а) ишлаб чиқарилаётган мультимедиа таълим ресурсларини педагогик мақсадга мувофиқлигини назорат қилиш;
б) таълимга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга оид қўлланмалар ишлаб чиқилишини ва уларнинг жорий этилишини таъминлаш;
в) электрон ресурсларни яратиш ва тажриба-синовдан ўтказиш ҳамда уни таълимда самарали фойдаланилиши бўйича таълим маркази методистлари билан ҳамкорлик қилиш;
г) яратилаётган электрон ресурсларни умумий ўрта таълим мактабларида фан ўқитувчилари томонидан таълимга тадбиқ этилишида амалий ёрдам кўрсатиш;
д) халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларининг расмий веб-сайтлари мониторингини олиб бориш;
e) мультимедиа марказининг йиллик ва ойлик иш режалари ижроси мониторингини олиб бориш;
ж) компьютер техникалари, замонавий дастурий таъминотлар, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича таълим берадиган ресурслардан фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
з) ахборот-коммуникация технологияларига оид илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш;
и) халқ таълими муассасаларига етказиб берилаётган электрон ресурсларни, электрон дастурий тизимларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш;
к) халқ таълими тизими учун яратилган дастурий таъминот ва электрон ахборот таълим ресурсларининг маълумотлар базасини яратиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда истиқбол режаларини белгилаш;
л) таълимга оид электрон ахборот ва дастурий таъминотлар тарғиботини амалга ошириш;
м) ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида экспертлик хизматларини кўрсатиш;
н) умумий ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилган ҳолда ўқувчиларга таълим бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
о) яратилган электрон ахборот-таълим ресурсларидан умумий ўрта таълим мактабларида кенг фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
п) йиллик иш режаларини тузиш ҳамда режа асосида бажарилган ишларнинг ҳисоботларини бўлим бошлиғига топшириш;
р) мультимедиа маркази мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, ижро интизомига риоя қилиш;
с) мультимедиа марказининг иш фаолиятида мавжуд бўлган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида бўлим бошлиғига, мультимедиа маркази директорига таклифлар киритиш;
т) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
230. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига тегишли ҳамда бола ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) компьютер ва техника воситаларининг хусусиятларини, белгиланган иш мақсади ва техник эксплуатация қоидаларини;
в) компьютер ва техника воситаларидан фойдаланишнинг мамлакатимиз ва чет эл илғор тажрибаларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
д) ички меҳнат тартиби қоидаларини;
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
231. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги педагогик ёки ахборот-коммуникация технологиялари йўналишдаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) шу йўналишда камида уч йиллик иш стажи.