6. Туристик таклифлар моҳияти
Фирмалар мақсади. Истеъмолчини танлашни таҳлил этганимиздек, бутун фирмалар тадбиркорлик хулқини ютуққа эришиш йўлида улар дуч келадиган тўсиқлар ва чекланишларни ўрганишни бошлаймиз. Барча фирмалар – сувенирлар ларёки, ресторан ёки йирик меҳмонхоналар корпорацияси бўлсин, битта ёки бир нечта эгалар хусусий мулклари ҳисобланади. Уларнинг моддий манфаатдорлиги фирмалар даромадларига боғлиқдир. Турган гап, ҳар бир корхона эгаси максимал фойда олиш ва ўз бойлигини кўпайтиришга ҳаракат қилади. Даромад бозор иқтисодиётида қудратли ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Тадбиркор унга интилар экан, янги иш бошлайди ёки мавжуд ишини кенгайтиради, бир хизмат ва товар ишлаб чиқишдан бошқасига ўтади. Даромад бош иқтисодий рақбат сифатида корхоналар бошқарувчиларини ва иқтисодий рағбат сифатида корхоналар бошқарувчиларни ва эгаларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ресурсларни тежовчи илғор технологияларни жорий этиш, истеъмолчи учун бошқа ишлаб чиқарувчилар билан рақобатга киришишга мажбур этади.
Ишлаб чиқариш технологияси. Мўлжалланган мақсадга эришиш учун фирма ўз ишлаб чиқаришларини ташкил қилади. У ресурслар (ер, меҳнат ва капитал) сотиб олади. Уларни тайёр товарга ёки хизматларга айлантиради. Ишлаб чиқаришни йўлга қўяр экан, ҳар қандай фирма ишлаб чиқариш технологиясини танлаш заруратига дуч келади. Ҳатто у унчалик мураккаб бўлмаган бизнес билан шуғулланмоқчи бўлсада, масалан йўл ёқасида саёҳатчитларга товар сотиладиган магазинча очса ҳам, у бинонинг қайси қисмида назорат касса прилавкасига жой ажратиш ҳақида қарор қабул қилиши керак. Яна витринага жой танлаши жовонларни қандай жиҳозлаш кераклигини ўйлаб кўриши лозим.
Туристик маҳсулотларни таклиф қилиш ва ишлаб чиқариш чиқимлари (харажатлари). Ишлаб чиқариш чиқимлари даромадини максималлаштиришда асосий чекланишлардан бири ҳисобланади. Ҳар қандай фирма уни камайтиришга ва кам пул харажатли ишлаб чиқариш усулларидан фойдаланишига интилади. Бунда қиммат ишлаб чиқариш омиллари нисбатан арзонроқлари билан алмаштирилади.
Доимий чиқим – бу ишлаб чиқариш доимий омилларини ташкил этувчи ресурсларга пул харажатларидир. Флоридадаги «Шератон Уорлд» сингари йирик курорт – отеллари нафақат хусусий меҳмонхона бинолари ва ускуналарни, балки гольф ўйнаш учун қиммат турадиган майдонларни, сузиш ҳавзаларни, теннис кортларни, соғломлаштириш марказларини ҳам балансга оладилар. Уларни сақлаш ва эксплуатация қилиш, шунингдек маъмурий – бошқарув харажатлари доимий чиқимга қўшилади. Бу категория чиқимларга, шунингдек ижара ҳақи, мулк-жой солиғини тўлаш, қарз маблағларга фоиз ва бошқалар ҳам киради. Уларнинг катталиги ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ эмас. Улар корхона ёпилганда ҳам ҳеч нарса ишлаб чиқарилмаганда ҳам мавжуддир. Шунинг учун доимий чиқим фирма зарарини пайдо бўлишида асосий сабаб бўлади.
Ўзгарувчан чиқим – бу ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчан омиларини ташкил этувчи ресурсларга пул харажатларидир. Уларнинг катталиги айирма операциялари масштаби ўзгаришига пропорционал тарзда алмашади. Сотиш ҳажми ортганда чиқим ўзгарувчанлиги ҳам кўпаяди ва аксинча. Агар фирма ишни тўхтатса, у чиқим ўзгаришига дуч келмайди. Чиқимнинг бу категориясига меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш (эътибор беринг – соатбай бу штат ходимлари иш ҳақи, ўзгармасдан қолади. Ҳар ҳолда қисқа муддатли даврда шундай бўлади, доимий чиқимга қўшилади) ва ишлаб чиқарилган товарлар ёки хизматларни реализация қилиш харажатлари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |