Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
1239
Ходимлар тоифаси
Бошқарув
226. Лавозим вазифалари:
а) мультимедиа марказининг сервер майдончасини бошқариш бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш, бўлим ходимларининг иш режаларини тасдиқлаш;
б) мультимедиа маркази серверлари, локал тармоқлари, қўшимча қурилмалари бўйича олиб борилаётган ишларни назорат қилиш;
в) мультимедиа марказининг локал тармоғи ишчи ҳолатини ва уни ривожлантириб бориш;
г) мультимедиа марказининг ахборот-коммуникация технологияларини зарурий дастурий таъминотлар, компьютерлар, тармоқ қурилмаларининг рўйхатини тузиш;
д) мультимедиа марказининг интернет хизмат кўрсатиш ишларини ҳамда операцион тизимларни ўрнатилиши ва янгилаб бориш ишларини назорат қилиш;
е) мультимедиа марказининг маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ходимларнинг дастурий мажмуа маълумотлар базасига кириш ҳуқуқларини марказ раҳбарияти билан келишилган ҳолда белгилаш;
ж) дастурий ва ахборот-техник воситалари мажмуини мультимедиа марказига босқичма-босқич жорий қилиш ва қўллаш ишларини ташкил қилиш;
и) ҳужжат ва маълумотларнинг электрон алмашинувини такомиллаштиришда иштирок этиш ҳамда сервер бошқарувчиларининг ишларини мувофиқлаштириб бориш;
к) мультимедиа марказининг ахборот-коммуникация технологиялари тизимидаги носозликлар таҳлилини олиб бориш;
л) мультимедиа марказининг иш фаолиятида мавжуд бўлган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида раҳбариятга таклифлар киритиш ҳамда унинг мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;
м) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
н) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
227. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ва ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда шу соҳадаги янгиликларни;
б) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
в) компьютер ва техника воситаларининг хусусиятларини, белгиланган иш мақсади ва техник эксплуатация қоидаларини;
г) компьютер ва техника воситаларидан фойдаланишнинг мамлакатимиз ва чет эл илғор тажрибаларини;
д) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
е) ички меҳнат тартиби қоидаларини;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
228. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишдаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) таълим соҳасида ахборот-технологияларини жорий қилиш соҳасида камида беш йиллик иш стажи.