Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

Биринчидан,
педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
тўғрисидаги Низомни қайта ишлаб чиқиш, тасдиқлаш. Сўнгги ўн йилда мазкур 
муассасалар Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигига, ҳозирда Халқ таълими 
вазирлигига яна қайтарилди. Институт ректорлари (марказ директори) тўғридан-тўғри 
вазирликка, сўнг вилоят халқ таълими бошқармасига, яна вазирликка бўйсундирилди. Бу 
каби ўзгаришлар таъсирсиз қолмаган, албатта. 
Иккинчидан, 
янги Низом тайёрланишида институт ва марказ мақомини ошириш, 
мустақиллигини 
таъминлаш, 
раҳбарни 
Вазирлик 
томонидангина 
тайинлаш, 
компетенциявийлик, яъни кўп йиллик бой тажрибали, илмий даража ва илмий унвонга эга 
мутахассисни танлов асосида тайинлашни инобатга олиш аҳамиятга молик бўлар эди. 
Учинчидан,
ҳудудий халқ таълими бошқармалари, шаҳар ва туманлар халқ таълими 
бўлимлари, таълим муассасалари биринчи раҳбарларининг ўз ходимларининг малакасини 
ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларига шахсан масъулиятини оширишни кўрсатиш. 
Марказлар билан ҳамкорликни амалда ишлашини таъминлаш керак. 
Тўртинчидан, 
малака ошириш ва қайта тайёрлаш ҳудудий марказларида машғулот 
ўтиш учун таклиф этилаётган мутахассисларни олий ўқув юртлари профессор-
ўқитувчилари ва таълим муассасаларидаги тажрибали, ўз услубиётига эга бўлган 
методист-ўқитувчилар ичидан танлов асосида ишга қабул қилиш. Бунда уларнинг илмий 
изланишларга мойиллиги, хорижий тиллардан бирини билишлиги, замонавий ахборот-
коммуникация технологиялардан самарали фойдалана олишлиги каби жиҳатларига 
эътибор қилиш. Назарий ва амалий-услубий билимларнинг интеграцияси жараёнларини 
устувор, деб ҳисоблаш даркор. 
Бешинчидан,
соҳа бўйича хорижий мамлакатлар билан хамкорликни кенг йўлга 
қўйиш. Профессор-ўқитувчиларни стажировка, тажриба алмаштириш масалаларига янада 
кўпроқ эътибор қаратиш зарур. 


24 
Жорий йилда дунёда, жумладан, юртимизда ҳам кузатилаётган коронавирус 
пандемияси (бундай бўлмаса яхши бўларди) туфайли узлуксиз таълим тизимида 
Масофавий ўқитиш шакллари каби янгича замонавий ўқишлар турларини аллақочон 
ҳаётга татбиқ этиш кераклигини давр ўзи кўрсатиб қўйди. Шундан келиб чиқиб, малака 
ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини ҳам анъанавий 24 кунлик курсларини 
такомиллаштириш, масофадан туриб малакасини оширишнинг илғор хорижий 
тажрибаларидан фойдаланиб ташкиллаштириш зарур бўлмоқда. 2019 йилнинг 2-3 декабрь 
кунлари Халқ таълими вазирлиги раҳбарлигида Марказимизда Россия Федерацияси Коми 
АРнинг таълимни ривожлантириш институти хамкорлигида вилоятдаги рус тили ва 
адабиёти ўқитувчиларининг ўқув-семинари ўтказилганлигини кўрсатиш мумкин. Бу 
борада Россия Федерациясидаги Қўшимча профессионал таълим Ягона маркази (Москва 
ш.)нинг замонавий тажрибасидан фойдаланиш мумкин. Афзалликлари: малака ошириш 
педагогнинг асосий ишига мутлақо ҳалақит бермайди, педагогнинг ўзида қизиқиш бор, 
олий таълим муассасасида юқори курс талабаси, ўрта махсус ва олий маълумотлилар ҳам 
малака ошираверади, қабул жараёни доимий амалга оширилади. Муҳими, малака ошириш 
курслари масофавий интернет тармоқлари орқали, ортиқча бюрократик тўсиқларсиз ва 
бошқа қулайликлардан иборатлиги билан эътиборга лойиқ. Шунда тизимимиздаги турли 
хил салбий ҳолатларга ҳам барҳам берилади, бизнингча. 
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, бугунги янгиланаётган Ўзбекистонга янги давр 
кадрлари керак. Биз янги даврни яратадиган бунёдкор ёш авлодга таълим-тарбия 
берадиган устоз-мураббийларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
масъуллар, даҳлдорлар ва раҳбарлар зиммасига шарафли ва катта масъулият юклайди. 
Фойдаланилган адабиётлар. 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга 
оширишга оид давлат дастури тўғрисида» ги ПФ-5953-сонли Фармон. 02.03.2020. 
2. Мирзиёев Ш. «Азму шижоатли халқимиз тарихимизнинг янги саҳифасини 
яратишга қодир» .// « Халқ сўзи» газетаси., 25.01.2020. №19. 
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Профессионал таълим тизимини 
янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812-сонли 
Фармони. 06.09.2019.
4. Халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва 
жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг янги 2019-2020 ўқув йилига бағишланган 
видеоселектор йиғилишидаги маърузаси. 23.08.2019. 
5. Интернет саҳифалари.


25 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish