70-§. А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими
раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш институтининг методисти лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
2264
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
209. Лавозим вазифалари:
а) бўлимнинг йиллик иш режасини тузишда фаол иштирок этиш, ўзига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажариб борилишини таъминлаш;
б) бўлим иш режаларида белгиланган масалалар бўйича хат ва тавсияларни тайёрлаш, уларни жойларга етказиш фаолиятини амалга ошириш, бажарилиши ҳақидаги маълумотларни жамлаб, таҳлил қилиш ва бўлим бошлиғига маълумот тайёрлаш;
в) режалаштирилган масалаларни бажарилганлиги бўйича олинган маълумотларни илмий-методик жиҳатдан таҳлил қилиш ва уни умумлаштириш;
г) бўлим вазифасидан келиб чиққан ҳолда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтларидаги турдош бўлимлар билан қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимидаги ишларни мувофиқлаштириш;
д) бўлим хоналаридаги жиҳозларни сақлаш ва давлат таълим стандарти даражасида жиҳозлашни амалга ошириш;
е) илғор ижодкор педагоглар ва халқ таълими ходимлари билан методик ишлар олиб бориш, уларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш;
ж) илмий кенгаш ва ректор ҳузуридаги ишлаб чиқариш мажлисларида қатнашиш;
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритиш, институт ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилиш;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
237. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) тасдиқланган иш режаларининг ўз вақтида бажарилишини ташкил қилишни;
в) режалаштирилган масалалар бўйича олинган маълумотларни (курс самарадорлигини ўрганиш ҳамда маънавий-маърифий ва бошқа ишларнинг бажарилишини) илмий-методик жиҳатдан таҳлил қилиш ва умумлаштиришни;
г) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
д) бўлим хоналаридаги жиҳозларни сақлаш ва давлат таълим стандарти даражасида жиҳозлашни амалга оширишни
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
210. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида 5 йиллик педагогик иш стажи.