Халқ таълими вазирлиги



Download 3,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/62
Sana16.03.2022
Hajmi3,09 Mb.
#493151
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   62
Bog'liq
4.1-амалий-психолог-1

 
 
 
 
 
 
 
 
2. Психологик хизматнинг асосий вазифалари
Психологик хизмат ҳозирги замон таълим тизимининг ажралмас 
компонент (бўлак)и бўлиб, болаларга таълим ва тарбия беришда уларнинг 
ақлий ва шахсий имкониятларини, болада мавжуд қобилиятларни, 
қизиқишларни ва интилишларни ўз вақтида аниқлаш ва улардан максимал 
тўлиқ равишда фойдаланишни таъминлаб беради.
Агар сўз ўз ривожланишида кўпчилик болалардан орқада қолаѐтган 
болалар тўғрисида борадиган бўлса, бундай ҳолда психологнинг вазифаси
тараққиѐтидаги бундай орқада қолишнинг сабабларини аниқлаш ва уларни 
бартараф этишга қаратилган бўлади. Агар психолог иқтидорли болалар 
билан ишлашига тўғри келса, бундай ҳолда болаларнинг қобилиятларини 
эртароқ аниқлаш ва уларни янада ривожланишини таъминлашга 
кўмаклашиши психологнинг асосий вазифаларидан бирига айланади. 
Таълим тизимидаги психологик хизматнинг яна битта қийин вазифаси 
шундан иборатки, бутун болалик даври давомида таълим ва тарбиянинг 
сифатини ошириш мақсадида таълим ва тарбия жараѐнларини доимий 
равишда назоратда ушлаб туриш керак. Бу ерда ушбу педагогик жараѐнлар 
бола психик тараққиѐтининг табиий ва ижтимоий қонуниятларга тўла мос 
равишда, таълим ва тарбиянинг психологик назарияларининг асосий 
қоидаларига мос равишда ташкил этиш зарурияти тушунилади. Бу ерда 
психолог ишининг амалий мақсади ўқувчиларга таълим ва тарбия бериш 
мазмуни ва методларини психология фани нуқтаи назаридан баҳолаш, турли 
ѐшдаги болалар тараққиѐти тўғрисидаги илмий маълумотларни ҳисобга олган 
ҳолда ушбу мазмун ва методларни мукаммалаштириш бўйича тавсиялар 
бериш билан боғлик бўлади. 
Психологик 
хизматнинг 
мақсади
шахснинг 
ҳар 
томонлама 
шаклланиши, ривожланиши, самарали 
ижтимоийлашуви 
ва 
мослашуви, 
болалар ривожланишининг барча ѐш 
даврларида 
психологик 
саломатлигини муҳофаза қилиш
учун 
психологик-педагогик 
шарт-шароит 
яратишдан иборат 


21 
Таълим тизимидаги психологик хизмат ечадиган навбатдаги муҳим 
вазифа - педагогик жараѐнининг бевосита иштирокчилари: болалар, 
ўқитувчилар, ота-оналар ва таълим тизимидаги рахбарларга психологнинг 
амалий таъсир кўрсатишдан иборатдир. Бу вазифа ушбу одамларга таълим ва 
тарбия жараѐнида бевосита психологик ѐрдам кўрсатишни назарда тутади. Бу 
ерда психолог педагог, психотерапевт, консультант, корректор ролларида 
фаолият кўрсатади. Юрак қон томир тизими, ошқозон ичак тракти тизими 
билан боғлиқ касалликларнинг кўпчилиги психоген асосга эга эканлигини 
ҳозирги кунда исботланган. Худди шундай одамнинг эндокрин тизими ҳам, 
хатто хулқ-атвори ҳам шундай асосга эга. Бу соҳада амалий иш билан 
шуғулланар экан, психолог бу кўринишдаги касалликларнинг пайдо бўлиши 
ва зўрайишини олдини олишга ҳаракат қилади, касалликни даволаш учун 
яхши органик реакциялар чақириш мақсадида одамнинг психологиясига ва 
хулқ-атворига таъсир кўрсатадиган махсус методларни қўллайди. 
Таълим тизимининг бошқарув тузилмаси ходимлари умумий 
психологик ѐрдамдан ташқари гуруҳдаги ва жамоадаги одамларни 
бошқаришга таалуқли бўлган бошқарув психологияси бўйича билимларга 
ҳам муҳтож бўладилар. Таълим тизимининг раҳбар ходимларига бошқарув 
психологиясидан, 
одамларнинг 
ўзаро 
муносабатларидан, 
гуруҳ 
фаолиятининг самарадорлигидан қўшимча билимлар зарур. Болаларни 
таълими ва тарбиясига боғлиқ барча катта ѐшдаги одамлар болаларнинг 
ривожланишини ва уларни бошқаришни чуқурроқ билишни таъминлайдиган 
психологик билимларга муҳтождирлар. Бундай билимлар минимал - зарур 
миқдорда педагогик олий ўқув юртларида берилади, аммо вақт ўтиши билан 
бу билимлар қисман ѐки бутунлай эскиради, унутилади, яъни уларни 
тўлдириш ва янгилаш зарурияти туғилади. У ѐки бу педагогнинг 
профессионал иши давомида бундай билимларни коррекция қилишни ҳам 
психологик хизмат амалга оширади. 
Психологик хизматнинг яна битта махсус вазифаси шундан иборатки, 
улар педагоглар, дефектологлар, социологлар, врачлар, юристлар билан 
ҳамкорликда ўз тенгқурларидан фарқ қилувчи болаларнинг тақдири билан 
боғлиқ бўлган қатор муаммоларни ҳал қиладилар. Бу ерда сўз, энг аввало, ўз 
тараққиѐтида орқада қолаѐтган ѐки иқтидорли болалар тўғрисида боради. Ўз 
тараққиѐтида 
орқада 
қолаѐтган 
болалар 
ўзларининг 
ўзлаштириш 
имкониятларига мос келувчи соддалаштирилган, кам мураккаброқ таълим ва 
тарбия дастурларига муҳтожлар. Иқтидорли болалар эса аксинча, таълимда 
оддий болаларга қараганда мураккаброқ, информацияга тўлдирилган 
дастурларга муҳтожлар, Ривожланишдан орқада қолаѐтган ва иқтидорли 
болалар учун таклиф этиладиган ўқув дастурлари албатта олдиндан турли


22 
мутахассис педагогларни жалб этган холда психологик педагогик 
экспертизадан ўтказилиши керак. Бу педагоглар бошқаларга боғланмаган 
ҳолда таклиф этилаѐтган дастур мўлжалланган болаларнинг ривожланишини 
таъминлаб берадими йўқми деган нуқтаи назардан хулоса беришлари керак. 
Ўз ривожланишда орқада қолаѐтган болалар психологик ѐки жисмоний 
жихатдан нимжон бўлиб, улар осонлаштирилган ўқув дастурларига мухтож 
бўлсаларда, таклиф қилинаѐтган дастурлар уларнинг орқада қолишини янада 
чуқурлаштирмаслиги керак. Аксинча, бу дастурлар орқада қолаѐтган 
ўқувчиларнинг ривожланишини тезлаштиришини таъминлаши, одатдаги 
болалар билан улар ўртасидаги фарқни камайтиришга олиб келишига 
мўлжалланган бўлиши керак. Соддалаштирилган, лекин тараққиѐтни 
тезлаштирувчи 
дастурларни 
ишлаб 
чиқиш 
иқтидорли 
болаларга 
мўлжалланган қийинлаштирилган дастурни ишлаб чиқишга қараганда анча 
мураккаб. Шунинг учун ҳам психолог ўз амалий фаолиятида иқтидорли 
болалар билан ишлашга қараганда ўз вақтини кўпроқ ривожланишдан орқада 
қолган болалар билан ишлашга сарфлайди. 
Баъзида ўқувчилар билан ишлашда шундай муамммолар юзага 
келадики, боланинг кейинги ҳаѐтий тақдири бу муаммонинг қандай ҳал 
қилинганига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Бу боланинг жиддий 
психологик - педагогик жиҳатдан ўрнини босиши мумкин бўлмаган ақлий 
дефектлари туфайли оддий мактабда ўқий олиш ѐки олмаслик имкониятига 
тааллуқли масалалар, шунингдек болаларни тиббий-психологик экспертиза 
қилиш билан боғлиқ бошқа масалалар. Бу ерда амалиѐтчи психологнинг 
вазифаси шундан иборатки, у бошқа мутахассислар: педагоглар, врачлар, 
дефектологлар фикри билан бир қаторда ҳисобга олинадиган маъсул ва 
саводли эксперт хулосаси бериши керакки, бу хулоса боланинг кейинги 
тақдирини ҳал қилишда ҳисобга олинади. 
Шундай қилиб, таълим тизимида ташкил этиладиган психологик 
хизматнинг қуйидаги асосий вазифаларини фарқлаш мумкин:
-
турли ѐш даврларда болаларнинг шахсий, ақлий ва ижтимоий 
ривожланишини психологик жиҳатдан кузатиб бориш, таълим-тарбиядаги 
психологик нуқсонларини аниқлаш, уларнинг ақлий ва ижтимоий 
тараққиѐтида содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай салбий оғишларни 
олдини олиш;
 
-
психологик маърифат ва ташвиқот, психологик-педагогик ташхис, 
коррекцион - ривожлантирувчи, психопрофилактика ва психологик маслаҳат 
ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш; 
-
ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик 
диагностика ишларини тубдан яхшилаш, самарадорлигини ошириш; 


23 
-
ўқувчиларнинг қизиқишлари, мойилликлари, қобилиятларини 
ташхислаш асосида уларнинг касбий ўзлигини англашини психологик 
таъминлаш; 
-
педагогик жамоаларда соғлом психологик муҳитни қўллаб-
қувватлаш, жамоа аъзоларининг ҳиссий-эмоционал холатларини, шахслараро 
муносабатларини ва зиддиятли ҳатти-харакатларини коррекциялаш, 
уларнинг психологик маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш; 
-
таълим жараѐни барча субъектларининг психологик саломатлигини 
сақлаш учун шароитлар яратиш, оилада, ўқувчилар ва педагогик 
жамоаларида носоғлом психологик иқлим муаммоларини ҳал этишда амалий 
ѐрдам кўрсатиш, келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш ва 
энг мақбул ечимларини топиш орқали уларни бартараф этиш; 
-
ижтимоий муаммолари ва хулқида оғишлиги мавжуд болалар ва 
ўсмирларнинг ижтимоий установкалари, муносабатлари, хулқ-атвор 
мотивларини ўрганиш уларнинг мактабга ва ижтимоий муҳитга мослаша 
олмаслик холатларини коррекциялаш, уларни ижтимоий реабилитация 
қилиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, қонуний ҳуқуқ 
ва манфаатларини ҳимоя килиш; 
-
психология фани ютуқлари, инновацион психологик методика ва 
технологияларни таълим жараѐни ва психологик амалиѐтига татбиқ этиш; 
-
истеъдодли ўсмир ва қизларни излаб топиш, иқтидорли болалар ва 
ўқувчи ѐшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қобилияти ва истеъдодини 
ўстириш, шахсий ва интеллектуал жиҳатдан ривожлантириш; 
-
уларнинг қобилият, қизиқишлари ва лаѐқатлари ҳамда касб-ҳунарга
мойилликлари асосида келажакдаги касбларини тўғри танлашларига ѐрдам 
кўрсатиш, касб танлашдаги мавжуд камчиликлар, иккиланишлар, 
карорсизлик ва бошка турли сабабларга кўра касб танлашдаги 
бузилишларнинг олдини олиш. 

Download 3,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish