81-§. Республика болалар кутубхонаси, Ахборот-ресурс марказлари бўлим (сектор) мудири лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
1925
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1239
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
241. Лавозим вазифалари:
а) кутубхона бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш, бўлим ходимларининг иш режаларини тасдиқлаш;
б) бўлимнинг истиқбол ва жорий режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
в) ахборот-кутубхона, библиография ҳамда китоб тарихи соҳасида, шунингдек ахборот-кутубхона олдида турган вазифалар ва йўналиш режаларига дахлдор бошқа соҳаларда тадқиқот олиб бориш;
г) давлатимиз ва хорижий давлатлар ахборот-кутубхоналарининг ишини ташкил этиш бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни жорий этиш бўйича раҳбариятга тегишли таклифлар тайёрлаш;
д) электрон каталогдан фойдаланган холда, ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишнинг янги турларини, уларидан фойдаланишни таъминлаш бўйича янги технологиялар, бошқариш методларини яратишни кўзда тутувчи янгиликларни жорий этиш;
е) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар захирасининг шакллантирилишини таъминлаш ишларида иштирок этиш;
ж) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, кутубхонанинг ички тартиб-қоидаларини белгилаш, уни ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш;
з) ходимларнинг меҳнат қилиши ва малакасини ошириш учун шарт-шароитлар яратишда, уларни аттестациясини ташкил қилиш ҳамда меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя қилинишини таъминлашда иштирок этиш;
и) кутубхонанинг иш фаолиятида мавжуд бўлган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида раҳбариятга таклифлар киритиш ҳамда унинг мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
к) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
л) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
242. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи ҳамда ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштиришга тегишли амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) давлат таълим стандартлари, мутахассислиги бўйича юртимизда ва жаҳон амалиётида бўлаётган янгиликларни;
в) кутубхона-ахборот назарияси ва амалиётини, методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) давлатимиз ва хориж давлатлар илм-фанининг библиография ва ахборот соҳасидаги ютуқлари ҳамда ахборот-кутубхона жараёнлари технологиясини;
д) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
е) кутубхона жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштиришни, ички тартиб-қоидаларга риоя этилиши таъминланишини;
ж) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
243. Малака талаблари:
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий ёки педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) библиограф (кутубхоначи) лавозимида камида уч йиллик меҳнат стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |