158. Лавозим вазифалари:
а) Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик
республика
ташхис маркази (бундан буён матнда ташхис маркази деб юритилади)нинг умумий
фаолиятига раҳбарлик қилиш;
б) ташхис маркази иш фаолиятини самарали ташкил этиш, йиллик ва истиқбол иш
режаларини шакллантириш, уларни ўз вақтида сифатли бажарилишини назорат қилиш, ижро
интизомига риоя қилиш ҳамда илмий
-
методик кенгаши фаолиятига раҳбарлик қилиш;
в) ташхис маркази томонидан илмий
-
назарий ҳамда илмий
-
амалий
конференциялар,
семинарлар ташкил этиш, илмий мақолалар ва тўпламлар яратиш ишларига раҳбарлик
қилиш;
г) ташхис марказига ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари
тушумлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ҳамда унинг мулкига эҳтиёткорона
муносабатда бўлиш;
д) ташхис марказининг ходимларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, кадрларни танлаш ва
жой
-
жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг касбий
маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар
захирасини
шакллантириш;
е) ташхис маркази ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш,
ходимлар аттестацияси ишларини ташкил қилиш ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига
риоя қилинишини назорат қилиш;
ж) ташхис маркази ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини белгилаш,
улар орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати
доирасида интизомий жазо
чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш;
з) ташхис маркази бўлим бошлиқлари иш тақсимотини, ходимларнинг йиллик ҳамда
ойлик иш режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига юклатилган вазифаларнинг
бажарилишини назорат қилиш;
и) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда ташхис
маркази номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишончномалар
бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат жамғармалар билан ўзаро ҳамкорликда иш
юритиш;
к)
ташхис марказининг моддий
-
техника базасини мустаҳкамлашга оид чора
-
тадбирларни амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб
-
ускуналар ва бошқа таълим
воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
л) ўқувчиларни касб
-
ҳунарга йўналтириш ва
психологик
-
педагогик диагностика
масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, таълим
муассасалари ҳамда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга
йўналтириш, илмий
-
методик ва ахборот таъминотини амалга ошириш;
м) санитария
-
гигиена
талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
159. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва
уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайёрлаш тартибини;
75
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув
-
методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
160. Малака талаблари:
а)
олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: