72
Тартиб рақами
1725
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
2341
Ходимлар тоифаси
Мутахассис
166. Лавозим вазифалари:
а) мактабгача таълим йўналиши бўйича жорий ва истиқбол режаларни ишлаб чиқиш
ва унинг бажарилишини амалга ошириш;
б) идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъий
назар мактабгача таълим
муассасасининг дастурлари, зарурий ўқув-методик ҳужжатларни ишлаб чиқишни
таъминлаш;
в) таълим-тарбия жараѐни сифатини, натижасини холисона баҳолаш, умумий ўрта
таълим мактаблари педагог мутахассислари ва тарбиячилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик
ишларини амалга ошириш;
г) педагог ходимларга инновацион дастур ва технологияларни ўзлаштириш ҳамда
ишлаб чиқишда методик ѐрдам кўрсатиш, уларнинг малакаси ва касбий маҳоратини
оширишни таъминлаш;
д) мактабгача таълим муассасаларида
тарбияланувчиларнинг билим, малака ва
кўникмаларини мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига мослигини ўрганиш
ҳамда уларни бажарилишини таъминлаш бўйича методик ѐрдам кўрсатиш;
е) раҳбариятга мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ошириш
бўйича тегишли таклифлар киритиш;
ж) мактабгача таълим муассасалари раҳбари ва мутахассисларининг илғор иш
тажрибаларини ўрганиш, уларни оммалаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
з) методик қўлланмаларнинг яратилишида муаллифларга методик ѐрдам кўрсатиш;
и) педагогларни таълим-тарбия жараѐнида илғор педагогик
технологияларни жорий
этиш бўйича методик тавсиялар тайѐрлаш;
к) мактабгача таълим тизимида амалга оширилаѐтган янгиликларни муассасаларга
етиб боришини таъминлаш;
л) муассаса педагоглари ва бошқа ходимларининг аттестациядан ўтиш жараѐнида
методик ѐрдам кўрсатиш;
м) мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларининг
малакасини ошириш
ишларини, уларнинг истиқбол режаларини бажарилишининг назоратини амалга ошриш;
н) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
167. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мактабгача таълимга қўйилган давлат
талабларининг мазмунини;
в) болаларни мактаб таълимига тайѐрлаш дастури ва тарбиявий ишлар концепциясини;
г) мактабгача педагогика ва психологияни, мактабгача ѐшдаги болаларни ўқитиш ва
тарбиялаш
шакл ва методларини;
д) ўқув ва тарбия жараѐнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш
амалиѐтини;
е) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва
уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини;
ж) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
73
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
168. Малака талаблари:
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва
ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
г) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: