Халқ таълими вазирлиги


Психологик хизмат маҳсулдорлигининг шароитлари



Download 3,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/62
Sana16.03.2022
Hajmi3,09 Mb.
#493151
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   62
Bog'liq
4.1-амалий-психолог-1

3.Психологик хизмат маҳсулдорлигининг шароитлари 
Таълим тарбия жараѐнида ўқувчиларга индивидуал ѐндашув зарурлиги 
ҳамма томонидан тан олинган, лекин ундан амалда фойдаланиш ҳар доим 
ҳам амалга оширилавермайди. Бунга мактабда ўқитувчиларнинг бола билан 
ҳақида кўп гапиришлари далил бўлади. Чунки мактабда ўқувчининг 
қобилиятлари, шахснинг асосий хислатлари ҳақида чуқур ва ҳар томонлама 
маълумот бериладиган мутахассис йўқ. 
Таълим тарбиядаги индивидуал ѐндашув, болани бошқалардан ажратиб 
индивидуал ўқитишни билдирмайди, балки шахснинг у ѐки бу 
хислатларининг шаклланишида махсус шароитларни ҳисобга олиш, ҳар бир 


24 
ўқувчининг индивидуал психологик хусусиятларини илмий асосда 
тушунишни англатади.
Психологияда шахснинг индивидуал хусусиятлари деганда бир шахсни 
иккинчисидан ажратиб турадиган, фақат ушбу шахсга тегигшли бўлган 
хусусиятлар тушунилади.
Индивидуал ѐндашувнинг вазифаси – ривожланишнинг индивидуал 
усулларини аниқлаш, боланинг имкониятларини, ҳар бир шахснинг 
фаоллигини таъминлашдан иборат. Бу нуқтаи назардан олганда индивидуал 
ѐндашув фақатгина «тарбияси қийин» болаларга эмас, барча ўқувчиларга ҳам 
зарурлиги тушунарли бўлади. Мактаб психологлари бу усулни у ѐки бу 
шаклда қўллайдилар, чунки бу кўзга ташланиб турган қийинчиликлар билан 
биргаликда, бола шахсий тараққиѐтининг баъзи яширин нуқсонларини ҳам 
топишга ѐрдам беради.
Бундай диагностик ишининг асосий мақсади - ўқувчи психик 
тараққиѐтининг умумий ҳолатини билишдан иборат. Бундай кўп қиррали ва 
тўлиқ диагностика натижалари психолог учун ҳам, ота-оналар, ўқувчилар 
учун ҳам «тарбияси қийин» бола билан олиб бориладиган тузатиш ва 
ривожлантириш ишларининг йўлларини аниқлаш имконини беради. Бу усул 
ютуқлар билан бирга, камчиликларга ҳам эга.
Биринчидан, бу усулни қўллаш жуда кўп вақтни олганлиги учун, уни 
амалга оширишнинг ҳар доим ҳам иложи бўлмайди. Бу усул кўп қайтни 
талаб қилганлиги учун фақатгина психолог эмас, «тарбияси қийин» ўқувчи 
ҳам чарчайди, текширувда иштирок этишдан бош тортади, топшириқларни 
ўзи сезмаган ҳолда номига бажаради. Тажрибадан маълум бўлишича, 
айниқса оғзаки методикалар қанчалик тўлиқ бўлмасин, қийинчилик 
туғдиради. Бундан ташқари бундай методикалар шахсни тўлиқ характерлаш 
учун етарли бўлмайди.
Расмий илтимосга қандай муносабатда бўлиш керак? Амалиѐтчи 
психолог жавоб берадиган биринчи савол мана шу. Расмий илтимосга икки 
хил муносабат, икки хилма-хил иш услуби мавжуд.
Биринчиси, расмий илтимосга ўзига хос бўлмаган жавоб қайтаришдир. 
Бу икки усул билан амалга оширилади.
Биринчидан, расмий талабга жавоб тарзида /унинг мазмунига боғлиқ 
бўлмаган ҳолда психодиагностик методлар тўплами қўлланилади.
Иккинчидан, расмий талабга ўзига хос жавоб қайтаришнинг усули 
бўлиб, машҳур америкалик психолог К. Роджерс психология фани ва 
амалиѐтига киритган психологик иш тўғри ҳисобланади. Унинг фикрича, 
«тарбияси қийин» бола билан ишлаш учун, расмий талабнинг мазмуни 
қийинчиликлар сабабларини тушунишга тенг, лекин бу муҳим аҳамиятга эга 


25 
эмас. Бола шахсини ривожлантирадиган шундай шароит яратиш керакки, бу 
шароит уни ҳулқ - атворнинг салбий шаклларидан воз кечишга ва янги 
ижобий шаклларини яратишга мажбур қилсин. 
Расмий илтимосга ўзига хос бўлмаган жавоб қайтаришга тескари услуб 
– бу расмий талабга қатъий мос тушадиган диагностик методикаларни 
танлашдан иборат: М, ѐмон ўзлаштириш ҳақида шикоят тушганда, биринчи 
навбатда билиш жараѐнларининг тараққиѐти таҳлил қилинади. Бундай 
диагностика ўзлаштирмаслик сабабларини аниқлай олмасагина, бошқа 
кўрсаткичлар қаралади. Диагностика натижаларига мос равишда, кўпинча 
тренинг турида амалга ошириладиган тузатиш ишлари олиб борилади. М, 
хотира кучсиз ривожланганда, уни махсус машқ қилдириш мақсадга 
мувофиқ, 
иҳтиѐрийлик 
етарли 
даражада 
ривожланмаганда, 
уни 
шакллантиришнинг махсус дастурлари киритилади.
Кичик мактаб ѐшида инсоннинг мақсадли йўналишда таълим ва 
тарбияси амалга оширилади. Худди шу ѐш психик жараѐнларнинг 
иҳтиѐрийлиги, ҳаракатнинг ички режаси, фаол ақлий фаолиятга эҳтиѐж, ўқув 
кўникма ва малакаларини эгаллаш учун жуда қулай ѐки сензитив ѐш 
ҳисобланади. Бошқа сўзлар билан айтганда, кичик мактаб ѐшининг охирига 
келиб бола ўқий олиши ва ўқишни исташи керак. Таълимнинг кейинги 
босқичларида вужудга келадиган барча муаммолар (ўзлаштира олмаслик, 
мактабга боришни истамаслик) ѐки боланинг ўқий олмаслигига ѐки боланинг 
ўқий олмаслигига ѐки ўқишга қизиқмас бўлганлигига боғлиқ бўлади.
Бошланғич синфларнинг охирида у ѐки предметга қизиқиш борлиққа, 
билиш жараѐнларига фаол муносабатини белгилайди. Фақат бир предметига 
чуқур қизиқиш ҳам ўқувчиларнинг умумий ривожланишига туртки бўлади. 
Агар бошланғич синфларда ўқишга қизиқиш шакллантирилмаган бўлса, 
ундан кейинги ѐш даврларида бу жуда қийин бўлади, иккинчидан етарли 
даражада шакллантирилмаган ўқув фаолияти ўсмирлик даврида янги 
тузилмаларнинг пайдо бўлишига тўсиқ бўлади.
Махсус ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, бошланғич синф 
ўқувчиларидан ѐрқин индивидуал фарқларни кўриш мумкин. Бу улар ўқув 
фаолиятида кўзга ташланади. ўқув фаолиятида бошланғич синф 
ўқувчиларининг умумий ва махсус қобилиятлари биринчи ўринда туради. 
Тажриба ўтказилган болаларнинг 80 %ида қандайдир муваффақиятга 
эришилган. Шундай қилиб, махсус қобилиятларни ўқувчилар индивидуал 
фарқларнинг асоси сифатида қараб, ўқув – тарбия ишларида уларни ҳисобга 
олиш зарур. Ўқувчиларнинг шахсий ва психик ривожланишида умумий 
махсус қобилиятлар муҳим омил ҳисобланади. ўқувчи қизиқишлари ва 


26 
қобилиятларини англаши, уларнинг қанчалик ривожланганлигидан қатъий 
назар умуман шахснинг шаклланишига катта таъсир кўрсатади.
Боланинг ривожланиши учун қулай психологик иқлим яратиш ҳам 
психологик хизмат маҳсулдорлигининг омилларидан биридир. Бундай 
яратишда болаларнинг катталар ва тенгдошлари билан мулоқати муҳим 
ҳисобланади. ўсмирларнинг тенгдошлари ва катталар билан мулоқоти улар 
шахсининг шаклланишида мухим омил ҳисобланади. Мулоқотдаги 
муваффақиятсизлик, шундай ички ноқулайликка, ўзини ѐмон ҳис қилишга 
олиб келади-ки, унинг ўрнини ҳаѐтнинг бошқа соҳаларидаги ҳеч қандай 
кўрсаткичлар боса олмайди. Мулоқот ўсмирлар томонидан муҳим жараѐн 
сифатида қабул қилинади; бу ҳақида улар мулоқот шаклларига эътибор 
беришни, катталар ва тенгдошлари билан ўзаро муносабатларини таҳлил 
қилишларини, уларни тушунишга уринишларини мисол қилиб келтириш 
мумкин. Ўсмирда худди шу тенгдошлари билан мулоқотда шахс ижтимоий 
етуклигининг муҳим кўрсаткичи бўлмиш қадриятлар шакллана бошлайди.
Уларда асосан мулоқот - қадриятлар мазмунини белгилайди. Бу ѐш 
тенгдошлари орасида ўзини кўрсатишга интилиш, ўзини ва суҳбатдошини 
яхшироқ билишга интилиш, атроф муҳитни билиш каби мулоқот мотивлари 
жамоа томонидан тан олиниши, ўзига ишониш, ҳатти - ҳаракатларининг 
мустаҳкамлиги ва юксак умумий маданият, ўз фикрига эга бўлиш, мустаҳкам 
ирода, ўз-ўзини назорат қилиш, ҳалоллик, кўнгилчанлик каби қадриятлар 
тизимининг юзага келишига сабаб бўлади. У ѐки бу сабабга кўра 
тенгдошлари билан мулоқот шаклланмаган ўсмирда ѐшига нисбатан 
шахснинг тараққиѐтида орқада қолиш кузатилади.
Ўсмир шахсининг шаклланишида тенгдошлари билан мулоқотнинг 
ролини камайтирмаган ҳолда, баъзан бу мулоқотга катта аҳамият 
берилишини таъкидлаш жоиз. Тендошлари билан мулоқот – онтогенезнинг 
барча босқичларида боланинг шахсий ва психик ривожланишида муҳим 
ҳисобланади, лекин бола «нормал» /ахлоқан тарбияланаган/ катта кишилар 
билан мулоқотда бўлгандагина у ўз функциясини бажаради. Худди шу 
катталар билан мулоқотда тенгдошлари орасида шаклланган қадриятларни 
тушуниш ва назорат қилиш рўй беради. Худди шу катталар билан мулокотда 
жамият учун хос бўлган ахлоқий фазилатларни ва қадриятларни 
ўзлаштиради. 
Психологик тадқиқотлардан маълум бўлишича, ўсмирлик ва 
ўспиринлик даврида катталар билан норасмий ишончга асосланган 
мулоқотга эҳтиѐж бу даврда пайдо бўлган янги психологик тузилмалардан 
биридир.


27 
Мактабларда ўқувчиларнинг катталар, тенгдошлари билан муомала 
мулоқотини таъминлайдиган психологик шароитлар тўлиқ яратилмаган. Шу 
сабабли ўқувчиларда мактабга, ўқишга салбий муносабат, ўзига, атрофдаги 
кишиларга нисбатан нотўғри муносабат шаклланади. Бундай шароитда 
шахснинг ривожланиши ва унга маҳсулдор таълим бериш мумкин бўлмай 
қолади. Шунинг учун ҳам қулай психологик иқлим яратиш, ўқувчилар ва 
катталар ўртасида қизиқарли мулоқот учун имконият яратишга амалиѐтчи 
психологлар, синф раҳбарлари, ўқитувчилар, ота-оналар интилишлари лозим.

Download 3,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish