143
г) кутубхона бўлим бошлиқлари иш тақсимотини, ходимларнинг йиллик иш
режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига юклатилган
вазифаларнинг бажарилишини
назорат қилиш;
д) кутубхонада ташкил этиладиган ўқув семинар-тренинглар, конференциялар,
дастурларни тасдиқлаш, унинг бажарилишини, иш фаолиятининг
сифат ва самарадорлиги
устидан назорат қилиш;
е) кутубхонанинг ахборот излаш тизимларини яратиш ишларидаги инновацион
жараѐнларни библиографик, ахборот, методик, илмий-тадқиқот фаолиятига жорий
этилишини амалга ошириш;
ж) кутубхонага ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари
тушумлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ҳамда унинг мулкига эҳтиѐткорона
муносабатда бўлиш;
з) кутубхонанинг ходимларга бўлган эҳтиѐжини аниқлаш,
кадрларни танлаш ва жой-
жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг касбий
маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар
захирасини шакллантириш;
и) кутубхона ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини оширишни,
ходимлар аттестациясини ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига риоя қилинишини
назорат қилиш;
к) кутубхона
ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини белгилаш, улар
орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати доирасида интизомий жазо
чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш;
и) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ички меҳнат тартиби қоидаларини
ўрнатиш;
л) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда кутубхона
номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ўрнатилган
тартибда
ишончномалар бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро
ҳамкорликда иш юритиш;
м) кутубхонанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни
амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим воситаларининг
сақланишини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
н) кутубхонанинг фойдаланувчиларига ахборот-кутубхона ресурслари хизматини
кўрсатиш ҳамда унинг босма ва электрон фондини шакллантириш;
о) жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда оғзаки
мурожаатларини, ариза ва
шикоятларини кўриб чиқиш;
п) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
335. Билиши лозим:
а) халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи ҳамда ахборот-
кутубхона фаолиятини такомиллаштиришга тегишли амалдаги норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни, шу соҳадаги янгиликларни;
б) ахборот-кутубхона иши назарияси ва амалиѐтини,
методик ишларни ташкил этиш
ва самарадорлигини ошириш усулларини;
в) кутубхона моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини
ташкил қилиш ва унинг бажарилиши устидан назорат олиб боришни;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайѐрлаш тартибини;
144
д) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш
бўйича фаолият
юритишни;
е) кутубхона ички тартиб-қоидаларининг ходимлар томонидан бажарилишини назорат
қилишни, уларга самарали ишлаши учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш йўлларини;
ж) кутубхонанинг бюджетдан ташқари маблағ топиш фаолиятини ташкил этиш ва бу
маблағларнинг амалдаги қоидалар асосида сарф этилишини таъминлашни;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
336. Малака талаблари:
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) библиограф (кутубхоначи) лавозимида камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: