Хаиткариева сабохат хашимовнанинг ўзбекистон тарихи фанидан


Матбуот ОАВ тизими сифатида



Download 0,93 Mb.
bet38/40
Sana04.04.2022
Hajmi0,93 Mb.
#527424
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
2 (Кириллча)

27.Матбуот ОАВ тизими сифатида
Режа:

  1. ИНФОРМАТСИЯ АГЕНТЛИКЛАРИНИНГ ОММАВТЙ
    АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ТАСНИФИДАГИ ЎРНИ


  2. Ҳозирга келиб дунёда 200 дан ортиқ информатсия агентликлари иш олиб бормоқда.

  3. «Туркистон Пресс» информатсия агентликлари


ИНФОРМАТСИЯ АГЕНТЛИКЛАРИНИНГ ОММАВТЙ
АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ТАСНИФИДАГИ О РНИ
Маълумки, оммавий ахборот воситалари газеталар, жумаллар, радио ва телевидениядан иборат бўлиб, ташқи кўриниши, оммага таъсир этиш шакли турлича бўлган бу маибуот турлари матбуотнинг қонун-қоидалари асосида иш кўради. Улар бир-бирлари билан ўзаро муносабатда бўладилар, бирларини то лдирадилар ва шу тахлит яхлит бир тасниф — оммавий ахборот воситалари тизимини ташкил этиб, ижтимоий ҳаётнинг барча жиҳатларини бус-бутун, тўлиқ акс эттирадилар. Аммо матбуот таснифи юқоридагилар билан чекланиб қолмайди. Унда информатсия агентликлари ҳам ўзига хос ўрин тутади. Информатсия агентликлари (агент сўзи лотинча — хизмат қилувчи,
агентлик эса хизмат кўрсатиш идораси деган маънони билдиради), гарчи матбуотнинг алоҳида бир тури ҳисобланмаса-да ва о ъз кўринишига эга бўлмаса-да, матбуот таснифида муҳим рол ўйнайди, бу тасниф информатсия агентликларисиз о ъз функсиясини тўла бажара олмайди.
Х ўш, информатсия агентликлари нима? Информатсия агентликлари оммавий ахборот воситаларини информатсия билан таъминлаб турувчи махсус канал, муассасадир. Бу агентликлар оммавжй ахборот воситаларининг о ъз функсияларини то ла бажаришларида ёрдам беради, ижтимоий ҳаётни бутун тўлалиги билан қамраб олишда хизмат қилади, оммавий ахборот воситалари ўртасидаги бир бутунликни таъминлайди. Хуллас, информатсия агентликлари оммавий ахборот воситалари ишининг мукаммаллигини таъминлаш учун инсоният томонидан кашф этилган муҳим воситадир. Яъни, инсониятнинг информатсияга бўлган, ҳаётни билиб туриш учун бўлган чексиз
еҳтиёжи оммавий ахборот воситаларига қўшимча равишда информатсия идораларининг дунёга келишига сабаб бўлди. Информатсия агентликлари инсон онгининг уфқларини янада кенгайтиради, дунёни тўлароқ ва мукаммалроқ билдиради, ижтимоий фаолиятни янада фаоллаштиради. Информатсия агентликлари
ҳўлмаганда газеталар, жумаллар, радио ва телевидения дунё воқеаларидан тўлиқ хабар бера олмас ва инсоният дунёдан этарли, тўИиқ воқиф бўла олмас эди.
Информатсия агентликлари информатсия йиғиш ва ўзаро алмашиш ҳамда оммавий ахборот воситаиарига етказиб беришда алоқанинг турли воситаларидан жумладан, телеграфдан кенг фойдаланадилар. Кейинчалик эса улар алоқанинг телефон, факс,
компютер техникаси ва бошқа замонавий воситалар ёрдамида иш кўра бошладилар. Информатсия агентликларининг келиб чиқиш тарихи матбуотнинг
келиб чиқиши билан чамбарчас боғлиқдир. ХЙИ асрда Венетсияда дастлабки қўлёзма варақалар пайдо бўлганда уларга янгиликлар етказиб берувчи махсус бюро — идоралар ҳам пайдо бўлди. О ъша даврда газета чиқарувчилами газеттантлар, янгилик етказиб берувчилами эса новеллантлар деб аташган. Улар
янгиликлами турли йўллар билан ( хабарчилар юбориш, каптарлар орқали хат жўнатиш ва ҳ.к.) йиғишарди. Кейинчалик телеграф ихтиро қилиниши билан янгиликлар ана шу восита орқали йиғилиб тарқатила бошланди ва дастлабки информатсия агентликлари телеграф агентликлари деб юритилди. Биринчи телеграф агентлиги 1825—йилда Парижда Шарл Гавас томонидан ташкил этилди. Бу агентликлар турли янгиликлар йиғар, чет эл газеталаридан таржималар қилар ва тарқатарди. 1848—йилда Америкада АП (Ассошиейтед Пресс) агентлиги ташкил топди. 1849— йилда Германияда Волф агентлиги тузилди. 1851—йилда эса Англияда Рейтер агентлиги иш бошлади. 1894—йилда Россияда РТА агентлиги юзага келди. Ҳозирга келиб дунёда 200 дан ортиқ информатсия агентликлари иш олиб бормоқда. Шулардан 5 таси энг йирик информатсия агентликлари ботиб, улар ер куррасини о ъз таъсир доирасига бўлиб
олган. Улар қуйидагилар:
1. Ассошиейтед Пресс (АП) — АҚШ
2. Унитед Пресс Интемейшнл (ЮПИ) — АҚШ.
3. Реитер (Англия).
4. Франс —Пресс (Франсия).
5. ИТАР-ТАСС - (Россия).
Мазкур информатсия агентликлари дунё бо йлаб информатсия йиғади ва тарқатади. Булардан ташқари Англиянинг ЮСлА, Германиянинг ДПА, Япониянинг Кёто—тсусин, Хитойнинг Синхуа, Ҳиндистоннинг ПТИ (Пресс Траст оф Индиа) каби
информатсия агентликлари ҳам йирик агентликлар ҳисобланади. Мустақил Ўзбекистонда иш кўраётган ЎзА — Ўзбекистон Ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлигига қарашли «Жаҳон» хамда мустақил «Туркистон — Пресс» информатсия агентликлари миллий агенлликлар сифатида иш олиб борадилар. Информатсия агентликлари ўртасида ахборотлар тарқатиш ва айрибошлаш махсус битимлар асосида амалга оширилади ва халқаро валюта—пул системаси билан ҳисоб-китоб қилинади. Жаҳондаги миллий ва йирик информатсия агентликлари ўртасида биринчи бўлиб информатсия олиш ва кўпроқ
тарқатиш, информатсия бозорида эркин ҳаракат қилиш соҳаларида ўзаро рақобат майжуддир. Шунинг учун ҳам йирик информатсия агентликларида кўпроқ информатсия йиғиш, янгиликлами биринчи бўлиб эълон қилиш учун барча техникавий ва бошқа имкониятлар ишга солинади. лнфонматсия агентликлари гарчи матбуотнинг алоҳида ҳир тури бўлмаса-да, оммавий ахборот воситаларининг таркибий қисмини ташкил этади ҳамда матбуот қонуниятлари асосида иш кўради. Улар ОАВнинг бошқа турлари сингари ижтимоий ҳаётни акс эттиради, уни билади, таҳлил қилади ҳамда ҳаётга таъсир қилади. Яъни, матбуот функсиялари бўлмиш тасвир, таҳлил ва таъсир этиш, информатсия агентликларининг ҳам асосий вазифалари ҳисобланади. Информатсия агентликлари фаолиятида матбуот функсияларида биринчиси, яъни, тасвир функсияси устивор бўлиб ҳисобланади, шу билан бирликда таҳлил функсияси ҳам маълум даражада амалга оширилади Таъсир функсияси эса газета ва жумалларга қараганда чекланган бўлади. Матбуотнинг бош тамойиллари ҳам информатсия агентликлари ишида асосий қоидалик ролини бажаради. Информатсия агентликлари ишида айниқса, ҳаққонийлик принсипи бош тамойил даражасига кўтарилади, чунки агентликлар томонидан тарқатилган ҳар қандай хабар, ҳар бир информатсия аwало ҳаққонийлик талабига тўла жавоб бериши лозим. Акс ҳолда информатсия агентликлари о ъз функсияларини бажара олмайди. Жамоатчилик фикрини шакллантириш, анъанавийлик ва янги омиллар яратиш қонуниятлари ҳам информатсия агентликлари учун тааллуқлидир. Лекин информатсия агентликлари матбуотнинг алоҳида
бир тури эмаслиги, о ъз кўринишига эга бўлмаганлиги боисидан бу қонуниятлар уламинг фаолиятларида ўзига хос бир тарзда амалга оширилади. Биз бу қонуниятлами Ўзбекистон Ахборот агентлиги фаолияти мисолида ҳам кўришимиз мумкин. ЎзА агентлиги мустақил давлат — Ўзбекистон республикасининг расмий информатсион агентлиги бо либ, республикамиз оммавий ахборот воситаларига ички ва ташқи информатсия етказиб бериш манбаи ҳисобланади. ЎЗа информатсиялар йиғиш ва тарқатишда алоқанинг телеграф, телефон ва бошқа воситаларидан фойдаланилади. ЎзА республикамиз матбуоти, радио вателевидениясини ички ва ташқи информатсиялар билан таъминлашда о ъз ички мухбирлари ҳамда бошқа информатсия агентликлари хизматидан фойдаланади. Агентликнинг республиканинг барча вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон республикасида о ъз мухбирлари бўлиб, улар агенлликни кундалик информатсиялар билан таъминлаб туришади. Ташқи информатсиялар эса бошқа чет эл информатсия агенлликларидан махсус битим орқали олинади ва респубиикамиз оммавий ахборот воситаларига етказиб берилади.
ЎзА ўзининг ички информатсияларида мамлакатимиз ҳаётида юз бераётган улкан ўзгаришлар, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий-маънавий ҳаётимиздаги янгиликларни, юз бераётган воқеаларни акс этиради. Ташқи информатсияларда эса дунёда бўлиб турган воқеалар о з аксини топади. Айрим ташқи информатсиялар ЎзАнинг чет элларга юборилган мухбирлари томонидан тайёрланади. Республикамизда фаолият кўрсатаётган «Жаҳон» информатсия агентлиги ҳам мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларини ташқи информатсия билан таъминлашда муҳим рол ўйнайди. ЎзА агентлиги шунингдек республикамиз ҳаётида юз
берган муҳим янгиликларни чет эл информатсия агентликлари ва ОАВ ига етказиб беради. ЎзА Ўзбекистон Республикасининг расмий информатсия органи
сифатида мамлакатимизда бўлиб ўтаётган муҳим воқеалар то г рисида биринчи бўлиб, расман хабар бериш ва шарҳлаш, халқаро воқеаларга доир ҳукуматимиз раҳбар доираларининг фикрини баён қилиш, чет эл матбуоти ва информатсия агентликлари хабарларида республикамиз ҳукумати олиб бораётган сиёсатга
нисбатан нотўғри, туҳмат тарзидаги хабарлами рад этиш вазифаларини ҳам бажаради. ЎзА агентлиги информатсиядан ташқари фотосуратлар олиш ва оммавий ахборот воситаларига етказиш билан ҳам шуғулланади. Агентликда респуҳлика информатсия редаксияси, таржима бюроси, фотохроника редаксияси ва бошқа хизмат бўлимлари мавжуддир. Ў збекистонда кейинги йилларда вужудга келган «Жаҳон» ва «Туркистон Пресс» информатсия агентликлари мамлакатимиздаги информатсия йиғиш ва тарқатиш тизимини янада кенгайиирди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъсис этилган «Жаҳон» ахҳорот агентлиги асосан ташқи информатсия олиш учун мўлжалланган. Мазкур агcнтлик дунёнинг турли
мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш, чет эл информатсия агентликлари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро информатсия айрибошлаш, чет элларга махсус мухбирлар юбориш ё ли билан информатсиялар йиғиш ва республикамиз оммавий ахборот воситаларини таъминлаш вазифасини бажанмоқда. Мустақил республикамизнинг бошқа чет эл мамлакатлари билан ижтимоийсиёсий, иқтисодий ва маданий-маънавий ҳамкорлиги, мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятлардаги фаол иштироки, Ўзбекистон давлат раҳбарининг чет эл мамлакатларига сафарлари, чет эида таълим олаётган ёшларимизнинг ҳаёти, ўқишлари, чет эл мамлакатлари ҳаётида юз бераётган воқеалар ва янгиликлар «Жаҳон» ахборот агентлиги информатсияларининг асосий мавзусини ташкил этади. Республикамизда ташкил этилган мустақил информатсион агентлик — «Туркистон Пресс» эса мамлакатимизда юз бераётган муҳим янгиликлами чет эл информатсия агентликлари ва оммавий ахборот воситаларига етказиб бериш учун хизмат қилади. Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг «Туркистон Пресс* ахборот агентлиги мухбири билан қилган «011оҳ қалбимизда ва юрагимизда* деб номианган суҳбати Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди ва жаҳон афкор оммасига етказилди. Тошкентда
1999—йи! 16—февралда рўй берган воқеаламинг моҳияти, мамлакатимизда виждон эркинлиги ҳуқуқининг амалга оширилиши, ислом динига кенг йўл очилганлиги ҳамда республикамизнинг минтақа ва дунёда тинчлик, барқарорликни сақлаш йўлида олиб борилаётгай изчил тинчликсевар сиёсати мазкур суҳбатда о ъз
ифодасини топди. Республикамиз информатсия агентликлари оммавий ахборо воситаларининг таркибий қисми сифатида тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда Информатсия агентликларида ишлаш ахборот воситаларининг бошқа турларидан маълум даражада фарқ қилиҳ, жумалистдан чуқур билим, юқори даражадаги касбий малака, тезкорликни талаб қилади.

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish