Халқ таълими вазирлиги


Таълим муассасасида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳолати



Download 198,22 Kb.
bet6/21
Sana21.02.2022
Hajmi198,22 Kb.
#79579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
малака иши НОЯБРЬ

3. Таълим муассасасида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро
интизомини мустаҳкамлаш ҳолати

(Халқ таълими вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари ва топшириқларида
белгиланган вазифалар ижроси)

Халқ таълими вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари ва топшириқларида


белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини ўқувчи-ёшларга етказишга қаратилган тарғибот ишларини тизимли ва изчил амалга ошириш, дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий –мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бериш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият” ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш, жамиятнинг барқарор ривожланишида тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар, эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик,уруғ-аймоқчилик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каб ҳолатларга барҳам бериш, миллий ғояни юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар, ижтимоий тоифа вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш, бунёдкорлик руҳини ялпи ижтимоий харакатга айлантириш, эртанги кунга ишонч туйғуларини кучайтириш, маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ушбу тоифани ижтимоий-иқтисодий фаоллаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳалқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимида ижро интизомининг сифатли бажарилищини назорат қилиш, тизимни асосий қуйи бўғинлари бўлган туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва таълим муассасалари раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарликларини янада кучайтириш хақидаги 2018 йил 11 январдаги 11-сонли буйруғи рахбарлик ва амалда бажриш учун кабул килинди.
Ҳар ойнинг 10-санасига қадар мазкур буйруқнинг 2-иловасига асосан вазирликдан келиб тушган ҳужжатларнинг ҳар ойлик мониторингини таҳлил қилиш ва натижаларини вилоят халк таълими бошқармансининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлимига тақдим этиб бориш такшиллланди. Ҳафталик йиғилишларда мунтазам равишда бошқармадан юборилган ҳужжатлар ижросини таҳлил қилиб борилади.
Хар ой якунида 11-10 тартиби буйича маълумотлар электрон ва ёзма шаклда бошкaрмага жунатилмокда. Бу борада АКТ технологияларидан фойдаланилмокда. Мактабда хужжатлар билан ишлаш электрон тизими йулга куйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январь 12-сонли қарорида “... республика комиссияси ўтказилган текширишда ижро интизоми пастлигининг кўплаб ҳоллари, республика бошқарув органлари,маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ташкилотчилик ва назорат фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланди” дейилган. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур муҳим ижро интизомини такомиллаштириш ва уни амалиётга жорий этишга оид қарорнинг 4-бандида Вазирлар Маҳкамаси Бошқаруви “Бошқарув барча бўғинларининг ижро интизомини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш бўйича фаолиятида ягона тизимни ва узлуксиз жараённи таъминлаш мақсадида Ҳукумат аппаратида,вазирликлар,идоралар,Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида бошқаруви органларида, ҳокимликларида тармоқ бошқарув органларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари,Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишнинг Асосий қоидалари иловага муофиқ тасдиқлансин” деган банди мавжуд. Шу боис, Ўзбекистон Республикасида давлат ва нодавлвҳат ташкилотдарининг барчасида Вазирлар Маҳкамасининг ижро интизомини тартибга солиш ва унга амал қилиш юқоридаги ҳужжат асосида бугунги кунда ҳам асос сифатида хизмат қилмоқда ва унга амал қилиш барча бўғин раҳбарлари учун мажбурий эканлиги ҳам кўрсатиб ўтилган.Мазкур қарорнинг 7-бандида эса “...Президент фармонларини , республика Ҳукумати қарорлари ва топшириқларини бажаришга расмийятчилик билан ёндошишга йўл қўйган мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликкача бўлган қаттиқ шахсий жавобгарликка тортсин”,деган жиддий фикр ҳам мавжудки,бу таълим тизимида фаолият олиб бораётган барча раҳбарларга ,педагог ва ходимларга ҳам бевосита тааллуқлидир.
Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорини мамлакатимиздаги барча вазирликлар,идора ва ташкилотларда изчил тартиб ва талаб асосида олиб бориш учун яна бир қатор меъёрий ҳужжатлар эълон қилинди.Жумладан Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сонли Регламент тўғрисидаги қарори шулар жумласидандир.Ушбу қарор асосида Халқ таълими вазирлигининг 2005 йил 26 февралдаги 5 СХ-сонли “Халқ таълими вазирлигининг Регламент тўғрисида” буйруғи эълон қилинди.Ушбу буйруқнинг 3-бандида қуйидагилар белгиланган “Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосарлари, бошқарма, бўлим (шўъба) бошлиқлари, Қорақолпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, педагогика институтлари, педагогика институтлари, педагог ходимлари малакасини ошириш ва қайта таййорлаш институтлари ректорлари, вазирлик тасарруфидаги муассасалар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 февралдаги Ф*2118 –сонли фармойиши,Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62- сонли,ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ҳайъат қарори билан тасдиқланган” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ҳайъат қарори билан тасдиқланган Регламент талабларини сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.”
Жўнатиладиган ва ички ҳужжатларни тузиш ва расмийлаштиришга қуйидаги талаблар қўйилади.
Ҳужжатлар тегишли бланкаларга ёзилади. Ташкилотларнинг бланкаларидаги реквизитлари давлат тилида ёзилади. Ҳужжат муаллифи ташкилот номи ва унинг коди ташкилот тўғрисида низом (устав)га корхоналар ва ташкилотлар умумий классификаторига мувофиқ кўрсатилади.Улар, қоидага кўра бланкани тайёрлашда ёздирилган бўлиши керак. Ҳар бир ҳужжатда (хатлардан ташқари) унинг тури (қарор, фармойиш, буйруқ, баённома, маълумотнома ва шу кабилар) кўрсатилиши керак. Аксарият ҳужжатлар учун ҳужжат мазмунини акс эттирувчи қисқа ва аниқ сарлавҳа бўлиши шарт. Масалан: буйруқ(нима тўғрисида?)”корхона ташкил этиш тўғрисида”; баённомаси (ниманинг?)”Педагогик кенгаш мажлисининг”(148*210) ўлчамидаги ҳужжатларда ва телеграммаларда матнга сарлавҳа қўйилмаслиги мумкин.
Ҳужжат мазмуни имкони борича лўнда,қисқа иборалар билан,қийин бўлмаган сўз тузилишида баён этилади. Қисқартириш Давлат органлари,жамоат ташкилотлари ва муассасалар номларини ёзиш бўйича маълумотномага муофиқ қўлланилади. Агар матнда фамилиялар,географик номлар ёки айрим маъмурий-ҳудудий бирликлар санаб ўтилса,улар алфавит тартибида жойлаштирилади. Агар узлуксиз боғланган матн бир нечта қарорлар, хулосалардан иборат бўлса, уни араб рақамлари билан рақамланадиган бўлимларга, бандларга ажратиш лозим. Ҳужжатлар матнларини икки қисмга ажратиш тавсия этилади: биринчи қисмда ҳужжат тузилишнинг асослари ёки сабаблари кўрсатилади, иккинчисида –қарорлар, фармойишлар, таклифлар, фикрлар, хулосалар, илтимослар баён этилади. Агар ҳужжат мазмуннини тушунтириш ва асослаш зарурияти бўлмаса, матн битта хулоса қисмидан иборат бўлиши мумкин;буйруқлар таъкидлаш қисмисиз қарор қисми,хатлар-тушунтиришсиз илтимос қисми ва шу кабилар. Ҳужжатнинг узлуксиз боғланган матни доимий ахборотни сақловчи ва узлуксиз ахборотларни киритиш учун бўш жойлар трафарет асосида тузилган бўлиши мумкин. Баённома матни учинчи шахс номидан (“эшитдилар”,”сўзга чиқдилар”,”қарор қилдилар”) кўплик сонда баён қилинади, нутқлар мазмуни учинчи шахс номидан бирлик сонда баён қилинади.
Ҳужжатлар ва мажбуриятларни белгилаб берувчи (низом, йўриқнома ва бошқа),шунингдек фактларни баён этиш ёки баҳолашда (далолатнома, маълумотнома ва бошқа) иборат бўлган ҳужжатларда матнни учинчи шахс номидан бирлик ёки кўплик сонда (“бўлим функцияларини амалга оширади”, “бирлашма таркибига киради”, “комиссия белгилади”) баён қилиш шакли ишлатилади. Хатларда қуйидаги баён қилиш шаклларидан фойдаланилади:
Биринчи шахс номидан кўплик сонда (“жўнатишни сўраймиз”, “кўриб чиқиш учун жўнатмоқдамиз”);
Биринчи шахс номидан бирлик сонда (“зарур деб ҳисоблайман”, “ажратишни сўрайман”);
Учинчи шахс номидан бирлик сонда (“вазирлик қарши эмас”, “Таълим маркази амалга оширса бўлади деб ҳисоблайди”)
Агар ҳужжатда матнда қайд етилган илова бўлса у ҳолда иловалар борлиги тўғрисидаги белги қуйидаги шакл бўйича расмийлаштирилади:
Илова: 10 варақдан, 2 нусхада.
Агар ҳужжатда матнда кўрсатилган илова бўлса, уларнинг номи ҳар бир иловадаги варақлар сони ва нусҳалар сони кўрсатилган ҳолда санаб ўтилиши керак. масалан:

Download 198,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish