507
Ўзбекистон аҳолиси учун мамлакат ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам
коммуникация тармоқлари ҳамда ахборот маълумотлар базаларига кириш ва
улардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш муҳим вазифалардан бўлиб
турибди. Турли мамлакатлар тажрибаси кўрсатиб турганидек, жамият
ҳаётида эркин ахборот оқимининг ҳақиқатда
таъминланиши бозор
иқтисодиётига ўтиш жараёнини тезлаштиради ва социал фаровонлик
даражасини янада оширади. Шунинг учун ҳозирги замон шароитида янги
технологиялардан ва интернетдан самарали фойдаланиш иш билан бандлик,
таълим ва регионал муаммоларни ҳал қилиш каби ижтимоий-иқтисодий
хатти-ҳаракатларда иштирок етишда муҳим омил бўлиб қолмоқда.
Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш жараёнида
эҳтиёткорлик ва чуқур, пухта ўйланган режа талаб қилинади, чунки бу йўлда
бўлғуси хатти - ҳаракатлардан кўзланган мақсадлар ҳақида аниқ тасаввурга
ега бўлмай ҳамда аввалдан ахборот - коммуникация
технологиялари нинг
ривожланиш стратегиясини тузмай туриб бирон самарага еришиш қийин.
Ҳеч қандай миллий чегаралар бўлмаган виртуал фазода глобал тармоқлардан
интенсив фойдаланиш шароитида ривожланган мамлакатларга хос маданий
қадриятлар, яшаш тарзи, тил, дунёқараш ривожланаётган мамлакатларга
янада фаолроқ
кириб келади, бу еса ушбу мамлакатлар халқларининг ўз
миллий ва тилдаги ўзига хослигини, маданий ва тарихий анъаналарини
йўқотиб бориш ҳавфини туғдиради. Ахборот - коммуникация технология-
ларини жорий қилишда юзага келадиган яна бир муаммо шахсий маълумот-
ларнинг електрон тарқалиши, ахборот елитаризми билан боғлиқ бўлиб, бунда
аҳолининг бир қисмигина янги технологиялар ва
ахборот ресурсларидан
фойдаланиш ҳуқуқига ега бўладилар ва бу имтиёзларни фаол амалга ошира
оладилар. Бундай вазият муаллифлик ҳуқуқларига ҳамда електрон ахборот
ишлаб чиқарувчилар ҳуқуқларига риоя қилиш муаммосини келтириб
чиқаради. Ахборот - коммуникация технологиялари соҳасидаги қонунчилик
ҳам ахборот - коммуникация технологиялари ривожланишини белгилаб
берадиган ёки, аксинча, бунга тўсиқ бўладиган омиллардан бири бўлиши
508
мумкин. Бу билан боғлиқ ҳолда қонунчиликка тегишли аниқ
чегаралан-ган
умумий қоидалар мавжуд бўлиб, уларга риоя қилиш ахборот - коммуникация
технологиялари ривожида ижобий ўрин тутади. Бу - ҳукумат ахборотининг
очиқ-ойдинлигини ва унга еркин кириш ҳуқуқидан фойдаланишни
таъминлаш, тегишли тизимлар ва органлар томонидан ижтимоий
назоратнинг йўлга қўйилиши.
Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш даврида юзага
келадиган муҳим муаммолардан бири бу
малакали кадрларнинг
етишмаслигидир. Ходимларни мунтазам ва ҳар томонлама ўқитиш барча
мамлакатларда ҳар бир соҳада, шу жумладан бошқарув, сиёсат ва
маъмуриятда, бош стратегияга айланмоғи лозим. Ахборот - коммуникация
технологияларнинг бандликка таъсири технология, индустриянинг ўзига хос
хусусиятлари, бозор тузилмасига қараб ҳар хил кўринишларда бўлади.
Технологик тараққиёт иш жойларининг қисқаришига олиб келади,
чунки
асбоб-ускуналар борган сари “ақллироқ” бўлиб боради ва камроқ иш
ўринларини талаб қилади. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда
ахборот - коммуникация технологиялари билан боғлиқ компанияларда иш
жойларининг мисли кўрилмаган қисқариши кузатилади.
Замонавий ахборот - коммуникация технологиялар давлат тузилишини
такомиллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини сезиларли даражада
ошириш, янги хизматларни ривожлантириш ва маҳаллий шароитлардан
оптимал
фойдаланиш, табиий ресурсларни иқтисод қилиш ва атроф муҳит
муҳофазаси учун улкан потенциални ўзида жамлаган. Ахборот – коммуника-
ция технологияларини ҳаётнинг барча жабҳаларига жорий қилиш билан
боғлиқ содир бўлаётган кенг масштабли қайта ўзгартиришлар давлат томони-
дан барча манфаатдор мамлакатлар билан иттифоқда назорат қилиниши ва
бутун жамият манфаатларига йўналтирилган бўлиши керак.