55-§. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик
республика ташхис маркази бўлим бошлиғи
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
1925
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1239
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
164. Лавозим вазифалари:
а) бўлимга умумий раҳбарлик қилиш, унинг ишларини режалаштириш ҳамда бажарилишини назорат қилиш;
б) бўлим ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш, меҳнат интизомига риоя этилиши юзасидан назорат олиб бориш;
в) бўлим ходимларини малакасини ошириш юзасидан таълим маркази директори ўринбосарига таклифлар киритиш;
г) бўлим ходимларини таълимдаги янгиликлар билан таништириб бориш ва ўқитишнинг илғор педагогик технологияларга оид давра суҳбатлари уюштириш;
д) битрувчиларни таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш жараёни мониторингини олиб бориш, улар тўғрисидаги маълумотлар электрон базасини шакллантириш ҳамда таълим марказининг электрон сайтини янги маълумотлар билан бойитиб бориш;
е) олти ёшли болаларни мактабга етуклик даражасини аниқлаш бўйича тиббий кўрик, психологик-педагогик ташхис комиссияси ишини ташкил этиш, уларни стандартлаштирилган психологик методикалар билан таъминлаш;
ж) ота-оналарга маслаҳат ва тавсиялар бериш, мактабга қабул қилинган олти ёшли болаларни ўқишга мослашув жараёнини назорат қилиш, улар билан коррекцион-ривожлантириш ишларини ташкил этишда мактаб психологлари, ўқитувчиларга услубий ёрдам бериш ишларини ташкил этиш;
з) ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш ва услубий ёрдам бериш ҳамда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларнинг касбий таълим олишларини қизиқишларига мослаштириш;
и) таълим муассасалари учун касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик хизматнинг ташкилий, илмий-методик, ахборот таъминотини амалга ошириш;
к) таълим муассасаларида психологик хизматни ташкил этиш, унинг фаолиятини назорат қилиш ва камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш;
л) соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан ҳамкорликда таълим муассаларида тиббий хизматни ташкил этиш, ўқувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишларида ҳамда соғломлаштиришни таъминловчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методик қўлланмалар яратишда иштирок этиш;
м) бўлим фаолияти юзасидан ҳафталик, ойлик, чораклик ва йиллик ишлар якуни бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш ҳамда раҳбариятга ҳисобот тақдим этиш;
н) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
165. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
д) давлат таълим стандартлари, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
166. Малака талаблари:
а) олий педагогик, дефектологик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |