Халқ таълими вазирлиги



Download 3,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/62
Sana16.03.2022
Hajmi3,09 Mb.
#493151
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   62
Bog'liq
4.1-амалий-психолог-1

Назорат саволлари: 
1. Таълимда психологик хизматнинг асосий мақсади нимадан иборат? 
2. Мактабда психологик хизмат доирасида қандай вазифалар амалга 
оширилади? 
3.Ўқувчиларга индивидуал ѐндашувнинг моҳияти нимадан иборат? 
Адабиѐтлар рўйхати: 
1. Anne Anastasi, Susana Urbina. PsychologyTesting.-Prentice-Hall 
International, Inc.2000.Р 24-25
2. Henry Kellerman, PH.D. Anthony Burry, PH.D. Handbook of 
Psychodiagnostic Testing. - Springer Science_Business Media, LLC.2007.
3. Elizabeth A. Styles. The psychology of attention. This edition published 
in The Taylor & Francis e-Library, 2005.-232 p.
4. Myers D.G. Psychology. Ninth Edition. – Worth Publishers, 2010. – 910 
p.
5. Schiffman H.R. Sensation and Perception: An Integrated Approach. 5
th 
Edition. – John Wiley & Sons, 2001. – 608 p.
6. The Cambridge Handbook of Personality Psychology// Edited by Philip J. 
Corr. Cambridge University Press 2009
7. Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. Т.: Ўқитувчи, 2010.
8. Ж.Годфруа. Что такое психология? М. 1999 г. 2-том.
 


28 
2-мавзу: Психологик хизматни ташкил этишнинг ҳозирги ҳолати ва 
хориж тажрибаси 
РЕЖА: 

Психологик хизматнинг келиб чиқиш тарихи 
2. 
Халқ таълими тизимида психологик хизматни ташкил этиш 
ва ривожлантиришнинг ҳозирги долзарб масалалари ва хориж тажрибаси 
Таянч иборалар

психологик хизмат, психологик маърифат ва ташвиқот, 
психологик профилактика, психологик диагностика, психологик коррекция ва 
ривожлантириш, психологик маслаҳатлар, касб-ҳунарга йўналтириш, 
амалиётчи психолог. 
 
1.
 
Психологик хизматнинг келиб чиқиш тарихи
Инсон психологиясини тушуниш, таҳлил қилиш, ривожлантиришга 
жиддий эътибор бериш масаласи ҳамма замонларда ва ҳамма давлатларда 
ҳам ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтнинг етакчи вазифаларидан бири бўлиб 
келган. 
XX аср бўсағасида психология фани ва унинг илғор вакиллари 
ўзларининг навбатдаги жаҳоншумул илмий мақсадлари – инсонга, айни 
пайтда, жамиятга психологик хизмат кўрсатиш тизимининг муқаррарлигини 
назарий-илмий жиҳатдан асослаб беришга муваффақ бўлдилар.
Умуман, психологик хизмат кўрсатиш муаммоси маълум маънода, илмий 
психологиянинг етакчи йўналишларидан бири сифатида кўп бор мунозаралар 
манбаи бўлган. Бу ҳақда дастлабки психологик тасаввурлар макони бўлмиш 
Ҳиндистон, Хитой, Египет, Вавилон, Ўрта Осиѐ, Грециядан, шунингдек, жон 
(руҳ) ҳақидаги китобнинг муаллифи Аристотелдан ҳамда темперамент 
(мижоз) таълимотининг асосчилари Гален, Гиппократ ва Абу Али ибн 
Синолардан тортиб, то ҳозирга қадар психологлар ўз фикр-мулоҳазаларини 
билдириб келмоқдалар. 
Тарих ва ижтимоий ҳаѐт тамойиллари шуни кўрсатмоқдаки, 
жамиятнинг ҳар томонлама ривожланиши ва унда юксак даражадаги ҳаѐт, 
турмуш тарзининг қарор топтирилиши, аввало ҳар бир фолият кўрсатувчи 
шахсдаги ўзига хос психологик салоҳиятнинг не чоғлик тўла-тўкис намоѐн 
этилаѐтганлиги билан белгиланади. Зеро, ҳар бир мамлакатнинг порлоқ 
келажагини одамлардаги ижодий, интеллектуал ва маънавий тараққиѐт 
йўлига хизмат қилувчи давлат механизмисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу 
боисдан бўлса керак, ҳозирги кунда барча ривожланган, ривожланиш 
йўлидан бораѐтган мамлакатлар биринчи галда ўз фуқароларининг маънавий, 
интеллектуал, жисмоний, руҳий баркамоллигига ва ундан ижтимлий 
манфаатлар учун самарали фойдаланиш йўлларини излашга жиддий 
эътиборни қаратмоқдалар. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир мамлакатда инсон ва 
унинг фаолияти ўртасидаги уйғунликни таъминлашга қаратилган ижтимлий-
психологик хизмат тизимининг жорий этилиши айниқса, алоҳида аҳамият 
касб этади.


29 
Биринчи президентимиз ўзининг Ўзбекистоннинг бугунги истиқлол ва 
истиқбол йўлини ифодаловчи бошқа қатор маърузалари, асарларида ҳам 
иқтисодиѐт билан маънавият, инсон руҳиятининг баркамоллиги, ҳаѐтнинг 
ўзаро ажралмас, бир-бирини тўлдирадиган, ўзаро таъсир, акс таъсир этадиган 
муҳим омиллари эканлигини, айни пайтда бугунги иқтисодий ўнгланиш, 
иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланишни, маънавий ўнгланиш, 
маънавий покланиш, маънавий юксалиш ҳаракатлари билан тамомила уйғун 
бўлишини таъминлашнинг муқаррар ижтимоий эарурат эканлигини қайта-
қайта таъкидлайди. Бу вазифаларнинг бажарилиши эса ҳар бир шахс ва унинг 
фаолиятини бугунги ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт тамойиллари қўйган 
талаблар асосида қарор топтиришга кўмаклашувчи психологик хизмат 
жараѐнининг муваффақиятли татбиқ этилишига ҳам боғлиқ эканлиги 
шубҳасиздир. Зеро, шахс ва унинг фаолиятини ҳар томонлама 
ривожлантириш муаммосига психологиянинг амалий-татбиқий йўналишлари 
асосида ѐндашиш зарурлиги ҳақида кўпгина олимлар ўз фикр-
мулоҳазаларини билдирганлар ҳамда билдириб келмоқдалар. 
Айниқса, И.В.Дубровина, Х.Й. Лийметс, Ю.Л.Сиэрдларнинг кўп 
йиллик тадқиқотлари натижаси ўлароқ, умумтаълим мактабларида 
психологик хизматнинг жорий этилиши бу борадаги МДҲ мамлакатларида 
қўйилган илк қадам эканлигини алоҳида қайд этиш мумкин.
Қолаверса, 
ўзбек 
олимларидан 
Э.Ғ.Ғозиев, 
М.Г.Давлетшин, 
Ғ.Б.Шоумаров, 
Б.Р.Қодиров, 
Р.З.Гайнутдинов, 
В.М.Каримова, 
Н.А.Соғиновларнинг ҳам Ўзбекистон ўрта, умумтаълим мактаблари ва оила 
тизимларида психологик хизматни жорий этиш борасида олиб бораѐтган 
қатор назарий-илмий ва амалий-услубий ишлари Республикамизда 
психологик хизматни жорий этиш ва ривожлантириш учун маълум даражада 
асос бўлмоқда. 
Психологик хизмат АҚШда 1800 йиллардан бошлаб ривожлана бошлади. 
АҚШнинг амалиѐтчи психологлари ўз-ўзини тарбиялаш муаммосини 
ўрганган эксперементал психологлар эдилар. Америка мактабларида ақлий 
тараққиѐт коэффицентини аниқлаш кенг тарқалиб, кейинчалик ―Гайденс‖ 
хизматининг ривожланишига олиб келади. 
Француз мактаб психологиясининг отаси Альфред Бине бўлиб, у бу 
соҳада 1894 йилдан бошлаб иш бошлаган. 1905 йилда Франция таълим 
вазирлиги Бинега умумий дастур бўйича ўқий олмайдиган болаларни 
текшириш муаммоси билан мурожаат қилади ва шу ақлий тараққиѐтда 
орқада қолган болаларни ажратадиган Бине-Симон тести яратилади. 
1990 йилда Францияда мактаб психологик хизмати ташкил этилади. 1970 
йилда Францияда психологик-педагогик ѐрдам гуруҳлари психологик 
хизматнинг асосий турини ташкил этади. Бундай гуруҳлар мактаб 
психологияси бўйича бир мутахассис, таълим психологияси бўйича бир 
мутахассис, психомотор ривожланиши бўйича бир мутахассисни ўз ичига 
олади. Бундай бригада 800-1000 ўқувчига хизмат қилади, бир мактабда 
жойлашиб, бир неча мактабда хизмат қилиши мумкин. 


30 
1985 йилда Франция педагогик психологларининг функциялари аниқлаб 
берилди. педагогик психолог шахснинг ҳар томонлама ривожланиши учун 
қўлидан келган барча ишларни қилиши керак, бунда у бу ишларни 
ўқитувчиларни ва ота-оналарни ҳам жалб этиши мумкин. Педагогик 
психолог ўз ишида лозим топса, мактаб ва оила тарбиясига қарши чиқиши 
мумкин, деб махсус таъкидлаган. 
Кўпчилик Шарқий Европа мамлакатларида мактаб психологик хизмати 
туман ѐки вилоят психологик-педагогик марказлари шаклида ташкил 
этилган. Масалан, 1980 йилда Чехословакияда тарбия масалалари бўйича 
модда мактаб тўғрисидаги қонунга киритилди. Психологик хизматнинг 
асосий 
мазмуни-соғлом 
шахснинг 
ўсишини 
таъминлаш, 
шахс 
ривожланишидаги турли қийинчиликларни коррекция қилиш, касб танлаш 
муаммоларидир. 
Чехословакиядаги 
психолог 
маслаҳатчининг 
асосий 
функцияси 
психодиагностик фаолиятдан иборатдир. 
Собиқ 
совет психологиясида болалар тарбияси ва таълимида 
психологиядан фойдаланиш борасида уринишлар педалогия доирасида 
вужудга келди. Педалогия ривожланаѐтган ва ўсаѐтган шахснинг барча 
биологик ва ижтимоий хусусиятларни қамраб олувчи фандир. 1936 йилда 
педалогик қарашларни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинди, шу билан 
бирга совет психологлари амалга ошираѐтган бола психологиясидаги ижобий 
изланишлар ҳам тўхтаб қолди. Фақат 60 йилларнинг охирига келиб, 
психологларнинг мактаб ишида амалий иштирок этиши қайта тикланди. 
Эстон 
психологлари ―тарбияси қийин‖ ўсмирлар учун махсус 
мактабларда иш олиб борадилар. 1984 йилда Москвада СССР ФА психология 
институтида ―СССР да психологик хизмат муаммолари‖ бўйича I
умумиттифоқ анжумани бўлиб ўтади. Анжуманда мактабда психологик 
хизмат секцияси ҳам иш олиб боради. 
Собиқ совет Иттифоқида биринчи бўлиб Эстонияда 1975 йилда мактабда 
психологик хизмат ташкил этилди, раҳбари Х.И.Лийметс, Ю.Л.Сиэрд бўлиб, 
тарбияси қийин ўсмирлар учун махсус мактабларда иш олиб борадилар. 
Россияда 1982 йилда мактабларда психолог штати очилди. 
1989 йилда Ўзбекистонда амалиѐтчи психологларнинг етишмаслиги 
сабабли Низомий номли ТДПУ да амалиѐтчи психологлар тайѐрлаш 
факультети очилди. Ушбу муассасада ижтимоий амалиѐтнинг барса соҳалари 
сингари таълим тизими учун ҳам психолог кадрлар тайѐрланади. 

Download 3,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish