Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

Список использованной литературы: 
1.
Панасюк А.Ю. Система повышения квалификации и психологическая 
перестройка кадров, - М.,1991. 
2.
Петров А.Ю. Компетентностный подход в современном управлении 
образовательным учреждением // ВЕСТНИК ОГУ 10'2005 Том 1. 
3.
Чечель И.Д. О компетентностном подходе к деятельности руководителей 
общеобразовательных учреждений/И.Д.Чечель//Инновации в образовании. – 2012. -№3. 
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИ БОШҚАРИШДА
МЕНЕЖЕРНИНГ РОЛИ 
 
Д.М.Хакимова– 
Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ катта ўқитувчи 
 
Аннотация: Мақолада мактабни муваффақиятли бошқаришда менежер 
фаолиятининг аҳамияти, раҳбарнинг креативлиги, ташаббускорлиги каби масалалар 
ёритилган. 
Мамлакатимизнинг халқаро миқёсда эътироф этилаётган иқтисодий ва ижтимоий 
ривожланиши натижалари, унинг келгуси тараққиёти жаҳон амалиётида қўлланилаётган 
янги технология ва илғор фан ютуқларидан кенг фойдаланишни тақозо этмоқда. 
Бугунги кунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви соҳасидаги ислоҳотлар фақатгина 
янги бошқарув тузилмаларини яратишга, замонавий технологияларни бошқарув 
жараёнига жорий этишга қаратилиши билан бирга раҳбар кадрлар фаолият 
самарадорлигини оширишга ҳам йўналтирилган. Зеро, бошқарувни самарали ташкил 
этишда етакчилар, яъни раҳбар кадрларнинг ўрни ва роли беқиёсдир. 
Глобаллашув шароитида раҳбардан талаб қилинаётган яна бир ҳислат унинг ўз 
атрофида соғлом фикрловчи, изланувчан, тадбиркор ва ишбилармон кишиларни жалб 
этишда кўринади. Бундай раҳбар янгиликка интилувчи, кучли етакчидир. Ташаббускорона 
иш қайнаб турган жойда эса муҳит ҳам соғлом, одамларнинг кайфияти ҳам яхши бўлади.


97 
«Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак»
тамойили барча бўғиндаги раҳбарлар фаолиятида асосий қоидага айланиши лозим» 
20

Раҳбар кадрлар фаолияти самарали бўлиши учун, аввало, уларни танлаш принципларини 
янгилаш ва қонуний асосларини такомиллаштириш ўзига хос аҳамиятга эга. Шу маънода 
раҳбар кадрларни тайёрлаш жараёнида улар онгига: 

халқ олдида, юрт олдида ҳисобдор, жавобгар эканлиги ҳиссини сингдириш; 

муваффақиятга эришишга олиб келадиган билимлар билан қуроллантириш; 

замонавий раҳбар кадрларга қўйиладиган талаблар ва масъулият мезонларидан 
хабардор қилиш;

адолатлилик, одиллик сингари зарур сифатларни акс этиш; 

аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг самарали усулларини билиши муҳим. 
Бошқарув кадрларига қўйиладиган талаблар - масъулият, компетентлик ва 
ишончдир. Раҳбарларга қўйилган яна бир талаб уларнинг қобилиятли, инсофли ва 
диёнатли бўлиши лозимлиги билан изоҳланади. Яъни «Раҳбарлик қобилияти бўлган, керак 
бўлса, қаттиққўллик хусусиятларига эга, инсофли, диёнатли одамларнигина раҳбарлик 
тўнини кийишга маънавий ҳаққи бор» 
21
. Раҳбар энг аввало, бошқаришни билиши керак, 
одамларни ўз ортидан эргаштира оладиган, турли ишларга чиройли тарзда сафарбар эта 
оладиган салоҳиятга эга бўлиши зарур. 
Умумтаълим мактабларини бошқариш унинг раҳбаридан билим ва бошқарув 
санъатини ҳамда бугунги кунда таълим муассасасини бошқариш унинг раҳбаридан 
замонавий менежмент усулларини яхши билишни талаб этади. Мактаб раҳбарларининг 
энг муҳим томони ўқув-тарбия ишларини назорат қилишдир. Директор ва унинг 
ўринбосарлари ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолиятини тизимли назорат қилиши, 
улардаги масъулиятни оширади, мунтазам ўз устида ишлашга ундайди. 
Директорнинг ташкилотчилик ва етакчиликдаги ўрни барча педагогларни, 
ўқувчилар ва ота-оналар жамоаларини бошқариш ишига жалб қилиш, уларнинг куч-
ғайратини жамоа фикрлари ва ишга мувофиқлаштириш, шунингдек, ижодий фаолият 
жараёнига тортиш, алоҳида бўғинлар ўртасида алоқанинг таъсирчан тизимини яратиш, 
ўқувчи ва педагоглар ташаббусини рағбатлантириш, маънавий қадриятлар асосида 
фаолият юритиш, педагогик фаолиятнинг муҳим масалалари юзасидан умумтаълим 
мактаб жамоаси аъзоларига йўл-йўриқлар беришдан иборат. Буларнинг барчаси раҳбардан 
чуқур назарий билим, ташкилотчилик қобилиятини талаб этади. 
Шунингдек, кенг кўламда фикрлай олиши, жамоада муайян психологик кайфият ва 
қулай ахлоқий муҳит яратишни талаб этади. Албатта, буларга бугунги кунда мактабларда 
фаолият юритаётган ва бевосита ўқув-тарбиявий ишларга ёрдам бераётган педагоглар 
кенгаши, ўқитувчилар ва синф раҳбарлари метод бирлашмалари, ота-оналар қўмиталари, 
кузатув кенгашлари киради. Улар билан режа асосида ишлаш, мактабнинг давлат ва 
жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиши директорнинг яхши раҳбар эканлигидан 
далолат беради. Директор яхши ташкилотчи, тадбиркор бўлиши ҳам бугунги кунда талаб 
этилади. Бир сўз билан айтганда бугунги кун директори менежер бўлиши даркор. 
Директорнинг касбий, маънавий ва шахсий сифатлари таълим муассасаси олдига 
қўйилган мақсадларга эришиш ва унинг истиқболини белгилашга хизмат қиладиган илғор 
20
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига 
бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 2017 йил 8 декабрь. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017.
21
Каримов. И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. Асарлар, 5-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997, 169-бет. 


98 
ғояларни амалга ошириш ҳамда жамоа аъзоларининг ҳамкорликдаги инновацион 
фаолиятини ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Педагогик жамоа раҳбарининг 
касбий тажрибалари, кўникма ва малакаларининг шаклланиб бориши бир томондан 
уларнинг функционал вазифаларини бажариши жараёнида вужудга келаётган вазиятларга 
боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, уларнинг шахсий хусусиятлари ва сифатларига ҳам 
бевосита алоқадордир. 
Шундай экан, раҳбар малака ошириш жараёнида фаолиятида дуч келаётган 
муаммоларни бартараф этиш йўллари, таълимга оид ислоҳотларни амалиётга жорий этиш 
кўникмаларини шакллантириши, ўзаро тажриба алмашиш орқали турли хил вазиятларга 
бардошли ва тўғри қарор чиқара олиш, жамоавий муносабатларга холисона баҳо бера 
олиши, АКТдан самарали фойдалана олиш ва мактаб фаолиятида доимий қўллаши, 
кийиниш маданияти, муомала ва сўзлашиш одобларини ўзида мужассам этиши лозим. 
Замонавий мактаб директори қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши лозим:
- бошқаришнинг услубларидан тўғри фойдаланиш;
- таълим муассасасининг педагогик фаолиятини бошқариш;
- таълимда менежментнинг инфраструктураси ва функцияларини жорий этиш;
- менежмент функцияларининг тизими, таркиби ва хусусиятларини қуллаш;
- муассасани бошқаришда стратегик ва тактик режалаштириш усуллари ва 
услубларидан фойдаланиш;
- менежмент тизимида ташкилий муносабатларни ўрнатиш;
- фаолиятни ташкиллаштириш шаклларидан фойдаланиш;
- фаолиятни мотивациялаш усулларидан фойдаланиш;
- фаолиятни тартибга солиш ва назорат усулларидан фойдаланиш;
- менежмент самарадорлиги омилларини аниқлаш ва фаолиятида ишлатиш; 
- мактаб директорининг бошқарув маданиятига риоя қилиш;
- иш вақтидан унумли фойдаланиш; 
-таълим сифатини таъминлаш тизимининг индикаторлари;
-ходимларни бошқариш тизимини таҳлил қилиш ва текшириш;
-ривожланган мамлакатларда таълимни ташкил этилиши ва бошқарилиши 
тамойиллари;
- самарадорликни амалга оширадиган шахс ҳислатларидан фойдаланиш;
- замонавий таълим муассасасига қўйиладиган талаблардан оқилона фойдаланиш;
- мактабнинг ташқи ва ички жиҳатлардан ўзига хос-хусусиятларини билиш, 
қиёслаш, амалиётда қўллаш;
- мактаб раҳбари фаолиятида норматив-ҳуқуқий ва ўқув-методик ҳужжатлар билан 
ишлаш;
- мактабнинг бошқарув жараёнидаги муаммолар, долзарб масалалар ва кундалик 
ишларини бажариш;
- мактабдаги ўқув-тарбия, маънавий-маърифий, моддий-техника базаси, хўжалик, 
молиявий ва бошқа ишларни, шунингдек юқори ташкилотлардан келган ҳужжат (хат, 
буйрук, топшириқ, фармойиш, тавсия)лар ижросини таъминлаш;
- педагогик жамоа билимини тизимли мониторингини юритиш ва уларнинг 
малакасини оширишни ташкил этиш;
-таълим сифатини мониторинг қилишда ота-оналар қўмитаси, кузатув кенгаши ва 
маҳалла билан самарали ишлаш. 


99 
Шундай экан, замонавий мактаб директори бошқарувнинг самарали усул ва 
технологияларидан фойдаланиш, уларни амалиётга татбиқ этиш орқали таълим-тарбия 
жараёнини тўғри бошқара оладиган менежерга хос бўлган компетенцияга эга бўлиши 
талаб этилади. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish