Ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантириш. А. Ч. Бобоев Бухмти, “Иқтисодиёт” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди



Download 21,31 Kb.
Sana07.03.2022
Hajmi21,31 Kb.
#485457
Bog'liq
нилуфар макола 22


ҲУДУДЛАРДА ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ.
А.Ч.Бобоев - БухМТИ, “Иқтисодиёт” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди.
Н.Ф.Нарзуллаева – М 20-20 МНДТ гурух магистранти
Аннотация. Ушбу мақолада худудларда туризм соҳасини ривожлантириш зарурлиги, рақамли технологиялардан туризм соҳасида кенг фойдаланиш, туризм корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича тавсиялар келтирилган.
Таянч сўзлар: туризм, туристик саёҳатлар, туризм индустрияси, туризм корхоналарининг рақобатбардошлиги, кўргазма ва ярмаркалар.
Туризм, айниқса, аёллар, ёшлар, қишлоқ жамоалари ва маҳаллий аҳоли учун бандлик яратишда катта ҳисса қўшади ҳамда бошқа соҳалар билан алоқаларга эга. Натижада, туризм қашшоқликни камайтиришга, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва муносиб меҳнатни рағбатлантиришга олиб келиши мумкин.
Экспертларнинг баҳолашича, XXI асрда жаҳон иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи куч туризм бўлади. 2025 йилга бориб дунёда туристик саёҳатлар сони икки марта кўпайиши башорат қилинмоқда. Туризм соҳаси давлатлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳамкорлик муносабатларни йўлга қўйиш ва тараққий эттиришда муҳим ўрин эгаллайди. Бутунжаҳон туристик ташкилотининг статистик маълумотлари таҳлилига кўра «сайёрамиздаги ишлаб чиқариш-хизматлар бозори айланмасининг 10 фоизи туризм соҳасининг ҳиссасига тўғри келади.
Туризм иқтисодий ривожланишнинг асосий соҳасидир: бу кўплаб иқтисодий фаолиятни ўз ичига олган тез ривожланаётган ва меҳнат талаб қиладиган саноат ҳисобланади. Инвестицияларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш агентликлари (IPA) мамлакатнинг туризм соҳасини ривожлантиришда муҳим рол ўйнаши мумкин, чунки туризм йўналишлари ўртасидаги тобора кучайиб бораётган халқаро рақобат ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (FDI) лойиҳаларининг юқори рақобатбардошлиги соҳага инвесторларни жалб қилиш учун самарали таклифларни ишлаб чиқади1.
Туризм барқарор ривожланишнинг муҳим воситаси сифатида пайдо бўлди ва туризм соҳасидаги инвестициялар миқдори кам бўлса ҳам, уларнинг соҳадаги аҳамиятини эътибордан четда қолдирилмаслик керак. Туризм саноатининг муҳим хусусиятларидан бири бу унинг меҳнат талаб қилишидир. Шунингдек, туризм минтақалараро ва халқаро пул оқимларининг муҳим манбаи ҳисобланади. Аммо ҳозирги вақтда бутун дунё туризм соҳаси олдида турган муаммо КОВИД-19 пандемияси ҳисобланади. Бу муаммо сабабли кўпгина давлатларнинг чегараси ёпилган ва бу туризм орқали ЯИМни асосий қисмини шакллантирадиган давлатлар учун долзарб ҳисобланади.
Рақамли технологиялардан туризм соҳасида кенг фойдаланмаслик ҳамда туризм соҳасидаги меҳнат фаолиятининг мавсумий эканлиги туризм соҳасига таъсир этувчи омиллардан бири ҳисобланади. Чекка ҳудудлардаги туризм маҳалларини жорий этиш, ушбу ҳудудларга маҳаллий ҳамда хорижий туристларни жалб этиш ҳамда бу орқали туризм соҳасида банд бўлган аҳоли сонини ошириб аҳоли бандлигини таъминлашга олиб келади.
Мамлакатимизда кейинги йилларда туризм индустриясини ривожлантириш, шу жумладан, имкон қадар қулайлик яратиш, тармоқнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорида миллий туристик маҳсулотни фаол танитиб бориш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Президентининг 2019 йилнинг 1 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятга эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг маҳаллалари) рўйхатини шакллантира бошлади. Фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари яратилган тақдирда ва сайёҳлар учун камида беш хил хизмат тури (яшаш ёки овқатлантириш хизматларидан ташқари) кўрсатилган тақдирда, уларга “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақоми берилади.2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармони, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–4861-сонли Фармонида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган. Шунингдек, Президентнинг тегишли фармонига (ПФ-52, 15.01.2022 йил) кўра, 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 10 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 25 АҚШ доллари миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳозирги глобаллашув, бозор иқтисодиёти, айниқса пандемия шароитида мамлакат иқтисодиётини ва нуфузини юксалтириш, халқимиз саломатлигини сақлаб қолиш ва фаровонлигини ошириш, аҳоли бандлигини ва ёшларимизнинг келажагини таъминлаш давлатимизнинг ҳар қачонгидек муҳим мақсадидир. Мазкур мақсадни амалга ошириш йўлида жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий, сиёсий ва маданий тараққиётида туризм соҳасини ривожлантириш долзарб вазифага айланмоқда. Ҳолбуки, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида туризм соҳасини тараққий эттириш миллий даромад шаклланишининг муҳим манбаларидан бири бўлиб қолмоқда. Чунки, туризм соҳаси қисқа даврда энг тез ривожланаётган ва даромадли соҳага айланди. Шунга кўра, кўпгина мамлакатлар бу соҳани янада ривожлантириш, тегишли инфраструктурани жаҳон талаблари даражасига кўтаришга ҳаракат қилишмоқда.
Буюк Ипак йўлининг марказларидан бирида жойлашиб, тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатидан жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турган, халқаро туристик ташкилотлар томонидан “Очиқ осмон остидаги музей” дея эътироф этилган жанатмакон, жонажон Ўзбекистон Республикасида ҳам бу соҳани тараққий эттириш бўйича кенг миқёсдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Республикамизда амалга оширилаётган, миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминловчи стратегик тармоқлардан бири сифатида ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар туризмни босқичма-босқич ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Дунё бўйлаб туризмнинг ҳар қандай тури билан шуғулланиш иқтисодиётнинг муҳим йўналишларидан биридир.
Ўзбекистон республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида туризм корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиши тўғрисида дастурий режалар тузилган, ...пандемия шароитида айланма маблағ танқислигига дуч келган тадбиркорларимиз “оёққа туриб олишлари” учун уларга кўмак беришни давом эттирамиз, ...шу мақсадда Ҳукуматга кейинги йил 1 мартдан бошлаб ички туризм йўналишларидаги авиақатновларни йўлга қўйиш ва авиачипта нархининг бир қисмини бюджетдан қоплаб бериш тизимини жорий этиш вазифаси юкланади, ...туризмни ривожлантириш бўйича 2021 йилда ҳам изчил ислоҳотларни давом эттирамиз. Айниқса, зиёрат туризми ва ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади. Шунингдек, туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш учун бюджетдан 1 триллион сўм ажратилади, ...туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар келгуси йил якунигача узайтирилади. Шунингдек, 20 мингта тадбиркорнинг 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддатини яна бир йилга узайтиришни таклиф этаман3.
Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатларда обрў-эътиборини ошириш ва республиканинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг жаҳон хўжалигига интеграциялашишини фаоллаштириш мақсадида халқаро туристик ташкилотлар, айниқса, Бутунжаҳон Туристик Ташкилоти билан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
Туризм соҳаси рақобатбардошлигини оширишда айрим муаммолар мавжуд бўлиб, уни ҳал этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш лозимлигини талаб этмоқда.
Туризм соҳасини фаол ривожлантириш, республикамизнинг туристик имкониятларидан самарали фойдаланиш, туристларга сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш туризм соҳасининг рақобатбардошлигини ошириш орқали унинг миллий иқтисодиёт ривожланишига қўшаётган салмоғини муттасил ошириб бориш бугунги кундаги долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Ҳудуднинг мавжуд туристик салоҳиятидан етарли даражада самарали фойдаланилмаяпти. Европа, Африка, Осиё ва МДҲ давлатларидан сайёҳлар оқимини самарали жалб қилиш учун Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг янги замонавий қиёфасини яратиш, шаҳар ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, туризм соҳаси субъектлари, шу жумладан, замонавий меҳмонхоналар сонини ошириш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти туризм салоҳиятини янада ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, бетакрор тарихий-маданий ва меъморий мерос объектлари билан сайёҳларни кенг таништириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва ҳудудда замонавий туризм инфратузилмасининг жадал ривожлантиришни таъминлаш, замонавий талабларга мувофиқ кўрсатилаётган туризм, меҳмонхона ва транспорт хизматлари рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш зарур.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларда туристик рақобатбардошлигига эришишини самарали бошқаришда қуйидагиларни тавсия қиламиз:
- Туристик ҳудуд рақобатбардошлигининг институционал омили ва давлат томонидан бошқариш моделларини ишлаб чиқиш;
- Туристик корхоналарининг рақобатбардошлик кўрсаткичларини таҳлил қилиб бориш;
- Туристик рақобатбардошлигига эришишини самарали бошқаришда инновацион маркетинг стратегиясини қўллаш;
- Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда туризм ҳудудларини яъни туризм маҳалларини, қишлоқларини тарғиб қилиш ва улар бўйича маълумотларни туристларга тақдим этиш лозим;
- Туристик корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишда кўргазма ва ярмаркаларни ташкил этишни самарали бошқариш;
- Ҳудудларда тиббиёт ёки табобат туризмини жорий этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

1 http://www.oas.org/annex 2

2 Халқ сўзи 14.08.2019 https://xs.uz/uz/post/ozbekistonda-turistik-mahallalar-qishloqlar-va-ovullar-pajdo-boladi

3 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 2020 йил 29 декабрь

Download 21,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish