51-§. Республика таълим маркази
Кадрлар бўйича мутахассис лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
2457
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
2114
|
Ходимлар тоифаси
|
Мутахассис
|
152. Лавозим вазифалари:
а) ўзига юклатилган топшириқлар ижросини тўлиқ бажариш ва улар юзасидан тегишли таклифлар киритиш;
б) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
в) раҳбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга оид ишларни мувофиқлаштиради, бошқарма ва вазирликнинг ҳисоб-назорат номенклатурасида бўлган лавозимларга номзодларни киритиш бўйича ташкилот раҳбарига таклифлар киритади;
г) таълим муассасаларида кадрлар билан ишлаш аҳволи ҳақида бўлимнинг Кенгаш қарори, буйруқлар, меъёрий ҳужжатлар, таҳлилий маълумотлар, билдиришномалар тайёрлайди;
д) ёш мутахассисларни келажакда иш билан таъминлаш мақсадида, уларни таълим муассасаларига йўналтирилган тақсимотига биноан ўз иш жойларига қабул қилинишини таъминлайди;
е) Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари ва вазирликнинг тармоқ мукофотлари билан тақдирлаш ҳужжатларини тайёрлайди ҳамда ўрнатилган тартиб асосида маҳаллий ҳокимият тавсиясига кўра халқ таълими вазирлигига тақдим этишни таъминлайди;
ж) мукофотлар ҳисобини олиб боради ва мукофотларни белгиланган тартибда топширилишини таъминлайди;
з) жойларда меҳнат қонунчилигининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича таълим муассасалари раҳбарлари билан маслаҳат, ўқувлар, семинарлар ўтказади;
и) фуқароларнинг аризалари ва мурожаатларида кўрсатилган масалаларни ҳал этиш бўйича чораларни амалга оширади
153. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) ходимларнинг шахсий таркиби бўйича буйруқларини тайёрлаш ва уларнинг белгиланган тартибда сақланишини;
в) умумий ўрта таълим ва олий таълим тизимини ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш усулларини;
г) марказнинг номенклатурасига кирувчи ҳужжатлар йиғма жилдларининг юритилишини;
д) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
е) касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидаларига амал қилишни, меҳнат қонунчилигини.
154. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |