Халқаро иқтисодий интеграция ва ўзбекистон 1-мавзу. Халқаро иқтисодий интеграциянинг назарий концепциялари ва объектив зарурияти (1 соат)


Иқтисодий интеграция: назарий қарашлар таҳлили



Download 54,21 Kb.
bet4/4
Sana24.02.2022
Hajmi54,21 Kb.
#238549
1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу

1.3. Иқтисодий интеграция: назарий қарашлар таҳлили
Европа ҳамжамияти юзага келгунга қадар иқтисодиёт фанида «иқтисодий интеграция» атамаси маджуд эмас эди. Бироқ, миллий давлатлар орасидаги «бозорлар интеграцияси» ва «сиёсат интеграцияси» каби жараёнлар узоқ йиллардан бери мавжуд бўлиб келган. Ягона миллий бозорлар савдонинг стихияли ривожланиши ва меҳнат тақсимоти натижасида шаклланди. Бу жараёнларнинг юқори босқичини бирлашган халқ хўжалиги тизимларининг юзага келишида кўриш мумкин.
Европа мамлакатлари интеграциялашуви йўли ҳам шу йўлдан борди. Яъни, ягона ички бозор яратилиб, узоқ йиллар давомида Европа ҳамжамияти бўйлаб ягона иқтисодий қонунчилик тизими ва ягона (ёки ҳеч бўлмаганда уйғунлашган) иқтисодий сиёсат олиб борилди. Бироқ, алоҳида олинган бир миллий давлат ичидаги бирлаштирувчи жараёнлар билан давлатлараро бирлаштирувчи жараёнлар орасида сифат жиҳатидан жиддий фарқлар ҳам йўқ эмас.
Миллий бозорларни бирлаштириш йўида шахслар ва алоҳида ҳудудларнинг қизиқишлари орасида фарқлар мавжуд бўлиб, улар ягона сиёсий ҳокимият томонидан нисбатан осонлик билан бартараф этиб турилган. Европа интеграциялашувининг асосий мақсади миллий давлатларни ягона қудратли давлатлар кўринишида бирлаштириш учун узоқ йиллар давомида бошланғич омилсиз миллатлар ва миллий давлатларнинг қарама-қарши иқтисодий кризиcлари ва иқтисодий мустақиллиги каби жиддий тўсиқларни енгиб ўтишга тўғри келган эди. Шунинг учун ҳам Европа интеграциясининг иқлисодий мазмуни ва моҳиятини очиб беришда Европани миллий давлатлар доирасида бирлаштиришга «юқоридан» қараганда жуда мураккаб ва бой тажрибага эга бўлиши маълум эди.
Ғарб иқтисодиёти фани Европа интеграциясининг ғоявий манбаси сифатида намоён бўлмайди. Иқтисодчилар томонидан интеграция воқелик сифатида у иқтисодий реалликнинг асосий қисмига айланиши заҳотиёқ ўрганила бошланди.
Ҳуқуқшунос ва сиёсатшунос олимлар Европа интеграциялашувининг ўзига хос тарафларини ўрганишда, дунёда рўй бераётган жараёнларни эсдан чиқарган ҳолда, тўлиғича ўрганишга ҳаракат қилган бўлсалар, иқтисодчилар эса бундан фарқли равишда, дунё бозорининг универсал ривожланиш фалсафасини ўрганишди. Яъни улар интеграциянинг умумий, бутун бир жаҳон хўжалигининг ривожланиш қонуниятлари асосида намоён бўлишига эътибор қаратишди.
Интеграция муаммосига бошланғич назарий ёндошувлар халқаро савдонинг умумий назарияси йўналишида ривожланган эди.
Ғарб иқтисодиёти фани савдони анъанавий тарзда бойликлар орттиришнинг манбаи деб ҳисоблайди. Шунинг учун, савдо ҳажмини кенгайтиришга олиб келувчи ҳар бир нарса абсолют фаровонликдир, ва аксинча унинг ривожланишига халақит қилувчи ҳар бир нарса жамият бойлигидан чегирмадир, деган фикрни билдиради. Ушбу парадигма доирасида назарий жиҳатдан мумкин бўлган беш хил шаклдаги ҳудудий иқтисодий интеграцияни ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
Эркин савдо ҳудудлари - ўзаро товарлар савдосида ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаган бир гуруҳ мамлакатлар.
Божхона иттифоқи - ташқи тарифлари умумий бўлган эркин савдо ҳудуди.
Умумий бозор - бунда божхона иттифоқи ҳамда капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракат режимини кўришимиз мумкин.
Иқтисодий иттифоқ - умумий бозор ва уни тўлдирувчи омилларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш мақсадида иқтисодий, ижтимоий сиёсатни уйғунлаштириш, товар оқимлари бузилишини олдини олиш мақсадида макроиқисодиётни уйғунлаштиришдир.
Иқтисодий ва валюта иттифоқи - бу умумий валюта сиёсати билан тўлдирилган иқтисодий иттифоқдир.
Ушбу шаклларнинг бирортаси ҳам жаҳон хўжалигида соф кўринишда реал ижтимоий-иқтисодий ҳаётда ҳеч қачон мавжуд бўлмаса-да, бу каби кўринишдаги тасниф ҳозирги кунда илмий жиҳатдан тўла асослаб берилган.
Маълумки, замонавий интеграцион тизимнинг шаклланиши, божхона иттифоқи яратилишидан бошланди. Шу сабабли, иқтисодий интеграцияни назарий жиҳатдан тушунишнинг бошланғич уринишларини унинг шу идеал шаклидан бошлаб ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
ГАТТ қоидалари ҳар қандай чекловларсиз эркин савдо ҳудудлари ва божхона иттифоқини ташкил этишга рухсат берарди (ХХIV модда). Бунга сабаб, ушбу халқаро ташкилот халқаро савдони бўғувчи миллий протексионизмнинг ҳукмронлиги даврида пайдо бўлди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай, ҳаттоки божхона тўсиқларини олиб ташлаш йўлидаги чегараланган қадам шу даврда жуда катта ютуқ ҳисобланган. Фақатгина ўтган асрнинг 50-йилларга келиб тадқиқотчилар эркин савдо ҳудудларини ва божхона иттифоқларини ташкил этиш шубҳасиз дунё миқёсида эркин савдо парадигмасидан чекиниш эканлигига жамоатчиликнинг диққат-эътиборини қарата бошлашди.
Интеграция - интеграцион гуруҳ ичида эркин савдонинг максимал ривожини, лекин шу билан бирга ушбу гуруҳ ва ташқи олам орасидаги протексионизмнинг кучайишини англатади. Шу сабабли, ҳудудий интеграциянинг рационаллиги ёки иррационаллиги масаласи, пировард натижада, икки ўзаро қарама-қарслии самараларнинг нисба- тига келтирилади. Агар эркин савдо ҳудуди ёки божхона иллилбқининг яратилиши натижасида қиммат ички ислилаб чиқариш арзонроқ импорт билан алмаштирилса, у ҳолда «савдоииинг слиакллаиииши» (траде cреатион) рўй беради. Бошқа тарафдан, агар интегралсия натижасида учинчи давлатлардан олинадиган арзон импорт, эркин савдо ҳудуди ёки божхона иттифоқи бўйича қўшни да\ лалдан олинадииъан қиммат импорт билан алмаштирилса, у ҳолда «савдодан челланиш» (траде диверсион) рўй беради. Биринчи бор ушбу консепсия Ж.Виннер ва М.Биелар томонидан 50-йилларда, кучли «олтилик» дав латларининг божхона иттифоқини тузишига қадар, илгари цирилган эди.
Бунда, агар:
товар ва ишлаб чиқариш омиллари бозотида мукаммал рақобат мавжуд бўлса;
барча ресурслар тўла машғул бўлса;
барча давлатлар бирор бир харажатсиз янги шарт-шароитларга автоматик тарзда мослашса;
алоҳида ажратиб олинган давлат ичида омилларнинг тўла мобиллиги ҳамда давлатлараро омиллар мобиллигининг итбсолют йўқлиги;
Савдони «ташкил этиш» ва савдодан «четланиш» тушунчалари халқаро савдонинг «соф» назарияси доирасида пайдо бўлди. Улар бутунлай сунъий шартлар ва фаразлар асосида қурилган. Бунда Европа Иттифоқи оддийгина божхона иттифоқи доирасидан анчагина кенгроқ эканлиги ҳисобга олинаётгани йўқ. Шу сабабли, Европа интеграциясининг самараси батамом савдони ташкил этиш - савдодан четланиш самараси билангина аниқланиб қолмайди.
Х.Ж.Жонсоннинг иқтисодий интеграцияга бағишланган ишида яққол кейнсча мотивлар кўзга ташланди. Хусусан, хусусий ва жамоат сарф-харажатларини ажратиш кўринди. Жонсон ҳукуматларнинг тарифлардан асосан иқтисодиётдан ташқари мақсадлар, биринчи навбатда, жамият эҳтиёжларини қондириш, миллий саноат ва даромадни ҳимоя қилиш каби мақсадларга эришиш учун фойдаланишларини исботлашга уриниб кўрди. Шундай мулоҳазаларга асосланган протексионизм сиёсати ўзининг иқтисодий маъносига эга. Унинг лимити миллий саноат маҳсулотининг жамият тонионидан ицеъмол қилинишинг максимал фойдалилиги билан ишлаб чиқаришни халқаро рақобатдан ҳимоя қилиш натижасида юзага кcладиган максимал ортиқча хусусий сарф-харажатлар орасидаги мувозанат нуқтаси бўлади. Бу сарф-харажатлар икки қисмдан (ислилаб чиқарисбнинг чегаравий сарф-харажатлари ҳамда хусусий ицеъмолнинг чегаравий сарф-харажатлари) иборат бўлади. Биринчи элемент ишлаб чиқаришнинг ички сарф-харажатлари жаҳонникидан қанчалик кўп бўлиши билан аниқланади. Иккинчиси эса божхона тарифларининг ўрнатилиши ва ички бозорда нархламинг кўтарилиши натижасида истеъмол лалабининг камайишига тенг. Иккинчи элементнинг динамикаси ларилъ катталиги ҳамда талаб ва таклифнинг элациклигига боғлиқ бўлиб, мувозанат нуқтаси саноат ишлаб чиқаришининг жамият томонидан алъзал деб топилишининг миқдорий ифодаси бўлиб хизмат қилади.
Агар бу схема фақатгина Ҳ мамлакатга эмас, булки унинг божхона иттифоқи бўйича шеригига ҳам қўлланса. у ҳолда иккала мамлакат ҳам нафақат савдони ташкил этишдан, балки савдодан четланишдан ҳам ютиши келиб чиқади. Бундан ташқари, савдодан четланиш Ҳ мамлакат учун мақсадга мувофиқроқ, чунки бунда ички саноат ишлаб чиқаришини қисқартириш талаб этилмайди. Савдони ташкил этиш ҳам савдодан четланиш ҳам ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ҳисобига ижобий самара бериши мумкин.
Европа интеграциясининг жаҳон иқтисодиётида мустақил воқелик сифатида иқтисодий асосларини англаш борасидаги биринчи қадамлар 50-йилларнинг бошларида голланд иқтисодчиси Ян Тинберген томонидан амалга оширилди. У биринчи бўлиб «салбий» ва «ижобий» интеграция орасидаги фарқни кўрсатиб берди. Салбий интеграция, товарлар, хизматлар ва ишлаб чиқариш омилларининг чегаралараро ҳаракатлари йўлидаги тўсиқларни бартараф этишни назарда тутади. Иқтисодий назариянинг анъанавий қонунларига кўра, бу автоматик тарзда рақобатни кучайишига, нархларни тушиши ҳарнда товарлар, хизматлар ва ишлаб чиқариш омилларининг сифати ошишига ва натижада иқтисодиётнинг самарали ўсишига олиб келади. Ижобий интеграция бу - товарлар, хизматлар ва ишлаб чиқариш омиллари ҳаракатигини янада оширувчи қонунлар қабул қилиниши ва шунингдек, институтларнинг ташкил этилишидир.
Иқтисодий интеграция назариясининг ривожланиши йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, Б.Балассанинг ишлари ҳисобланади. У интеграциянинг динамик самараларини ва уларнинг интеграциялашувчи мамлакатлар ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръат- ларига таъсирини тизимлаштиришга ҳаракат қилди. Шу каби динамик самаралар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
ишлаб чиқариш кўламларини кенгайтириш ҳисобига ҳосил бўладиган самара. Бундай самара, асосан бозорни кенгайтириш учун фирмалар ва соҳаларга интеграцион жараёнлар бошлангунга қадар ишлаб чиқариш қувватлариданфойдаланиш имконини берганда юзага келади;
фирма ва соҳалар фаолиятига нисбатан ташқи бўлган самара. Бундай самара бутун иқтисоддаги умумий ва хусусий сарф-харажатларни камйтириш эвазига юзага келиши мумкин;
поляризация (қутбланиш) самараси. Бу самаранинг моҳияти қатнашувчи мамлакатларнинг бошқа бирида савдони ташкил этиши ёки ишлаб чиқариш омилларининг бошқа ёққа йўналтириши натижасида юзага келадиган иқтисодий фаолиялнинг кумулятив қисқаришидан иборат;
реал инвецициялар ва ҳажмларни жойлаштиришга таъсир;
умумий иқтисодий самарадорликка таъсир.
Али М.Ел-Аграанинг мулоҳазалари ҳам шу йўналишдадир. Унинг қарашлар консепциясига кўра, эркин савдо ва божхона иттифоқи ҳудудларининг афзалликлари қаторига қуйидагиларн киради:
нисбий афзаллик назариясига мос равишда ихлисосласлиислининг кенгайиши натижасида ишлаб чиқариш самародорлигининг ўсиши;
бозор кўламининг кенгайиши натижасида ҳосил бўладиган ишлаб чиқариш самарасидан яхшироқ фойдаланиш натижасида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши;
савдо-иқтисодий шарт-шароитларини яхшилашга имконият берувчи, халқаро майдондаги музокаралар позициясининг муцаҳкамланиши;
кучлироқ рақобат натижасида ишлаб чиқариш саинарадорлиги соҳасидаги зарур болган ўзгаришлар;
илмий-техник тараққиёт натижасида пайдо бўладиган ва ишлаб чиқариш омилларида ҳам, миқдорда ҳам, си фат жиҳалидан ҳам акс этувчи ўзгаришлар ва бошқалар.
Иқисодий интеграциянинг янада юқори шакллари қуйидагилар натижасида қўшимча ижобий самара беради:
чегаралараро савдога ҳалақит қилувчи тўсиқларни бартараф этиш натижасида ишлаб чиқариш омиллари мобиллигининг ўсиши:
пул-кредит ва солиқ сиёсатининг мувофиқлаштирилиши;
тўла бандлилcка ўтиш, тезкор иқтисодий ўсисли ва инлеграци- ялашувчи мамлакатларнинг умумий мақсадларини амалга оши- риш учун молиявий ресурсларни адолатли тақсимлаш.
Хуллас, Б.Балассанинг улкан илмий ҳиссаси унинг иқтисодий интеграция босқичларининг ихчам консепсиясини яратганилигида бўлди, улар қуйидагилар:
Биринчи босқич - эркин савдо ҳудудини яратиш. Дунда қат- нашувчи давлатлар бир-бирлари билан савдода квоталар ва импорт тарифларини бекор қилади, учинчи давлатлар билан савдода миллий импорт тарифлари ва квоталарни сақлаб қолади. Бу босқичда ҳеч қандай ижобий интеграция йўқ, қатнашувчи давлатлар тўлалигича ГАТТ қоидалари доирасида қолади.
Иккинчи босқич - божхона иттифоқи. Бу доирада қатнашувчи давлатлар нафақат ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этади, балки учинчи бир давлат билан савдода тариф ва квоталарни тенглаштиришни келишиб олади. Улар бу босқичда ҳам ГАТТ қоидалари доирасида фаолият кўрсатиб, ижобий интеграция чораларини қўлламайдилар.
Учинчи босқич - умумий бозор босқичи бўлиб, бунда божхона иттифоқи қатнашувчи давлатлар орасида ишлаб чиқариш омилларининг ҳаракати йўлидаги тўсиқлар йўқотилади. Лекин, уларнинг ўзаро муносабатларида ҳали ижобий интеграция кўзга ташланмайди.
Тўртинчи босқич - иқтисодий иттифоқ босқичи бўлиб, бунда қатнашувчи давлатлар умумий бозорни ташкил қилиб, чекланган мақсадли иқтисодий сиёсатларини уйғунлаштиришга ўтишади. Яъни, қатнашувчи давлатлар иқтисодий сиёсатларининг турли туманлигидан келиб чиқадиган иқтисодий дискриминацияни йўқотилади. Натижада, ижобий интеграция кўзга ташланади.
Бешинчи босқич - бу тўла иқтисодий интеграция босқичи бўлиб, бунда пул-кредит, солиқ, ижтимоий ва инқирозга қарши сиёсат, қатнашувчи-давлатлар учун қарорларининг мажбурий боиадиган миллатлараро ҳокимиятнинг яратилишини ва бошқалар назарда тутилади.
Шундай қилиб Б. Балассанинг консепсияси иқтисодий интеграци- янинг илгариланма ҳаракати мантиғини тўғри очиб беради, лекин реал тараққиёт шуни кўрсатмоқдаки, бу консепсия маълум бир схематик камчиликка ҳам эга. Аслида иқтисодий интеграциянинг мазмуни ва моҳияти анчагина мураккабдир. Б.Баласса томони- дан кашф этилган ушбу босқичлар ўзаро кесишиб, ўн-йиллар давом этадиган муҳим бир оралиқ босқичларни ҳам ўз ичига олади. Бу консепсиянинг эасосий камчилиги ижобий интеграциянинг кўламлари ва рол-ини етарлича баҳоланмаганлигидир, ваҳоланки айнан ижобий интеграция Ғарбий Европадаги интеграция шаклланишининг ўзига хослигини аниқлаб берди. »

1 Каримов И.А. Бунёдкорлик йулидан.Т.: Узбекистан, 1996. Т. 4. 345 - б.

2 MAChLUP,F."A History of Thought on Economic Integration" Economic Integration, World Wide, regional, sectorial (Ed.f. Machlup), The Macmillan Press Ltd. London, 1978, 61 p.

Download 54,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish