Халқаро туризм бозори


Туристик масҳулот тушунчаси



Download 65,23 Kb.
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi65,23 Kb.
#25860
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
мустақил иш джасур

4. Туристик масҳулот тушунчаси
Туризмда маҳсулот икки кўринишда намоён бўлади. Биринчидан, комплекс хизмат кўрсатиш сифатида, яъни туристларга битта пакетда сотиладиган хизматлар тўплами, туристик маҳсулотнинг бунда қабул қилиниши биринчи навбатда истеъмолчиларга хосдир. Бу ишлаб чиқурувчи фикридан фарқ қилади. Агар етказиб берувчи шахслардан нима чиқараётганини сўрасангиз ташувчи транспорт хизматини, отеллар – жойлаштириш хизматини, тематик парклар – сайр томоша хизматларини ва бошқаларни айтишади. Улар томонидан тақдим этилаётган хизматларнинг аниқ тури маҳсулот ҳисобланади. Бундай ҳолда хизматлар пакетининг таркибий қисми туристик маҳсулотлар ҳисобланади.
Туристик маҳсулотлар хусусиятлари. Туристик маҳсулотларни турлича талқин қилишда барча муаллифлар туризмни ноишлаб чиқариш соҳасига киритадилар. Хизматлар алмашинувининг асосий предмети бўлиб юзага чиқади ва ривожланган туристик бозорда сотиш барча ҳажмининг 80 % гача ташкил қилади. Туристик маҳсулотларга товар хизматидан фарқли равишда тўртта таъриф (характеристика) хосдир:
ҳис этмаслик;
ишлаб чиқариш ва истеъмол ажралмаслиги;
ўзгарувчанлик;
сақлашга яроқсизлик.
Ҳис этмаслик ёки илғамаслик туристик хизматда шуни билдирадики, улар шаклларини олмайди. Уларни олингунга қадар намойиш этиш, кўриш ёки синаб кўриш мумкин эмас. Хизмат кўрсатиш товар харид қилишдан фарқли равишда бирор бир нарсага эга бўлишга олиб келмайди. Туристик маҳсулотлар ҳис этишнинг турли даражаларига эга. Тез хизмат кўрсатиш корхонасида комплекс тушлик овқат сотишда кўрсатиладиган хизматлар реал объектга (тушликка) боғланган ва анча ҳис этиш характерига эга. Хизмат кўрсатиш чоғида кам даражадаги моддий кўринишли классик ресторанга ташриф буюрувчи нафақат овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш учун, балки ёқимли муҳит учун ҳам келади. Отеллар ва транспорт компаниялари таклиф қиладиган хизматларни илғаб олиш янада қийин. Тўловларни амалга оширар экан, турист меҳмонхона ва самолётни эмас, балки ташиш ва жойлашишни сотиб олади.
Ғарбда хизматлар нисбатан моддийлигини ўлчаш учун ҳис этилишининг махсус шкаласи ишлаб чиқилган. У истеъмолчи сотиб олгунича хизматларни тасаввур қилаоладими ёки кўз олдига келтира оладими ва қандай даражада билиб олиш имконини беради.
Шкала тўққиз позицияни ўз ичига олади:
1. Мен бу хизмат (буюм) ҳақида аниқ тасаввурга эгаман.
2. Тасаввур (қиёфа) аста-секин пайдо бўлади.
3. Тасаввур жуда ҳам ҳис этиладиган.
4. Бу тасаввур учун жуда ҳам абстракт нарса.
5. Уни тасаввур қилиш учун бу жуда ҳам мушкул нарса.
6. Бу нарсани бошқа кишига осонгина тасвирлаб бериш мумкин.
7. Бу нарса турли қиёфаларни уйғотади.
8. Бу нарсани тасвирлаб бериш қийин.
9. Мен сезаман, у нарса ҳақида аниқ тасаввурга эгаман.
Мазкур шкаладан фойдаланиб ўтказилган тадқиқотлар кўрсатдики, айрим хизматлар (кино, тез хизмат кўрсатиш ресторанида овқатланиш, йиғиштириш) товраларга нисбатан кўпроқ ҳис этилар экан ва аксинча айрим товарлар (минилган автомобил) истеъмолчи тасаввурида хизматларга қараганда, кам ҳис қилинар экан.
Хизматларнинг номоддий характери баҳолаш жараёнини ва туристик маҳсулотларни бозорда ҳаракатланишини қийинлаштиради. Хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ажралмаслиги айрим мутахассисларнинг фикрича, хизматларни ҳақиқий хизмат қилувчи ва уларни товрлардан фарқловчи асосий хусусиятлардир. Хизматларни фақат буюртма тушганда ёки мижоз пайдо бўлгандагина кўрсатиш мумкин. Шу нуқтаи назардан хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ажралмасдир.

Товарлар Хизматлар



Ишлаб чиқариш

Сотиш



Сақлаш

Бир пайтда ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш




Сотиш




Истеъмол қилиш

12.4.1-расм. Товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилувчиларнинг ўзаро алоқадорлиги


Манба: А.Ю.Александрова. Международный туризм. М., 2004.

Ўзгарувчанлик – туистик хизматларнинг ажралиб турадиган муҳим қирраларидан бири. Туристик хизмат сифати унинг қачон, қаерда кўрсатишига боғлиқ. Бир меҳмонхонада сервис юқори разрядда ташкил қилинган бўлса, бошқасида ёнида жойлашган, хизмат кўрсатиш ёмон ташкил этилган. Меҳмонхона ичкарисида бир ходим ишчан, хушмуомила, бошқаси қўпол ва фақат ҳалақит беради. Ҳатто ўша бир хизматчи кун давомида ҳар хил хизматлар кўрсатади. Хизмат кўрсатишни беқарорлигига истеъмолчининг уқувсизлиги ҳам сабаб бўлади. Ҳар бир харидорнинг ноёблиги мижоз талаби билан боғлиқ индивидуал хизмат даражасининг юқорилиги билан изоҳланади. Бу ноёблик жуда кўп хизматларни оммавий ишлаб чиқаришни йўққа чиқаради. Шу билан бирга у истеъмолчи хулқини бошқаришда муаммолар туғдиради.


Туристик маҳсулотларнинг ҳаётий цикли. Масҳулотнинг ҳаётий цикли уни бирламчи бозорда пайдо бўлганидан тортиб, сотиш тўлиқ тугаллаганига қадар бўлган маҳсулот эволюцияси намоён бўлади. Ҳар қандай маҳсулот, у қанчалик ажойиб истеъмол хусусиятига эга бўлмасин, эртами ёки кечми бозордан янада такомиллашган маҳсулот томонидан сиқиб чиқарилади. Маҳсулотлар орасида узоқ яшовчилари ва бошқа муддатли бир кунликлари бор. Лекин абадий маҳсулот йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки вақт ўтиши билан унга талаб камаяди, сотишдан олинадиган даромад шунчалик камайиб кетадики, келажакда савдосини давом эттириш иқтисодий жиҳатдан манфаатли бўлмай қолади. Ҳар бир маҳсулот, жумладан, туристик маҳсулот ҳам ўз тараққиётида кетма-кет тўрт босқичдан ўтади: бозорга жорий этиш, ўсиш, етилиш ва пасайиш.
Жорий этиш – ҳаётий цикл бошланиш босқичи, яъни маҳсулот учун бозор яратилади. У сотиш ҳажми ўсиши суст суръати ишлаб чиқаришга харажатлар катталиги туфайли тўғри йўлга қўйилмагани билан характерланади. Бу босқичда фақат битта ёки иккита фирмагина бозорга чиқади, рақобат бўлмайди ёки иккита фирмагина бозорга чиқади, рақобат бўлмайди ёки кучсиз бўлади. Жорий этиш босқичи давомийлиги кенг миқёсда кечади ва маҳсулот сифатига, унинг истеъмол заруратига мувофиқлик даражасига, маркетинг стратегияси тўғри танланганлиги ва уни кетма-кет амалга оширилишига боғлиқ бўлади.
Ўсиш босқичи – харидорлар томонидан маҳсулотнинг тан олиниши ва унга талабни ортиши билан бошланади. Сотиш кенгаяди, унинг билан бирга даромад ҳам ўсади (маҳсулот бирлигига даромад). Юқори даромад янги ишлаб чиқарувчиларни жалб этади, рақобат кучаяди. Масҳулотни бошқалардан олдинроқ таклиф этган фирмалар сезиларли рақобатли устунликка эга бўладилар. Шунга қарамасдан, улар ўз маҳсулотларини келгусида такомиллаштириш ҳақида қайғуришлари зарур. Чунки «кечиккан» корхона уни яхшилаш ва ривожлантириш орқали етакчиларни сиқиб чиқаришга интилади.
Етуклик босқичи – сотиш ҳажми ўсиши сусайиши, унинг барқарорлиги ва ҳатто мўл-кўл бозорнинг имкон даражасида тушиши билан характерланади. Кўпчилик истеъмолчилар аллақачон маҳсулотни сотиб олиб бўлишган, уларнинг давраси деярли кенгаймоқда. «Садоқат феномени» айниқса сезиларли кўриниш касб этади. Яъни аввалдан маълум маҳсулотдан яна фойдаланиш иштиёқини уйғотади. Чунки талаб ҳали унча катта эмас, бозорга фирмаларнинг кириб келиши давом этади. Рақобат юқори чўққисига чиқади. Даромад етарли даражада юқори бўлсада, камая бошлайди. Етуклик босқичида фирмалар ўзларининг асосий кучларини бозордаги ўз улушини сақлаб қолишга ва сотиш ҳажмини кўпайтиришга қаратишади. Улар нархларни пасайтирадилар, фаол реклама компанияси ўтказадилар. Сифатни яхшилаган ҳолда маҳсулотни дифференциялаштирадилар. Акс ҳолда маҳсулот бозорида ўз ўрнини тез йўқотади ва тушиб кетиш босқичига келиб қолади.
Тушиш – сотиш ва даромад ҳажмини кескин қисқаришида намоён бўлади. Кўпинча у харидор истеъмолини ўзгариши ёки бозорда янги маҳсулот пайдо бўлиши билан боғлиқдир. Тушиш босқичида фирманинг бир неча муқобил ҳаракат вариантлари бор. Биринчидан, мавжуд таклифларни камайтириш мумкин; иккинчидан, маҳсулотни жонлантириш ва шу тарзда унинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ёки сотиш каналларини кўриб чиқиш; учинчидан, маҳсулот чиқаришни тўхтатиш. Бу уч йўналишдан қайси бирини танлашни фирма конкрет вазиятга қараб ҳал этади. Маҳсулотнинг типик ҳаётий цикли жорий этиш, ўсиш, етуклик ва тушиш босқичларида ёрқин ифодасига эгадир.
Разведка босқичи – унча катта бўлмаган даромад миқдори билан характерланади. Туристлар оқими белгиланган манзилга етиб боришда транспорт қийинчилиги, унда туристик инфратузилманинг йўқлиги оқибатида чекланган. Дестинацияга одамлар гавжум дам оладиган жойдан қочиб, ёлғиз хордиқ чиқаришни истаган битта – иккита авантюр типдаги сайёҳларгина ташриф буюради. Уларни ҳали қўл урилмаган табиат ва диққатга сазовар маиший жойлар жалб этади. Бу босқичда туризм табиий атроф-муҳитга ва маданий муҳитга суст таъсир ўтказади. Туристлар маҳаллий аҳолининг ғашини келтирмайди, улар билан яхши алоқага киришади. Ҳозирги вақтда разведка босқичи Лотин Америкаси бир қисм мамлакатлари ва Канаданинг арктик зонаси чегараларида ўтмоқда.
Жалб қилиш босқичи маҳаллий аҳоли ташаббуслари билан бошланади. Улар туристларга хизмат кўрсатишга фаол қўшиладилар ва уларни қабул қилишни ташкил этадилар. Келишлар сони ўса бошлайди. Маҳаллий ҳукуматни туристик инфратузилмалар яратишга ундайди. Ана шу босқичда Кариб ҳавзаси кичик орол давлатлари ва Тинч океани ҳудуди турибди.
Тараққиёт босқичи туристик келишлар катта ҳажми билан ҳарактерланади. Мавсум авжида келувчилар сони маҳаллий аҳоли сони билан тенглашади ёки ҳатто ошиб ҳам кетади. Туризм капитал қўйиш учун қулай соҳага айланиб хорижий компанияларни жалб этади. Улар замонавий инфратузилмага сармоя маблағ ажаратадилар, бу билан туғилаётган дестинация қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгаради. Нуфузи ошиши ва туристик оқимлар келиши кенгайиши билан дестинация ҳудудда ҳаддан ташқари зўриқишга дуч келади, инфратузилма объектлари тез ишдан чиқади. Миллий ва ҳудудий даражада режалаштириш ва назорат зарурати туғилади. Шундай вазият Мексика ва бир қатор рекрацион районларида ҳамда Африканинг ғарби ва шимолидаги қирғоқбўйи зоналарида вужудга келганди.
Мустаҳкамланиш босқичида мутлоқ ифодада келишлар ҳажми кўпайишда давом этсада келишлар ўсиш суръатлари сусаяди. Туристлар сони маҳаллий аҳоли сонидан ошади. Туризм бозори етакчи трансмиллий корпорациялар (ТМК) иштироки билан жозибали тус олади. Мустаҳкамланиш босқичини Испания, Италия, Франция, шунингдек Кариб ҳавзаси кўпчилик машҳур курортлар бошдан кечирмоқда.
Стагнация босқичида авж келишлар чўққисидан ўтилади, дестинация олдинги жозибадорлигини йўқотади. У мазкур туристик марказга ихлос қўйган ташриф буюрувчиларнинг қайта келиши эвазига яшаб туради. Дестинация олдида экологик, ижтимоий – иқтисодий муаммолар пайдо бўлади. Бунда Коста-Брава (Испания) курорти типик мисол бўла олади.
Пасайиш босқичи туристик марказ ҳаёт циклини якунлайди. Дестинацияга ташриф буюрган асосий туристлар оммаси нисбатан ёшроқ курортларни мўлжаллайдилар, келиш оқими тораяди ва энди дам олиш кунлари ташриф буюрувчилар ва экскурсантлар билан чекланади. Бир вақтнинг ўзида кўчмас мулк бозорида жонланиш сезилади. Туристик объектлар жойлашиш воситаси сифатида сотувга қўйилади. Сотиб олинади ва энди ҳозирги эгалари томонидан нотуристик масқадларда фойдаланила бошлайди. Курортлар бошида пайдо бўлган таҳдидни англаган ҳукумат уларни иккинчи ҳаётга ихтисослаштириш йўли билан енгил нафас оладилар. Масалан, Атлантик – Сити (АҚШ) денгиз бўйи клиник курорти ўйин бизнеси марказига айлантирилди. Бошқа дестинациялар табиий ресурсларни тўлиқ туристик оборотга жалб этиш орқали қайта туғилишига эришдилар. Масалан, қишки спорт турларини ривожлантириб, туристик мавсумни узайтирдилар ва саёҳат бозорининг янги сегментларига чиқдилар. Шундай қилиб тушиш босқичига қайта цикл импульсини бердилар.


Download 65,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish