Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Республика болалар кутубхонаси, Ахборот-ресурс марказлари директор ўринбосари лавозимининг малака тавсифлари



Download 1,46 Mb.
bet71/90
Sana05.07.2022
Hajmi1,46 Mb.
#742407
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   90
Bog'liq
урта махсус огохлантириш хати 87830

80-§. Республика болалар кутубхонаси, Ахборот-ресурс марказлари директор ўринбосари лавозимининг малака тавсифлари



Тартиб рақами

913

Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди

1210

Ходимлар тоифаси

Бошқарув

238. Лавозим вазифалари:


а) кутубхонада маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш, ўтказиладиган маънавий-маърифий ва бошқа тадбирларни мувофиқлаштириш;
б) маънавий-маърифий ишларнинг йиллик ва ойлик режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳамда ижро интизомига риоя қилиш;
в) тарбиявий ишлар бўйича методик материаллар ишлаб чиқишни, ёш мутахассисларга методик ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш;
г) мамлакатимизда нишонланадиган муҳим байрам саналарига бағишланган тадбирларни ташкил этилишини таъминлаш;
д) кутубхона ходимларини малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишда иштирок этиш;
е) иш фаолиятидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари ҳақида кутубхона директорига таклифлар киритиш, кутубхона мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
ж) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар захирасининг шакллантирилишини таъминлаш ишларида иштирок этиш;
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, кутубхонанинг ички тартиб-қоидаларини белгилаш, уни ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш;
и) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
к) санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлаш.
239. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи ҳамда ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштиришга тегишли амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) давлат таълим стандартлари, мутахассислиги бўйича юртимизда ва жаҳон амалиётида бўлаётган янгиликларни;
в) ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
д) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
е) маънавий-ахлоқий тарбияни амалга оширишда таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини;
ж) ахборот-кутубхона иши назарияси ва амалиётини, методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
з) кутубхона ички тартиб-қоидаларининг ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилишни, уларга нормал ишлаши учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш йўлларини;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
240. Малака талаблари:
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) мутахассислик соҳасида камида уч йиллик меҳнат стажи.



Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish