Халқ таълими вазирлиги


Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш масалалари



Download 198,22 Kb.
bet5/21
Sana21.02.2022
Hajmi198,22 Kb.
#79579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
малака иши НОЯБРЬ

Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш масалалари

  1. Мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича қабул қилинган «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар.
Мактабда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 28 июлдаги ПҚ -3160 “ Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва сохани ривожлантириш янг босқичга кўтариш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш, ўқувчи ёшлар онгига она-юртга мухаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини сингдириш, ватанимиз мустақиллигини маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, маънавий урф-одатларимизни асраб-авайлаш, миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида мактабнинг 2017 йил 18 августда 22-сонли буйруғи чиқарилган. Буйруққа асосан мактабда 7 кишидан иборат “маънавий-маърифий ишлар кенгаши” тузилди, хафтанинг ҳар жума куни “маънавият куни” деб эълон қилиниб, ўқитувчилар ўртасида “маънавият ўқишлари”, ўқувчилар ўртасида маънавий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Мактабда №3160-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси тузилган ва тасдиқланган. 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури”ни бажариш мақсадида “жума-ҳуқуқий саводхонлик куни” деб эълон қилинди ва шу машғулотларда Президент асарлари, юқори ташкилотлар қарорлари ўрганиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 26 мартдаги “Ижтимоий маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 130-сонли қарори асосида мактабда турли диний оқимлар, экстеремизм, терроризм ҳақидаги “Сари Ийшон” жомъе масжиди имом хатиби, ИИБ ходими вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли ”Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликки қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарор асосида ўқувчилар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёхвандлик, дайдичилик ва тиламчилик ҳамда йўл транспорт ҳодисалари каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида олиб борилган тарбиявий ҳуқуқий профилактик ишлар олиб бориш учун мактабда вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси ва иш режаси тузилди. Иш режа асосида ИИБ билан ҳамкорликда турли рейдлар, тадбирлар, йиғилишлар ўтказилди.
Мактабда “Маънавият куни” ҳар ўқув йилининг 34 ҳафтага мўлжалланган режа асосида ташкил этилмоқда. “Маънавият соати” барча педагог ва ходимлар учун ҳар ойнинг охирги жума куни ўтказилади. Мактаб иш режасига киритилган маънавий-маърифий тадбирлардан мақсад ёшларни миллий менталитетимизга ёт, зарарли таъсирлардан, паст савияли “Оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилиш, таълим-тарбия жараёнларини муофиқлаштиришда ўзини-ўзи бошқариш тузилмалари фаолиятидан фойдаланиш, ўқувчилар ўртасида қаровсизлик, назоратсизлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, мактаб кутубхонасидан унумли фойдаланиш,ўқувчиларнинг дарс жараёнида олган билимларини мустаҳкамлаш ва мазмунан бойитиш, таълим муассасидаги фан, спорт ва бошқа тўгараклар фаолиятини такомиллаштиришдан иборат. Мактабда “Маънавият куни” ни ташкил этиш ва ўтказиш, ўғил бола ўқувчилар учун алоҳида қабул кунлари ташкил қилинган. Маънавият ҳафталиклари, кунларига ва соатларига устоз педагоглари, прокуратура, ички ишлар ходимларини мунтазам иштирокида олиб бормоқдамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон ҳотин-қизлар қўмитаси фоалиятини қўллаб-қуватлаш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434-сонли фармони бўйича мактабда ҳотин-қизлар қўмитаси фаолият кўрсатмоқда.
Мактабнинг ўқувчи қизларини таълим-тарбияси, тўгаракларга иштироки, кийиниш одоби, муомала маданияти ҳақида тушунтириш ишлари, суҳбатлар ўтказилди.
Мактаб кутубхонаси доим фаолият кўрсатиб, ўқувчилар билимини оширишга ёрдам бериб келмоқда.
“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар режасига асосан “Таълим муассасасини озода, ораста, обод сақлайлик” шиори остида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Синф раҳбарлари томонидан “Мустақиллик дарси” дарс ишланмалари тайёрланди.
Мактабнинг 107 нафар кам таъминланган оила фарзанди бепул ижара тизимидан дарсликлар билан таъминланди. Кам таъминланган оила фарзандларини дам олиш масканларига 12 ўқувчи йўлланмалар олган
Мактабда «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги»ги қонунни тарғиб қилиш мақсадида бурчак ташкил этилган. Мазкур масала бўйича барча синфларда ота-оналар билан учрашувлар ўтказилди.
Тахиатош тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 1-умумий ўрта таълим мактабида 2017 йил 19 август куни ўқитувчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2012 йил 22 июндаги 195-сонли буйруғи, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини ўрганиб чиқиш бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш қарорига ҳамда мактаб директорининг 2018 йил 10 январдаги 5-сонли буйруғига биноан мактабда 7 кишидан иборат ишчи гуруҳи тузилган ва чора-тадбирлар режаси, “Оила, маҳалла, таълим муассасаси “ ҳамкорлик кенгашининг иш режаси тасдиқланган.
Режа ижросини таъминлаш мақсадида мактабда “Ота-оналар университети” ташкил этилган, машғулотлар режаси тасдиқланган.
Мустакиллигимизнинг 27 йиллиги, «Билимлар куни» маросими тантанали равишда нишонланди. Байрамда Туман халк таълими бўлими методисти А.Хабибуллаев, Туман хокими ўринбосари Р.Негматов, “Обод макон” МФЙ раиси О.Сайманова ва ота-оналар қўмитаси раиси Б.Ходжалиевалар иштирок этдилар.
102 нафар 1-синф укувчилари 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совгаси билан такдирланди.
“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида мустакиллик байрами хафталиги утказилди. Мамлакатимиз биринчи президенти хотирасига бағишланган хотира дарслари ўтказилди.
Ўқувчилар, ота-оналарнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида мактаб ўқувчилари, ота-оналар ўртасида 2016 йил 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сонли қарори, 2016 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисидаги конвенцияни ҳамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги конвенцияни амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарорини тушунтириш бўйича йиғилишлар, суҳбатлар ўтказилган.
Мактабда қизлар ўртасида эрта турмушни олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида тиббиёт ходимлари, хотин-қизлар қўмитаси аъзолари, МФЙ маслаҳатчиси иштирокида феврал ойида қизлар ўртасида йиғилиш ва суҳбатлар ташкил этилди. Қизларни турмушга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Ораста қизлар” тўгараги фаолияти йўлга қўйилган.
Мактаб ўқувчилари ўртасида менталитетимизга зид бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш, интернетдан олинаётган нотўғри ахборотлардан сақлаш мақсадида ўқувчилар ўртасида 2017 йил декабр ойида “ Одноклассники”- “Оммавий маданият”нинг замонавий кўриниши” мавзусида йиғилишлар ўтказилган.
Ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тадбирлар режаси тузилди, режа асосида тадбирлар мунтазам ўтказилиб борилмоқда, фан, спорт ва ижодий тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Мактаб ўқувчилари мактабдан ташқари таълим муассасалари тўгаракларига ҳам мунтазам иштирок этиб келмоқдалар.
Ўқувчилар давоматини яхшилаш, дарс вақтида компьютер хоналарида, бозорда юришларини, масжидда номоз ўқишларини олдини олиш мақсадида назорат ўтказилиб, навбатчи ўқитувчилар тайинланган.
Мактаб ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш мақсадида мактабда “Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси” тузилган, комиссиянинг иш режаси тасдиқланган. Ўқувчилар ўртасида режа асосида ИИБ ҳодимлари билан ҳамкорликда йиғилишлар, суҳбатлар ўтказилмоқда.
Мактабда 2018 йил 20-27 январ кунлари “Устоз-баркамол авлод тарбиячиси ва таянчи” мавзусида туркум тадбирлари асосида давра сухбатлари ва учрашувлар ўтказилди. Юқори синф ўқувчилари ўртасида “Устозим-фахрим” мавзусида иншо ёзиш танлови ўтказилди ва ғолиб ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.
Мактабни байрам арафасида ўқитувчилар ва мураббийларни улуғловчи, мактабнинг улуғ даргоҳ эканлигини тарғиб қилувчи, ўқувчиларни билим ва ҳунар сирларини пухта эгаллашга даъват этувчи шиорлар билан безатилди. Мактаб жойлашган худудда яшовчи ёлғиз кексалар, узоқ йиллар меҳнат қилган халқ таълими фахрийлари холидан хабар олиниб, уларни байрам муносабати билан табрикланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш қарорига ҳамда мактаб директорининг 2018 йил 22 январги 63-сонли буйруғига биноан мактабда 18 кишидан иборат ишчи гуруҳи тузилган ва чора-тадбирлар режаси, “Оила, маҳалла, таълим муассасаси “ ҳамкорлик кенгашининг иш режаси тасдиқланган.
Мактабда 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли қарори ижросини таъминланиши бўйича ўтказилган умумий таҳлилда мактабда ташкил этилган “Ораста қизлар” тўгараги, “Информатика” тўгараги, спорт тўгараклари, 9- синфдаги “Оилам менинг қўрғоним” мавзусидаги маънавият соати, , ота-оналар йиғилиши ва ўқувчилар томонидан тайёрланган “Оилам, маҳалла, мактабим- менинг Ватаним” мавзусидаги тадбир ўтказилди.
Мактабнинг 8-10 синф ўқувчилари ўртасида тиббиёт ходимлари иштирокида “Гиёҳвандликнинг оқибатлари” мавзусида суҳбат ўтказилди. Суҳбатда 65 нафар ўқувчилар, туман тиббиёт бирлашмаси вакиллари иштирок этдилар.
Март ойида мактабнинг 9-синф ўқувчилари ўртасида “Президент асарлари билимдони” кўрик-танлови Низом асосида ўтказилди .
1-декабрь Бутун жаҳон ОИТС га қарши кураш куни муносабати билан мактаб психологи томонидан “Биз ОИТС га қаршимиз” мавзусида суҳбат ўтказилди. 2-5-синф ўқувчилари бу мавзуда диктант ёзишди,6-7-синф ўқувчилари баён, 8-10-синф ўқувчилари иншо ёздилар. Иншолар кўрик танловида 9-синф ўқувчиси Наримматова Лайло ғолиб чиқди.
7-декабрь куни мактабда Конституциямизнинг 25 йиллиги муносабати билан “Конституция бахтимиз пойдевори” номли тадбир бўлиб ўтди. Ушбу байрам якунида ўтказилган спорт мусобақаларида,иншо ҳамда расм танловида ғолиб чиққан ўқувчилар мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мактабда Узбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8-июлдаги ПК-911-сонли «Одам савдосига карши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карорининг ижроси юзасидан мактаб ўқувчилари ўртасида давра суҳбатлари ташкил этилди. Жумладан: 2018 йил январь ойида “Биз одам савдосига қаршимиз” мавзусида 7 синфда мактаб ММИБДЎ Г.Ережепова, ҳуқуқ фани ўқитувчиси Б.Елмурзаев иштирок этиб бугунги кунда “одам савдоси” бутун республикамиз бўйича унга қарши курашиш борасида барча чораларни кўраётганлига таъкидлаб ўтилди.Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқини билиши лозимлиги, қуллик исканжасида тушиб қолмаслик учун нима ишлар қилишлиги айтиб ўтилди. Мактабда маънавият йиғилишларида 911-сонли қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида маърузалар ўқилиб ўқувчиларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. февраль ойида МИҒ фани ўқитувчиси Б.Елмурзаев “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида маъруза ўқиди. Мактабда ўқувчи ёшлар ўртасида “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлиги ошириш” мақсадида “Қулликка рози бўлманг”, “Огоҳ бўлинг, одам савдоси-мудҳиш жиноят”, “Одам савдоси-умр ғавғоси” мавзуларида ўқувчилар ўртасида йиғилишлар ташкил этилди.
5-7 синфлар ўртасида расмлар танлови ташкил этилди. Намунали иштирок этган ўқувчилардан Бақтыгалиева Айдана, Ешнияз Ажиниёз кабилар мактабнинг мақтов ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўқувчи-ёшлар ўртасида одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида мактабда 5-9 синф ўқувчилари ўртасида “Одам савдоси-муҳиш жиноят” ма мавзусида саҳна кўринишлари намойиш этилди.Саҳна кўринишларида ўқувчилар бугунги кунда одам савдосидан жабр чекаётган инсонлар тақдирини намойиш этиш орқали одам савдоси жиноят эканлигини англалаётганлиги улар намойиш этган саҳна кўринишларидан ҳам яққол кўриниб турибди. Саҳна кўринишларининг долзарблиги билан 8,10 синфлар фаоллик кўрсатди.
2017-2018 ўқув йилида мактабда 25 та фан, 7 та спорт тўгараклар фаолият олиб борди. Намунали фаолият юритган Ю.Абдусадиков, Ш.Хабиповалар каби тўгарак раҳбарларининг ишлари рағбатлантирилди.
Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида белигланган чора-тадбирлар ва мактабнинг йиллик иш режаси асосида ўқувчилар ўртасида маънавий –марифий тадбирлар олиб борилди.
Жумладан , Мактаб ўқувчилари ўқув йили давомида ҳар бир муҳим саналар, тарихий воқеалар, буюк алломалар таваллуд топган кунларига бағишланган тадбирларда фаол иштирок этишди. Ўқувчиларнинг сиёсий, маънавий-маърифий дунёқарашини ошириб боришда “Президент асарлари билимдонлари”, “Сиз тарихингизни биласизми”, “Ўзбекистоннинг етти мўжизаси” “Биз жиноятчиликка қаршимиз”, “Сиз хуқуқингизни биласизми”, “Ўзбекистон Ватаним-маним”, “Оқила қиз”, “Истедод ” кўрик танловлар мавзусидаги тадбирлар катта ижобий натижалар берди.
Оилада меҳр-муҳаббат ва ўзаро ҳурмат муҳитини шакллантириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича Комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан таълим муассасаларида қуйидаги тадбирларни ташкил этилди.
Мактабда рахбариятининг тушунтириш ишлари ва мактаб амалиётчи психологи Ф.Иброхимова томонидан анкета сўров ва тадқиқотлари сабабли ўқувчиларнинг ички дунёси,унинг қизиқиши ва иқтидоридан келиб чиқиб, келажакда жамиятда ўз муносиб ўрнига эга бўлиши учун касб танлашда ёрдам берди.
Ўқувчиларда касбий билим ва куникмаларни шакллантириш,уларнинг касб-хунар эгаллашларини таъминлаш учун махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касблар берадиган Ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилди. 20 нафар 10-синф ўқувчилари таълим олиш билан бирга туманимиздаги касб-хунар коллежи қошида ташкил этилган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларида бухгалтерия, ЭХМ оператори каби касбларни ўрганмоқда.
Синф раҳбари Ф.Ешанова томонида ўқувчиларни ЎИЧМ бориб-келиши, давомати, уларни мослашувини таъминлашнинг назоратга олинмоқда. 10-синф ўқувчилари касб урганаётган таълим муассасаси билан томонлар мажбурияти ва ҳуқуқлари туғрисида шартнома тузилди.


Download 198,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish