Халқаро туризм бозори



Download 65,23 Kb.
bet1/7
Sana21.02.2022
Hajmi65,23 Kb.
#25860
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
мустақил иш джасур


ХАЛҚАРО ТУРИЗМ БОЗОРИ
Режа:
1. Туристик талаб моҳияти
2. Туристик талаб ва эҳтиёжнинг асосий белгилари
3. Ҳозирги замон туристик талаблар тенденцияси
4. Туристик маҳсулот тушунчаси
5. Туристик маҳсулотлар ишлаб чиқариш омиллари
6. Туристик таклифлар моҳияти
7. Туристик индустрия секторлари бўйича таклифлар хусусиятлари
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар


1.Туристик талаб моҳияти
Эҳтиёж ва талаб. Ҳар қандай одам ўз ҳаёти давомида қандайдир у ёки бу нарсага эҳтиёж сезади. Бу бирламчи эҳтиёж ўзининг физиологик табиатига кўра, одатда туғма ҳисобланади. Бу – овқатга, сувга, нафас олишга, уйқуга, жинсий алоқага эҳтиёждир. Улардан фарқли равишда иккиламчи эҳтиёж психологик характерга эгадир. Агар атрофдагилар унинг хизматларини, истеъдодини ёки жамоа аъзоси сифатида ҳуқуқини тан олмаса киши куйинади. Бирламчи эҳтиёж генетик жиҳатдан қоида бор, иккиламчиси эса тажриба орқали намоён бўлади. Одамлар ҳеч қачон бир хилда тажрибага эга бўлишмайди. Шу жиҳатдан иккиламчи эҳтиёж кўп даражада биринчисига нисбатан яққол фарқланади.
Эҳтиёжни бевосита кўриб ёки ўлчаб бўлмайди. Унинг мавжудлигини одамлар хулқи-атворига қарабгина билиш мумкин. Психологлар одамларни кузата туришиб, эҳтиёж ҳаракат мотивлари бўлиб хизмат қилади, деган хулосага келганлар. Агар нимадир етишмаслиги кучли сезилса, одамда интилувчанлик ҳиссиёти уйғонади. Бу бўлажак хулқий эҳтиёж мақсадга эришишига бутун диққат-эътиборни сафарбар этади. Бу ҳолда мақсад ҳеч нарса эмас, заруратни қондириш воситаси холос деб тушунилади. Қўйилган мақсадга эришилганида эса эҳтиёж тўлиқ ёки қисман қондирилган, ё қондирилмаган бўлади.
З. Фрейд издошлари истеъмолчиларнинг бозорга бўлган хулқ-атвори мотивларида жуда кўп яширин далиллар ва қизиқарли ҳолатларни тўплашган. Мисол учун, баъзи одамлар олхўри қоқисини сотиб олишмайди. Чунки у қора ва буришган бўлганлиги сабабли, улар кексалик ва касалликни эслатади. Истеъмолчилар мотивациясини тадқиқ қилиш бундай кутилмаган натижаларга олиб келишига қарамай, улар мижозлар хулқ-атвори хусусиятларини ўрганувчи мутахассисларга қўл келиши мумкин.
Америкалик психолог-файласуф, Брэндон университети психология профессори А.Маслоу (1908-1968) ҳам нима учун конкрет эҳтиёж кишини маълум вақтда ҳаракат қилишга мажбур этишини тушунтиришга уринди. Унинг фикрича, инсон эҳтиёжи қандайдир иерархик тизимда паст, энг оддий, ибтидоий эҳтиёжидан юқори, мураккаброқ ташкил этилган. Туристик бошланиш ҳар бир бештадан ажратилган пирамидалар қатламида иштирок этади. Асосий пирамидлар бойироқ, базавий эҳтиёжни ташкил қилади. Улар биоген табиатга эга ва ички физилогик зўриқиш оқибати ҳисобланади. Бу иерархик зинапоянинг пастки поғонаси дам олишга эҳтиёжда жойлашган. Ишдан сўнг инсон сарфланган энергиясини тиклаш ва кўпайтиришга зарурат сезади. Аммо унинг қайта ишлаб чиқариш жараёни жамият тараққиётнинг турли этапларида бир хил эмас ва меҳнат фаолиятининг характерига боғлиқдир. Ижтимоий эҳтиёж ассоциацияларга кириш, турли иттифоқларда қатнашиш, клубларга аъзо бўлиш, дўстона муносабатлар ўрнатиш ва ҳ.к.лар йўли билан қондирилади. Байрамларда ва мулоқатларда, қарашлар ва тушинишлар, суҳбат ва фикр алмашишга интилиш одамларга хос хислатлардир.Туризм ана шу эҳтиёжларни қондиришга имкон беради. Бошқа тур маданий алоқалар қаторида у дўстона муносабатларни, халқлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро ишончли мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшади.

Ўзини
ифода этиш эҳтиёжи
(ривожлантириш, бошқариш)
Ҳурмат эҳтиёжи (ўз-ўзини ҳурмат
қилиш, билиш, статус)
Ижтимоий эҳтиёж (маънавий яқинликни
сезиш, севги)
Ўзини сақлаш эҳтиёжи ( хавфсизлик, ҳимояланганлиги)
Физиологик эҳтиёж (очлик, иштиёқ)
12.1.1-расм. Эҳтиёжлар иерархияси. Манба: А.Ю.Александрова. Международный туризм. М., 2004.

Пирамидаларнинг юқори поғонасига қараб чиқиб борар экан, Д.Маслоу уларда қондириш осон бўлмаган эҳтиёж гуруҳларига дуч келади. Ҳақиқатдан, ижтимоий эҳтиёж моҳиятан инсоннинг яшаш шакли бўлиб кўзга ташланади: жамиятда яшаб туриб, ундан озод бўлиш мумкин эмас. Эҳтиёжга ҳурмат билан қараш-шахсий ютуқларда, муомилада, ўзлигини англашда, атрофдагиларнинг тан олиши бу бошқа гап. Афсуски ҳурмат қозонишга ҳамма вақт ҳеч муваффақ бўлинавермайди.


Бу гуруҳлар эҳтиёжини қондириш кишининг жамиятдаги ўрнига боғлиқ. Одамлар ўзлари мансуб ижтимоий барқарорликка хос гуруҳларда, хулқ-атвори ва қизиқишлари, қадриятлар тўғрисида тушунчаларига мувофиқ ҳаракатланишади. Улар юқорироқ жамоатчилик мақоми сари интиладилар. Туризм эса мулкий баҳоси ва нуфузи индикатори сифатида маълум қатламга дахлдор ўзига хос рамз кўринишда бу хоҳиш-истакни ҳеч бўлмаганда дам олишда руёбга чиқаради.График пирамида чўққиси ўз ифодасида эҳтиёжни қаноатлантиради. Унинг қондирилиши шахсни ҳар томонлама тўлақонли шаклланишига ёрдам беради. Туризм бу гуруҳ эҳтиёжларини қондиришда чексиз имкониятлар яратади. У ҳаётий дунёқараш уфқларини кенгайтиради. Бошқа маданият одамлари билан мулоқат чегараларини очади. Кўпгина туристик корхоналар ва муассасалар ўз фаолиятларида эҳтиёжни қондириш ва ўзликни англашга эътиборни қаратишади.
«Буш вақтдан фойдаланиш» пирамидада икки қўйи поғонаси яъни тегишли базавий рекреацион эҳтиёжни бўшаштириш ҳаяжонга келишни ўзига жалб этади. Улар бир-бирига қарама-қарши. Агар тин олиш хотиржам дам олиш, ривожланган инфраструктура ва юксак даражада шинамликни маъқул кўрса, жунбушга келишга эҳтиёж аксинча кишини қандайдир ҳаяжонга солувчи нарсани қидиришга мажбур этади, кўпинча бу зерикишдан холи бўлиш кўринишда намоён бўлади. Инсон мансуб бўлган жамиятнинг бу икки даражаси асосий рол ўйнамайди.Паст даражадагидан фарқли равишда юқоридаги уч юксак эҳтиёж даражаси унчалик зид эмас. Аксинча, улар маълум гармонияга эришишни кўзлаган. Учинчи ва тўртинчи поғоналар (муомила ва ҳурмат) одам жамият билан уйғунликка эришишга интилган, энг юқори даражада (ўзликни ривожлантириш) у ўзи билан ва атроф-муҳит билан келишувга ўтади.
А. Маслоу ва П.Пирс мотивация назариялари амалий қўлланишини топмоқда. Улар бозорни сегментлаш учун асос ва туристик компанияларга маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишда, туристлар типологиясини белгилашда фойдаланиш учун хизмат қилади.Одамларни турли - туман эҳтиёжлар ҳаракатга келтиради. Аммо уларнинг барчаси ҳам иқтисодчиларда қизиқиш уйғотавермайди. Иқтисодий нуқтаи назардан техник имкониятлар ва амалдаги ишлаб чиқариш мавжудлиги доирасидаги хизматлар ва товарлар ёрдамида қондириладиган эҳтиёжларгина аҳамиятга молик деб ҳисобланади.
Туризмда истеъмолчилик танлови. Талаб назарияси истеъмолчи хулқининг иқтисодий моделига таянади. Бу одамлар қайси товарлар ёки хизматлар фойдасига танлашини ва уларнинг танлашига таъсирни тушунтириб беради. Сафар ҳақида қарор қабул қила туриб, киши аввал бирор туристик масҳулот сотиб оладими йўқми, ёки бошқа маҳсулот ва хизматларни маъқул кўрадими, аниқлаб олиши керак. Агар индивид туризмда иштирок этишга хоҳиш билдирса, унинг олдида бундан кейинги танлаш муаммоси кўдаланг бўлади. Унга қаерга бораётгани, қандай транспортда бориши, қаерда тўхташи, қаерларни томоша қилиши ва ниҳоят унинг саёҳати қандай ташкил этилганини ҳал этиш лозим бўлади. Бу саволларга жавоб излаш чоғида потенциал турист таклиф этилаётган кўплаб вариантларни ўрганади ва уларнинг ҳар бирини «ҳа» ёки «йўқ» тарозиси палласига солиб кўради. Алтернатив (муқобил) таклифларни таққослаб вариантлардан бирига – унинг назарида бошқаларидан кўпроқ қониқиш берадиган (фойда қиладиган) нини маъқул топади. Охир оқибат у уларни кетма-кет қўйиб, ўзига мақбул жиҳатдан танлашга киришади.
Истеъмол танловининг умумий модели хорижга сафар чоғида мураккаблашади. Чунки халқаро туристлар эҳтиёжлари ўз мамлакатларидан ташқарида қондирилади. Уларни танлашга, жумладан, бориладиган манзил кенг қатор иқтисодий омиллар таъсирини ҳосил қилади. Хорижга сафарга отланган турист кўпинча бораётган мамлакатида иқтисодий вазият ўз мамлакатидагидан фарқ қилишига дуч келади. Мавжуд фарқ айниқса узоқ сафарда, масалан, бошқа қитъалар ва минтақаларга ташриф буюрганда яққол сезилади. Шунинг учун киши орзусини қаерда бўлиши билан нафақат бюджети балки, борадиган манзилидаги иқтисодий реаллик билан мувофиқлаштириб олиши зарур.Иккинчи гуруҳ туристик талаб омилларини қабул қилувчи мамлакат шакллантиради: нарх-навонинг умумий даражаси, таклиф этилаётган туристик маҳсулотлар сифати ва хилма-хиллиги. Туристик манзил иқтисодий жозибадорлиги ана шу омиллар ва уларнинг қўшилишига боғлиқ. Швейцария каби бир қабул қилувчи мамлакатда қиммат баҳо мустаҳкамланиб қолган, Туркияда эса нисбатан арзон нархда сифатли туристик хизмат таъминланади. Мижозлар учун ўзаро рақобатлашиб, натижада улар ҳаммаси биргаликда жойидан қатъий назар туристик талабларига таъсир ўтказишади.
Халқаро туризмда истеъмолчилик танловини изоҳлаш учун чиқилаётган бир-биридан ажратилган қабул қилувчи ва жўнатувчи мамлакатларда туристик истеъмолни мужассам этувчи омилларга қарамай, олдинги қараб бориш лозим. Ҳақиқатга тўғри келадиган навбатдаги қадам икки конкрет мамлакатлар ўртасида алоқа ўрнатишдан иборат, улардан бирида потенциал турист яшайди, бошқасида эса ташриф буюришни мўлжаллашади.
Сайёҳ танлови фақат иқтисодий омилларгагина эмас балки, ноиқтисодий тартибларга ҳам боғлиқ: жумладан, ҳуқуқ тартиботга риоя қилиш, фуқаро эркинлиги, эркин ҳаракатланиш, жамиятдаги барқарорлик даражаси, мода ва бошқ. Турист хулқ-атвори моделини билиш катта амалий аҳамиятга эга. Уларни ўрганиш бозорда товар сотишнинг комплекс тадқиқотлари доирасида олиб борилади.Тадқиқот натижаларига кўра, бутун бир мажмуа омиллар туристларга дам олиш жойини танлашни белгилаб беради, улар орасида иқтисодий омиллар ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ишбилармон туристлар хулқи – атвори, модели, дам олиш ва кўнгил хушлик учун саёҳат қилувчи шахслар учун характерли бўлган хулқ-атвордан сезиларли фарқ қилади.

Download 65,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish