Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

5.1. Туристик талаб моҳияти 
 
Эҳтиёж ва талаб
. Ҳар қандай одам ўз ҳаёти давомида қандайдир у ёки бу 
нарсага эҳтиёж сезади. Бу бирламчи эҳтиёж ўзининг физиологик табиатига 
кўра, одатда туғма ҳисобланади. Бу – овқатга, сувга, нафас олишга, уйқуга, 
жинсий алоқага эҳтиёждир. Улардан фарқли равишда иккиламчи эҳтиёж 
психологик характерга эгадир. Агар атрофдагилар унинг хизматларини, 
истеъдодини ёки жамоа аъзоси сифатида ҳуқуқини тан олмаса киши куйинади. 
Бирламчи эҳтиёж генетик жиҳатдан қоида бор, иккиламчиси эса тажриба 
орқали намоён бўлади. 
Одамлар ҳеч қачон бир хилда тажрибага эга бўлишмайди. Шу жиҳатдан 
иккиламчи эҳтиёж кўп даражада биринчисига нисбатан яққол фарқланади. 
Эҳтиёжни бевосита кўриб ёки ўлчаб бўлмайди. Унинг мавжудлигини 
одамлар хулқи-атворига қарабгина билиш мумкин. Психологлар одамларни 
кузата туришиб, эҳтиёж ҳаракат мотивлари бўлиб хизмат қилади, деган 
хулосага келганлар. Агар нимадир етишмаслиги кучли сезилса, одамда 
интилувчанлик ҳиссиёти уйғонади. Бу бўлажак хулқий эҳтиёж мақсадга 
эришишига бутун диққат-эътиборни сафарбар этади. Бу ҳолда мақсад ҳеч нарса 
эмас, заруратни қондириш воситаси холос деб тушунилади. Қўйилган мақсадга 
эришилганида эса эҳтиёж тўлиқ ёки қисман қондирилган, ё қондирилмаган 
бўлади. 
Мисол учун чарчоқ ҳиссиёти кишида чипта (билет) олиб курортга жўнаб 
кетиш ҳаракатини уйғотади. Бироқ ёмон об-ҳаво тўлақонли дам олишга ҳалақит 
беради. Эҳтиёж қондирилмай қолади. Кучайган ички зўриқиш эса шахсни уни 
сўндириш учун янги йўллар ва усуллар қидиришга мажбур этади. 
Мақсадга эришиш чоғида олинган қониқиш даражаси шундай ўхшаш 
вазиятларда киши хулқига таъсир этади. Янаги сафар у хулқ модели бўйича 
харакат қилади, ижобий натижаларга таянади, салбий тажрибаларни 
такрорламасликка интилади. 
Шахс хулқи фақат эҳтиёж билангина аниқланмайди. У умидворлик ва 
қабул қилишга ҳам боғлиқ. 
Мотив ва мукофатланиш психологик мотивация назариясида асосий 
тушунчалар моҳиятини ташкил қилади. Бу соҳада илмий қарашлар ярим асрдан 
кўпроқ олдин шакллана бошлади. Аммо «Одамларни ҳаракат қилишга нима 


89 
мажбур этади?», «Улар ўз куч ва имкониятларини кўзланган мақсад сари 
қандай йўналтиришади ва тақсимлашади?» деган бош саволларга ҳозиргача 
ягона қатъий жавоб олингани йўқ. Психологлар шахс фаолияти мотивларини 
тушунтирувчи қатор назариялар ишлаб чиқишган. Улардан энг машҳурлари 
Зигмунд Фрейд ва Абрахам Маслоу назарияларидир, уларда истеъмолчи хулқи 
атворини ўрганишга мутлақо турли томонлардан ёндошилган. Қуйида номлари 
келтирилган муаллифлар назарияларидан туристик бозорни тадқиқ этишда 
фойдаланиш мумкин. 
Австралиялик психиатр – врач ва психолог, психоанализ асосчиси З. 
Фрейд (1856 - 1939) одамлар уларнинг хулқи – атворида шаклланган 
психологик кучларнинг ҳақиқий моҳиятини тушунмайдилар деб ҳисоблаган. Бу 
ҳиссиётлар тушларда, турли-туман гап-сўзларда, шунингдек руҳият ва асаб 
бузилишларида намоён бўлади. 
З. Фрейд издошлари истеъмолчиларнинг бозорга бўлган хулқ-атвори 
мотивларида жуда кўп яширин далиллар ва қизиқарли ҳолатларни тўплашган. 
Мисол учун, баъзи одамлар олхўри қоқисини сотиб олишмайди. Чунки у қора 
ва буришган бўлганлиги сабабли, улар кексалик ва касалликни эслатади. 
Истеъмолчилар мотивациясини тадқиқ қилиш бундай кутилмаган натижаларга 
олиб келишига қарамай, улар мижозлар хулқ-атвори хусусиятларини ўрганувчи 
мутахассисларга қўл келиши мумкин. 
Америкалик психолог-файласуф, Брэндон университети психология
профессори А.Маслоу (1908-1968) ҳам нима учун конкрет эҳтиёж кишини 
маълум вақтда ҳаракат қилишга мажбур этишини тушунтиришга уринди. 
Унинг фикрича, инсон эҳтиёжи қандайдир иерархик тизимда (расм 4). 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish