72-§. Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш
маркази директорининг биринчи ўринбосари-таълим берадиган
мультимедиа иловаларини ишлаб чиқиш бўлими
бошлиғи лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
913
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1210
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
214. Лавозим вазифалари:
а) бўлимга умумий раҳбарлик қилиш, унинг йиллик ва истиқбол иш режаларини шакллантириш ҳамда бўлимга юклатилган вазифаларни муддатида ва сифатли амалга оширилишини назорат қилиш;
б) мультимедиа марказининг йиллик ва истиқбол иш режаларини шакллантириш, уларни ўз вақтида сифатли бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш;
в) бўлим ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш, меҳнат интизомига риоя этилиши юзасидан назорат олиб бориш;
г) бўлим ходимларини малакасини ошириш юзасидан мультимедиа маркази директорига таклифлар киритиш;
д) бўлим ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари, таълимдаги бўлаётган янгиликлар билан таништириб бориш;
е) мультимедиа маркази томонидан электрон ахборот таълим ресурсларининг яратилишини режалаштириш, унинг сифат ва мазмунини назорат қилиш, бўлимларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
ж) мультимедиа марказининг кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишда, юқори малакали мутахассислар билан тўлдиришда, уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш ишларида иштирок этиш;
з) иш фаолиятида мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари ҳақида мультимедиа маркази директорига ахборот ва таклифлар киритиб бориш, унинг мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
и) иш фаолиятига оид республика миқёсида ўтказиладиган семинар, давра суҳбатлари, конференцияларни ташкил қилиш ва электрон-ахборот таълим ресурслари билан ишлаш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиш;
к) бўлимнинг илмий-услубий ва ташкилий ишларини бошқариш, уларни таҳлил қилиш;
л) ходимларни аттестациядан ўтказиш бўйича ҳужжатлани тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари бўйича тегишли маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва мультимедиа маркази директорига тегишли таклифлар киритиб бориш;
м) бўлим фаолияти юзасидан ҳафталик, ойлик, чораклик ва йиллик ишлар якуни бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш ҳамда мультимедиа маркази директорига ҳисобот тақдим этиш;
н) мультимедиа марказининг ички тартиб-қоидаларини белгилашда, уни ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш;
о) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
п) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
215. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ва ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда шу соҳадаги янгиликларни;
б) психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
д) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
е) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
ж) мультимедиа марказининг бюджетдан ташқари маблағ топиш фаолиятини ташкил этиш ва бу маблағларнинг амалдаги қоидалар асосида сарф этилишини таъминлашни;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
д) мультимедиа марказининг бюджетдан ташқари маблағ топиш фаолиятини ташкил этиш ва бу маблағларнинг амалдаги қоидалар асосида сарф этилишини таъминлашни;
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
216. Малака талаблари:
а) ахборот-коммуникация технологиялари йўналиши бўйича магистр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) ахборот-коммуникация технологиялари йўналиши бўйича камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |