22
ишонч намунасидир. Давлат раҳбари томонидан кўрсатилаётган ҳурмат, эътиборга ҳамда
моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашларга самарали меҳнати билан жавоб берадиган
фидойи устозлар керак бўлмоқда.
Замон талабларига жавоб бера оладиган таълим тизими ходимларини тайёрлаш,
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланадиган олий ва ўрта
махсус ўқув юртлари ҳамда ҳудудий марказларга жиддий эътибор қаратиш, уларнинг
фаолиятини танқидий кўриб чиқишни бугунги кун – кечиктириб бўлмайдиган
вазифа
сифатида-талаб қилмоқда.
Барчамизга маълумки, ҳозирда Мактабгача таълим, Халқ таълими ва Мактабдан
ташқари таълим тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
билан Абдулла Авлоний номидаги Марказий институт ҳамда вилоятлардаги Ҳудудий
Марказлар шуғулланади. Узлуксиз таълим тизимининг муҳим босқичи бўлган ушбу
тизимни ислоҳ қилиш бўйича Халқ таълим вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар
томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги раҳбарлигида А.Авлоний
номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш институти томонидан ташкил этилган «Халқ
таълими ходимлари
малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб масалари
»
республика илмий-
амалий онлайн конферецияси ўтказилиши тизимни тубдан ислоҳ қилишга катта ҳисса
қўшади, деб ҳисоблаймиз.
Шу ўринда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган
Мурожаатномасида ҳурмат билан эслатган Имом Бухорийнинг «Барча амаллар ниятга
қараб бўлади»
4
деган ҳикматли сўзлари конфереция қатнашчиларига, «соҳага
даҳлдорман
»
деган барча устозларга йўл кўрсатади, деб ният қиламиз.
Бизнингча, тизимдаги айрим мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича баъзи
фикр-мулоҳазаларимизни баён қилишни лозим топдик.
Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш тизимидаги
ечимини ёки такомиллаштирилишини кутаётган муаммолар ҳусусида:
- ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва жойлардаги педагогларни қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари ўртасидаги муносабатларнинг
ҳуқуқий асосларини замон талабларига жавоб бермаётганлиги. Натижада «Буюртмачи
»
томонидан ўз вазифаларини тўла бажармаслик, Марказ билан хамкорлик ўрнига,
текширувчи сифатидаги фаолият кўрсатиш усулига ўтиб қолинганлиги;
- вилоят, шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлимлари томонидан педагогларнинг
малака ошириш, қайта тайёрловдан ўтиш бўйича маркетинг ҳамда мониторинг
хизматларини тизимли, сифатли ва узлуксиз талаб даражасида олиб борилмаётганлиги;
- умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассаса раҳбарлари,
педагог
ходимлари ҳам малака ошириш, қайта тайёрлаш, ҳам мустақил равишда ўз устида ишлаш
муҳимлига етарлича эътибор берилмаётганлиги. Натижада гувоҳнома, устама ҳақ олиш
учунгина келаётганлигини гувоҳи бўлиш (шундай тушунча)ни сезиш қийин эмас;
- давлат томонидан, кейинги уч йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг илм-
фан соҳаларига алоҳида эътибори туфайли барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Бундай
4А. Авлоний. Танланган асарлар: 2-жилд. Тошкент.: “Маънавият”, 1998 йил. 38-бет.
23
эътиборга қарамасдан жойлардаги Ҳудудий марказлар профессор-ўқитувчиларнинг сифат
таркиби, илмий салоҳияти паст даражада қолмоқда. Уларнинг ўз устида мунтазам,
масъулият билан ишлашлари бугунги давр талаблариги мос келмаётганлиги ҳам бор
ҳақиқат;
- ўн йиллар аввал ҳукумат қарори билан малака ошириш институтларида ҳамда ҳар
бир вилоятнинг бештадан туманларидаги таянч мактабларида ташкил қилинган
Масофавий ўқиш марказлари фаолият кўрсатмади. Бу соҳада хорижда малакасини
оширган, стажировкадан ўтган мутахассислардан
фойдаланилмади;
- вилоятлардаги олий ўқув юртларидан ҳамда жойлардаги таълим муассасаларидан
таклиф қилинаётган бой тажрибали, малакали ўқитувчиларнинг малака ошириш, қайта
тайёрлаш соҳаларига мослаштириш, уйғунлаштириш масаласида
жиддий муаммонинг
мавжудлиги. Олий таълим профессор-ўқитувчилари илмий-назарий жиҳатларига кўп
эътибор берса, қуйи таълим муассасалари устозлари мактаблар даражасидан чиқиб кета
олмаётганлиги каби айрим масалаларга эътибор қаратиш долзарб бўлиб қолмоқда.
Бизнинг фикримизча, узлуксиз таълим тизимининг ўта муҳим босқичларидан бири
ҳисобланган – педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
соҳасини тубдан ислоҳ қилишда қуйидаги ечимларга эътибор қаратилса, мақсадга
мувофиқ бўлар эди. Бундай мулоҳазаларга келишимизга соҳадаги кўп йиллик
фаолиятимиз, кузатишларимиз ва ҳамкасблар фикрларига таянган ҳолда келдик.
Do'stlaringiz bilan baham: