Халқаро туризм


Туризмда истеъмолчилик танлови



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Туризмда истеъмолчилик танлови.
Талаб назарияси истеъмолчи 
хулқининг иқтисодий моделига таянади. Бу одамлар қайси товарлар ёки 
хизматлар фойдасига танлашини ва уларнинг танлашига таъсирни тушунтириб 
беради. Сафар ҳақида қарор қабул қила туриб, киши аввал бирор туристик 
масҳулот сотиб оладими йўқми, ёки бошқа маҳсулот ва хизматларни маъқул 
кўрадими, аниқлаб олиши керак. Агар индивид туризмда иштирок этишга 
хоҳиш билдирса, унинг олдида бундан кейинги танлаш муаммоси кўдаланг 
бўлади. Унга қаерга бораётгани, қандай транспортда бориши, қаерда тўхташи, 
қаерларни томоша қилиши ва ниҳоят унинг саёҳати қандай ташкил этилганини 
ҳал этиш лозим бўлади. Бу саволларга жавоб излаш чоғида потенциал турист 
таклиф этилаётган кўплаб вариантларни ўрганади ва уларнинг ҳар бирини «ҳа» 
ёки «йўқ» тарозиси палласига солиб кўради. Алтернатив (муқобил) 
таклифларни таққослаб вариантлардан бирига – унинг назарида бошқаларидан 
кўпроқ қониқиш берадиган (фойда қиладиган) нини маъқул топади. Охир 
оқибат у уларни кетма-кет қўйиб, ўзига мақбул жиҳатдан танлашга киришади. 


94 
Шахсий мақбул шкалалар ўзаро сезиларли равишда бир-биридан фарқ 
қилади. Айрим туристларга агар у тоғ чанғиси спорти бўйича маҳоратини 
оширса кўзлаган мақсадга эришилган ҳисобланади. Бошқалар учун эса – улар 
кундалик ташвишлардан холи бўлиб, офтобда тобланишда, учинчи шасхлар 
буюк усталар санъати билан танишиб лаззатлана олса, тўртинчилар эса 
муқаддас жойларни зиёрат қилиб, тоат-ибодатни адо этса мақсадга эришилди 
деб ҳисобланадилар. Гуруҳ (оилавий) бўлиб саёҳат қилувчилар учун эса ҳар 
бирининг биргаликда сафар қилишдан ўз ички мурод-мақсадлари, кўзланган 
фойдали томонлари бўлади. Мисол учун, оила бошлиғи ота жон-жон деб балиқ 
овлашга боришни истаса ҳам оила аъзолари қариндош-уруғларни йўқлашга 
қарор қилгани учун овдан воз кечади. Она ҳам дугонаси билан учрашувни 
бошқа вақтга қолдиради. Болалар тенгдошлари билан ҳовлида ўйинларни 
уюштиради. Шу тариқа улар ўз шахсий манфаатларини онгли равишда умум 
мақсадга – қариндошлариникига боришга қурбон қилишади. Ушбу ҳолатда 
қариндошлар билан дийдорлашув бир бутун мақсадда барча оила аъзоларига 
кўпроқ қониқиш (фойда) келтиради. 
Мақбуллик шкаласи туристик сафарларнинг турли кўринишларига 
муносабатда потенциал сайёҳ хулқ-атворига тушунчалар олиб киради, лекин у 
танлаш жараёнини тушунтириб беролмайди. Нима учун Гавай оролларида дам 
олишни орзу қилган россиялик ўз таътилини қишлоқда ўтказишга мажбур? 
Истеъмолчи танлови нафақат ўзининг дидига, балки қатор иқтисодий 
омилларга ҳам боғлиқ. Бу иқтисодий ҳолат одамларга ҳамма хоҳиш-
истакларини руёбга чиқишига йўл қўймайди. Кўпинча улар бошқа алтернатив 
вариантлар устида тўхтайдилар. 
Истеъмол даромадлар ҳажми ва товарлар ҳамда, хизматлар нархи билан 
чекланган. Даромад олиш билан киши аллақанча миқдорда пулга эга бўлади. Бу 
пулга у нимани харид қилади, буни нарх даражаси белгилайди. Кўпчилик 
ташриф буюрувчилар агар даромадлари юқори бўлганда ёки нарх арзон 
бўлганида ғоят сифатли товар ё хизматларни харид қилишган бўлардилар. 
Даромадлар даражаси ва пулнинг харид қуввати истеъмол чегарасини 
белгилайди. Амалдаги бюджет доирасида юқори даражада қониқишга эришиш 
йўлларини қидиришга мажбур этади. Мақбулликни бюджет чекловлари билан 
қўшиб одамлар ўз танловларини амалга оширади.
Истеъмол танловининг умумий модели хорижга сафар чоғида 
мураккаблашади. Чунки халқаро туристлар эҳтиёжлари ўз мамлакатларидан 
ташқарида қондирилади. Уларни танлашга, жумладан, бориладиган манзил 
кенг қатор иқтисодий омиллар таъсирини ҳосил қилади. Хорижга сафарга 
отланган турист кўпинча бораётган мамлакатида иқтисодий вазият ўз 
мамлакатидагидан фарқ қилишига дуч келади. Мавжуд фарқ айниқса узоқ 
сафарда, масалан, бошқа қитъалар ва минтақаларга ташриф буюрганда яққол 
сезилади. Шунинг учун киши орзусини қаерда бўлиши билан нафақат бюджети 
балки, борадиган манзилидаги иқтисодий реаллик билан мувофиқлаштириб 
олиши зарур. 
Хорижий сафарни сотиб олиш қарори жўнатувчи ва қабул қилувчи фаол 
иштирокида амалга оширилади. Жўнатувчи мамлакатда туристик талаб, 


95 
аҳолининг даромад даражаси ва бўш вақтининг давомийлигига боғлиқ ҳолда, 
энг аввало йил давомида қатъий белгиланмаган ҳолда ихчам равишда 
шаклланади. 
Ишдан кейин қоладиган бўш вақт, физиологик эҳтиёжини қондириш ва 
уй хўжалигини юритиш туристик фаолиятининг шартларидан биридир, вақти – 
вақти билан ҳақ тўланадиган таътил туризм учун алоҳида аҳамиятга эга. XX
аср бошларида жаҳондаги индустриал ривожланган мамлакатларда меҳнат 
соҳасида муносабатларни тартибга солувчи қонун қабул қилдилар. Унда иш 
вақтнинг оқилона чегараси белгиланган. Бу давлатлар аҳолисининг катта қисми 
учун дам олиш ҳуқуқи мустаҳкалаб қўйилган. Бугунги кунда 500 млн. дан зиёд 
меҳнаткашлар, хусусан Европа ва Шимолий Америкадан, ҳақ тўланадиган, ҳар 
йилги таътилларга чиқиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу уларни туристик 
хизматларнинг истеъмолчиларига айлантиради. 
Бўш вақтнинг бўлиши зарур, лекин у саёҳатни амалга ошириш учун 
етарли шароит эмас. Унинг билан бир қаторда киши дам олиш сафарига бориш, 
даволаниш ёки қариндош-уруғлари, таниш-билишлари билан дийдорлашишга
кўпчилик одамлар туризм учун йиллаб ёки маълум вақти давомида мақсадли 
жамғарма ҳосил қиладилар. Киши нақд пули ва бўш вақти бўлгандагина йўлга 
отланиши мумкин. Бу омиллар турган гап барча потенциал туристлар талабига 
таъсир ўтказади ва конкрет туристик йўналиш билан боғлиқ бўлмаган саёҳат 
имкониятларини аниқлаб беради. 
Иккинчи гуруҳ туристик талаб омилларини қабул қилувчи мамлакат 
шакллантиради: нарх-навонинг умумий даражаси, таклиф этилаётган туристик 
маҳсулотлар сифати ва хилма-хиллиги. Туристик манзил иқтисодий 
жозибадорлиги ана шу омиллар ва уларнинг қўшилишига боғлиқ. Швейцария 
каби бир қабул қилувчи мамлакатда қиммат баҳо мустаҳкамланиб қолган, 
Туркияда эса нисбатан арзон нархда сифатли туристик хизмат таъминланади. 
Мижозлар учун ўзаро рақобатлашиб, натижада улар ҳаммаси биргаликда 
жойидан қатъий назар туристик талабларига таъсир ўтказишади. 
Халқаро туризмда истеъмолчилик танловини изоҳлаш учун чиқилаётган 
бир-биридан ажратилган қабул қилувчи ва жўнатувчи мамлакатларда туристик 
истеъмолни мужассам этувчи омилларга қарамай, олдинги қараб бориш лозим. 
Ҳақиқатга тўғри келадиган навбатдаги қадам икки конкрет мамлакатлар 
ўртасида алоқа ўрнатишдан иборат, улардан бирида потенциал турист яшайди, 
бошқасида эса ташриф буюришни мўлжаллашади. 
Туристик манзил танланар экан, у бир жуфт мамлакатлар билан чекланиб 
қолмайди, балки бир нечта муқобил (алтернатив) вариантларни ташкил этади. 
Бундай рўйхатлар узундан узун бўлади (масалан, истеъмолчи дам олиш жойини 
танлаганда қўйидаги мулоҳазаларга амал қилади: қумлик пляж борлиги ва ҳаво 
ҳарорати кундузи 25
о 
С дан юқори бўлмаслиги). Айрим саёҳатчилар ўз 
сафарида қандайдир у ёки бу объектни бориб кўришни мақсад қилиб қўядилар. 
Бундай ҳолларда туристик йўналиш аввалдан белгиланган бўлиб, 
алмаштирилиши мумкин эмас. Айтайлик Тож Маҳални кўришни орзу қилган 
сайёҳлар Ҳиндистонга Агра шаҳрига йўл олади. Уларда бошқа вариантлар йўқ.


96 
Жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳар бир жуфт мамлакатларни кўриб 
чиқишда ўзаро шаҳарликда туристик танловга янги гуруҳ омиллар таъсир 
ўтказиши қайд этилади. Улардан энг асосийси нарх-наво ҳисобланади. 
Потенциал турист ўз мамлакати ва қабул қилувчи мамлакатдаги нарх-наво 
даражасини таққослайди. Тадқиқотлар кўрсатадики, нарх-наво муносабатлари 
кўп ҳолларда сафар ҳақида қарор қилишда кўпдан-кўп танловда 60 % шарт-
шароитга боғлиқ бўлиб қолади. Агар бу муаммо бўлмаса 40 % га тушади. 
Бундан ташқари, турист-истеъмолчи валюта алмаштириш курсини ва борадиган 
манзили узоқлигини ҳисобга олади. Бу қуйида келтириладигандан бўш вақт ва 
пул характерлари ўз аксида ифодаланади. 
Унинг эҳтиёжига шунингдек қабул қилувчи томоннинг туристик 
маҳсулотни хорижий бозорда ҳаракатлантириш мақсадида ташкил этиладиган 
реклама компанияси ҳам таъсир ўтказади. 
Сайёҳ танлови фақат иқтисодий омилларгагина эмас балки, ноиқтисодий 
тартибларга ҳам боғлиқ: жумладан, ҳуқуқ тартиботга риоя қилиш, фуқаро 
эркинлиги, эркин ҳаракатланиш, жамиятдаги барқарорлик даражаси, мода ва 
бошқ.
Турист хулқ-атвори моделини билиш катта амалий аҳамиятга эга. Уларни 
ўрганиш бозорда товар сотишнинг комплекс тадқиқотлари доирасида олиб 
борилади. 
Тадқиқот натижаларига кўра, бутун бир мажмуа омиллар туристларга дам 
олиш жойини танлашни белгилаб беради, улар орасида иқтисодий омиллар ҳал 
қилувчи роль ўйнайди. 
Ишбилармон туристлар хулқи – атвори, модели, дам олиш ва кўнгил 
хушлик учун саёҳат қилувчи шахслар учун характерли бўлган хулқ-атвордан 
сезиларли фарқ қилади. 
Ускуна-жиҳозларни ўрнатиш ва созлаш, музокаралар, шартномалар 
тузиш учун ва бошқа ҳар хил ишлаб чиқариш зарурати юзасидан сафарларга 
юборилаётган шахснинг диди, хоҳишига боғлиқ эмас. У танлаш имкониятидан 
маҳрум этилган: «борасан, тамом» ва хизмат вазифасини бажариш учун йўлга 
отланади. Аммо бу ҳолатда иқтисодий ва ноиқтисодий чекловлар сафар ҳақида 
саёҳатчининг ўзи қарор қабул қилган бўлса ҳам барибир таъсир қилади. Ишга 
алоқадор сафарнинг давомийлиги, талаб қилинган хизматлар ва хизмат 
кўрсатиш сифати, худди дам олиш сафари сингари даромад даражаси фирмалар 
ишининг молиявий кўрсаткичлари, нарх-наво омиллари, валюта алмашлаш 
курси ва бошқалар билан белгиланади. 
Истеъмолчилик танловининг ноклассик, назариясида асосий тушунча 
«фойдалик» ҳисобланади. Бундай ёндошув соғлом фикрлашга зид эмас. Бироқ 
кўпчилик иқтисодчилар истеъмолчилик дидининг субъективлиги ва хоҳиш-
истак ҳамда фойдаликнинг ўлчов усули йўқлигини рўкач қилишиб, бу фикрга 
қўшилмайдилар. Улар даромад самараси ва самарадорлик концепциясига 
таянишиб, эҳтиёж қонуни асосида хулоса ясашга интиладилар. Унга кўра 
нархнинг ўзгариши талаб ҳажмига қандай ва неча таъсир қилишини 
изоҳлашнинг икки сабаби бор. Улардан бири нархлар ўзгаришининг реал 
даромадлар ўсишига таъсир қилиши билан боғлиқ. Нархнинг пасайиши 


97 
истеъмолчи реал даромадини кўпайтиради, унга катта миқдорда олган товарлар 
(хизматлар) сотиб олиш имконини беради. Иккинчиси товар (хизмат) 
истеъмолининг ўсиш сабаби: нарх тушиб кетади, одамлар интилиши замирида 
қимматроқ товарлар (хизматлар)ни қимматлироқ нарсаларга алмаштириш кўзга 
ташланади. 
Фикрлашнинг икки йўли ҳам битта, фойдалилик концепцисига 
асосланган, бошқаси-даромад самараси ва уни бойликка айлантириш. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish