88-§. Бошқарма бўлим бошлиғи
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
1925
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1239
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
262. Лавозим вазифалари:
а) бўлимнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, унинг йиллик ва истиқбол иш режаларини ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни бошқарманинг умумий иш режаси билан мувофиқлаштириш, уларда белгиланган тадбирларнинг сифатли ижро этилиши устидан назорат қилиш;
б) бўлим ходимларининг касбий, методик ва илмий салоҳиятини ошириш ишларини ташкил этиш, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиш;
в) иш тақсимоти асосида бўлим ходимларининг лавозим ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
г) бошқарманинг бошқа бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш, бўлим фаолиятининг барча йўналишлари бўйича тегишли ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш;
д) Халқ таълими туман (шаҳар) бўлимлари рейтигини аниқлаш жараёнида иштирок этиш, уларни тахлил қилиш ҳамда методик ёрдам кўрсатиш;
е) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта таълим мактабларини ижара тизимига киритилган дарсликлар билан таъминланишини мувофиқлаштиб бориш ва назорат қилиш, фуқаролар томонидан расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш (умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ва бошқа) ҳужжатлар йўқолтилган ёки сифатсиз ҳолга келган тақдирда бошқа дубликат нусхаларини олиш бўйича амалий ёрдам бериш, умумий ўрта таълим мактаблари учун дарслик ва ўқув адабиётларини яратиш, нашр этиш ва таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш;
ж) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта таълим, мажмуа, мактабдан ташқари таълим тизимида “Миллий истиқлол ғояси ва маъанвият асослари” туркумига кирувчи фанларни ўқитилиши ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги йўналишида иш юритиш, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишларни ташкил этиш, диний ақидапарастлик, ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликларнинг, олдини олиш чораларини кўриш бўйича кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлар, маҳалла ва оилалар билан ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарори ва кўрсатмаларини бошқармада амалга оширилишини таъминлаш, вояга етмаганлар ишлари бўйича шуғулланиш ҳамда ўқувчилар орасида жиноятчилик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва шунга ўхшаш зарарли иллатлардан сақланиш, унинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича кенг қамровли ишларни амалга ошириш;
з) ўз йўналиши бўйича Халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларининг таълим-тарбия жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ахборот-коммуникация технологияларига оид илғор тажрибаларни ўрганиш, аниқлаш ҳамда оммалаштириш, масофали таълим ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича республикамизнинг ўқув муассасалари билан амалий боғланишларни ташкил этиш ва уни такомиллаштириш, таълим муассасалари ўқув жараёнини автоматлаштиришга ёрдам бериш, ўсиб бораётган ёш авлодга сифатли таълим бериш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
и) таълим муассасаларини давлат аккредитациядан ўтказиш, педогогик ходимларни аттестациядан ўтказишда иштирок этиш, таълим муассасаларидаги муаммоли ҳолатларни ҳал қилиш бўйича бошқарма раҳбариятига таклифлар киритиш;
к) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ҳамда оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
263. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини;
в) бўлим ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини назорат қилишни, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
г) умумий ўрта таълим тизим, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалариини ривожлантириш мақсадида маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш усулларини;
д) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақалар, кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни;
е) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
264. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |