56-§. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик
республика ташхис маркази бош методист
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
296
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1229
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
167. Лавозим вазифалари:
а) ақлий ва жисмоний ривожланишида нуқсонларга эга бўлган болалар билан коррекцион-педагогик ишларни ташкил этиш, бу борадаги илғор тажрибаларини ўрганиш, уларни умумлаштириш ва татбиқ этиш чораларини амалга ошириш;
б) ўз фаолият йўналишлари бўйича мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари, жамоат ташкилотлари, хорижий мaмлaкaтлaрнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, уларни умумлаштириш ва оммалаштириш;
в) ўз фаолият йўналишларидаги ишлаб чиқилган методикалар, ўқув-методик қўлланмалар ва тавсияларни тажриба-синовдан ўтказиш ишларини ташкил этиш ва методик ёрдам кўрсатиш;
г) тажриба-синов натижалари асосида касб-ҳунарга йўналтириш методикаларини миллий муҳитга мослаштириши ва замонавий технологиялар асосида такомиллаштириш ҳамда амалиётга жорий этиш;
д) умумий ўрта таълим мактаблари касб-ҳунарга йўналтириш, психология ва тиббий дефектология хоналарини жиҳозлаш бўйича методик тавсиялар яратиш ҳамда мутахассислар учун ўқув семинарлар ташкил этиш;
е) педагогик фан ютуқлари ва илғор педагогик тажрибалар, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ўқувчи-ёшларда касб-ҳунар сирларини шакллантиришга қаратилган методик тавсиялар яратиш, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларидаги ишларга методик ёрдам бериш;
ж) Халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларининг ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳлари ходимлари учун илмий-методик хизмат тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ўқув-семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
168. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
д) давлат таълим стандартлари, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
169. Малака талаблари:
а) олий педагогик, дефектологик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида уч йиллик педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |