда (оила) саёҳат қилиши мумкин ва ёлғиз ўзининг эмас, балки 
бутун гуруҳ оиланинг харажатларини кўрсатади. 
Шаклларига кўра саволлар ёпиқ ва очиқ бўлади. Анкетада ёпиқ 
саволларга жавоб вариантларининг барча руйхати тўлиқ киритилади. 
Сўралувчи вазифаси шундан иборатки, у фикрига мос келадиган битта 
ёки бир нечта жавоб вариантларини танлаши мумкин. Сўровнинг бундай шакли 
анкетани тўлдириш ва кейинчалик ишланиш вақтини сезиларли тежайди. 
Ёпиқ саволлардан фарқли равишда очиқ саволлар (мисол учун: «Сиз 
«Ўзбек ҳаво йўллари» авиакомпанияси ҳақида нима деб ўйлайсиз») айтиб 
бериш 
мазмунига 
эга 
эмас 
ва 
сўралувчига 
жавоб 
вариантини 
«чиқиштирмайди». Очиқ саволлар нурқтаи назарни тўлиқ ва эркин, майда-
чуйда тафсилотларигача ифодалашга имкон беради. Шунинг учун очиқ 
саволлар ёрдамида мазмуни анча бой ахборотлар йиғиш мумкин. Очиқ 
саволларни олдиндан маълум ва бир хилдаги жавоблар вариантлари руйхати 
бўлмаганда тузиш мақсадга мувофиқ. 
Саволларни тузишдан ташқари, уларни жойлаштириш тартиби ҳам муҳим 
аҳамиятга эга. Анкетада улардан олдин қисқагина кириш (сўралувчига 
мурожаат) берилади: унда мавзу, мақсад, сўров вазифаси ва уни ўтказаётган 
ташкилот номи айтилади. Шунингдек анкетани тўлдириш тартиби 
тушунтирилади. 
Сўнгра 
осонроқ 
– 
бетараф 
маънодаги 
саволлар 
жойлаштирлади. Улар нафақат ўзларининг билдириш вазифасини бажаришади, 
балки суҳбатга «тортиш»ни таъминлайди, ҳамкорликка руҳий вазият яратади. 
Булар ҳамсуҳбатни қизиқтириши, муҳокама этилаётган муаммога жалб этиши 
лозим. 
Одатда таҳлил талаб, фикрланадиган, хотирани фаоллаштирадиган 
мураккаброқ саволлар анкетанинг ўрталарига жойлаштирилади. Анкета билан 
ишлаш охирида саволлар унча қийинлашмай боради. Кейин унинг хулоса 
қисмида «паспортча» ёзиб қуйилади. Унинг ёрдамида сўралувчининг шахсига 
доир маълумотларни олиш мумкин. 
Мисол тариқасида Ка`Фоскари (Италия) Венеция университети 
ҳузуридаги туризм иқтисодиёти бўйича Халқаро тадқиқотлар маркази 
мутахассислари 
томонидан ишлаб 
чиқилган 
анкеталар 
шаклларини
келтирамиз. 
Статистик кузатув дастурига 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish