89-§. Бошқарма Кадрлар бўйича мутахассис лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
2457
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
2114
|
Ходимлар тоифаси
|
Мутахассис
|
265. Лавозим вазифалари:
а) ўзига юклатилган топшириқлар ижросини тўлиқ бажариш ва улар юзасидан тегишли таклифлар киритиш;
б) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
в) бўлим тасарруфидаги ўқув-тарбия муассасаларининг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш борасидаги ишларни таъминлайди;
г) бўлим тасарруфидаги бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган раҳбар кадрларни танлаш, ўрганиш, истиқболли ва амалдаги кадрлар заҳирасини шакллантириш масалаларини амалга оширади;
д) раҳбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга оид ишларни мувофиқлаштиради, бошқарма ва вазирликнинг ҳисоб-назорат номенклатурасида бўлган лавозимларга номзодларни киритиш бўйича бўлим мудирига таклифлар киритади;
е) таълим муассасаларида кадрлар билан ишлаш аҳволи ҳақида бўлимнинг Кенгаш қарори, буйруқлар, меъёрий ҳужжатлар, таҳлилий маълумотлар, билдиришномалар тайёрлайди;
ж) таълим муассасаларини педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича, халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда олий ўқув юртлари битирувчиларини жалб этиш юзасидаги ишларни амалга оширади;
з) умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг сони ва таркиби бўйича статистик ҳисоботларни йиғади, умумлаштиради ва ҳудудий халқ таълими бошқармаси ҳамда статистика ташкилотларига тақдим этади;
и) педагогик кадрлар қўнимсизлиги бўйича маълумотларни йиғади, ўрганади ва тегишли маълумотномалар тайёрлайди;
к) ёш мутахассисларни келажакда иш билан таъминлаш мақсадида, уларни таълим муассасаларига йўналтирилган тақсимотига биноан ўз иш жойларига қабул қилинишини таъминлайди;
л) Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари ва вазирликнинг тармоқ мукофотлари билан тақдирлаш ҳужжатларини тайёрлайди ҳамда ўрнатилган тартиб асосида маҳаллий ҳокимият тавсиясига кўра ҳудудий халқ таълими бошқармасига тақдим этишни таъминлайди;
м) мукофотлар ҳисобини олиб боради ва мукофотларни белгиланган тартибда топширилишини таъминлайди;
н) жойларда меҳнат қонунчилигининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича таълим муассасалари раҳбарлари билан маслаҳат, ўқувлар, семинарлар ўтказади;
о) фуқароларнинг аризалари ва мурожаатларида кўрсатилган масалаларни ҳал этиш бўйича чораларни амалга оширади
266. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) ходимларнинг шахсий таркиби бўйича буйруқларини тайёрлаш ва уларнинг белгиланган тартибда сақланишини;
в) умумий ўрта таълим ва олий таълим тизимини ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш усулларини;
г) бўлим номенклатурасига кирувчи ҳужжатлар йиғма жилдларининг юритилишини;
д) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
е) касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидаларига амал қилишни, меҳнат қонунчилигини.
267. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) амалий иш стажи талаб этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |