Халқаро туризм бозори


Туристик маҳсулотлар ишлаб чиқариш омиллари



Download 65,23 Kb.
bet5/7
Sana21.02.2022
Hajmi65,23 Kb.
#25860
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
мустақил иш джасур

5. Туристик маҳсулотлар ишлаб чиқариш омиллари

Туристик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ресурсларни талаб қилади. Ишлаб чиқариш ресурсларининг асосий категориялари ёки ишлаб чиқариш омиллари мавжуд: булар табиий ва тарихий – маданий, инсонлар, капитал омиллардир.


Табиий ва тарихий – маданий ресурслар. Туристик таклифларнинг «пойдевори» ни табиий мўл-кўллик ташкил қилади. Туристлар эҳтиёжини қондиришда уларнинг аҳамиятига катта эътибор берилади. Рекрацион ландшафтлар, ёқимли иқлим, сув объектлари, айниқса илиқ денгиз, минерал сувлар ва шифобахш балчиқ буларнинг барчаси ташриф буюрувчиларни жалб этади ва туристик ҳаракатда муҳим таъсир этувчи омил саналади. Замон ва маконда туристик ҳаракатнинг таркибини шакллантириб, унга маълум йўналиш беради. Туристик эксплуатация жараёнида кўпчилик табиий ресурслар қашшоқлашади. Уларнинг бир қисми қайта тикланмайди, бошқаси мустақил равишда ёки инсон иштирокида тикланади.
Табиий туристик ресурсларни баҳолашнинг турли кўринишдаги бир неча усуллари мавжуд: технологик – у ёки бу тип рекрацион фаолият учун ресурсларнинг функционал яроқлиги бўйича, физилогик – шинамлик даражаси бўйича, психологик – эстетик сифатларга боғлиқлиги. Бунда антропоген зўриқиш ва турли хил табиий синовларга бардошлик ҳисобга олинади.
Тарихий – маданий ресурсларни туристик хизматлар тизимига қўшишнинг турли усуллари мавжуд. Энг кўп тарқалган шакллари - музейлар ташкил қилиш ва сайёҳлик-экскурсия йўналишлари очишдир.
Инсон ресурслари. Туристик маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида меҳнатдан – инсоннинг онгли вудудга келган руҳий ва жисмоний энергиясидан фойдаланилади. У ўз эҳтиёжини қондириш учун даромад олишга қаратилади. Бу кенг тушунча инсонларни касбий кўникмалари, маълумоти, жисмоний кучи ва саломатлиги ҳолатини қамраб олади.
Меҳнатнинг катталиги кўпинча иқтисодий омил сифатида меҳнатга қобилиятли ёшдаги одамлар сони ва иш вақтининг давомийлиги билан ўлчанади. Меҳнат ресурсларининг сифат кўрсаткичлари - бу одамлар доимий такомиллаштириб борадиган касбий билим ва кўникмаларидир. Шунингдек уларнинг ишга қизиқиш (мотивация) даражаси ва қобилияти савиясини ҳам аниқлаш мумкин. Маълум қалтисликлар билан боғлиқ иқтисодий фаолият билан шуғулланиш қобилияти иқтисодиёт фанларида тадбиркорлик деган махсус ном олган ва кўпинча ишлаб чиқаришнинг мустақил омили сифатида кўриб чиқилади.
Туризм жаҳон хўжалигининг энг кўп меҳнат талаб қиладиган секторларидан бири ҳисобланади. 1994 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти котибияти (ОЭСР) аъзо мамлакатлар ўртасида «Туризм ва бандлик» анкетаси тарқатди. Олинган маълумотлар умумлаштирилиб, тадқиқот натижалари эълон қилинди. 1993 йилда Германида туризмда 1,8 миллион киши (мамлакатда иқтисодиётда банд кишиларнинг 6,5 %) ишлаган. Испанияда 1,4 млн. (9,1 %), Францияда 1,2 млн. (4,8 %), Японияда 1 млн.га яқин (1,6 %) киши туризмда банд бўлган. Бу мамлакатларда туризмда бандлик улуши тўхтовсиз ўсиб бораяпти. Ташриф бюурувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича туристик фаолият билан бирга, иқтисодиётнинг туризм соҳаси билан туташ корхоналари катта ҳажмдаги меҳнатни талаб қилади: савдо, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқ.
Капитал ресурслар. Ишлаб чиқаришнинг бирламчи омиллари – ер ва меҳнат – ўзаро маълумот муносабатга киришади, капитал (инвестиция) ресурсларни ёки капитални вужудга келтиради. Унга инсон томонидан ишлаб чиқариш учун яратилган меҳнат воситалари, улар ёрдамида эса бошқа товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш киради. Фойдаланиш жараёнида капитал моддий шаклини сақлаган ҳолда узоқ вақт хизмат қилади. Капитал қиймати тайёр маҳсулот ёки кўрсатиладиган хизматларга қисмлар бўйича амортизация кўринишида аста-секин ўтади. Капитал таркиби даражаси кўп жиҳатдан тармоқ хусусиятлари билан белгиланади. Отеллар маълум вақтда фойдаланиш учун тураржой беради, шунинг учун меҳмонхона хўжалиги капитал ресурслари таркибида бино солиштирма вазни катта – 70 % дан кўпроқ. Мебеллар улушига 3-4 % га яқин тўғри келади. Меҳмонхона капитали мебеллар элементлари (электр жиҳозлар, транспорт воситалари, ювиш-қуритиш ва компрессор – совутгич ускуналари, йўлакча гиламлари ва бошқ.) солиштирма вазни сезиларли эмас – 1% дан кўп эмас.
Ресурсларнинг чекланганлиги. Иқтисодий ресурслар битта умумий илдиз белгисига эга: улар жуда кам. Табиий туристик қулайлик капитал ускуналар ва ишчи кучи (иш вақти) ишлаб чиқариш жараёнлари омиллари сифатида жисмоний чегарасига эга. Улар олдиндан табиат томонидан, анъаналар ёки инсон фаолияти билан вужудга келтирилган. Ер, фойдаланиш усуллари такомиллаштирилаётганига қарамасдан, миқдор жиҳатидан доимий қолади; унинг имкониятлари қатъий чекланган. Аммо ресурсларда нималар жуда муҳим? Максимал миқдорда фойдали маҳсулот олиш учун у нафақат ерга тўлиқ жалб этилиши, капитал ва меҳнат иқтисодий обороти таъминланиши, балки уларни оптимал қўшилишини ҳам танланмоғи зарур.
Иқтисодий ресурсларни оптимал қўшиш ва тақсимлаш муаммоси бита масалани ечиш билангина ҳал бўлмайди. Хўжалик ҳар бир тармоғи ва алоҳида олинган корхона уларни ўзлаштиришнинг энг мақбул вариантларини қидиришда доимий иш олиб бораяпти. Улар шароит ўзгаришидан келиб чиқиб, ўз фаолият йўналишгларини танлаб олишаяпти.


Download 65,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish