Тақризчилар:
и.ф.д.,профессор
Ф.Назарова
и.ф.д.,
профессор
А.Қодиров
Таҳрир
жамоаси:
и.ф.н.,доцент У.Ў.Азизов
и.ф.д., профессор Т.Т.Жўраев
6
КИРИШ
Бугунги кунда бошқарувчилар инновацион тараққиётнинг глобал
ўзгаришларига жумладан, ижтимоий, технологик ва иқтисодий таркибий
ўзшгаришларига тўқнаш келмоқдалар. Бу ўз навбатида корхонани
ривожлантиришда бошқарувчилик соҳасидаги ҳали кўплаб ўрганилмаган
стратегияларни ва жаҳон тараққиётидаги тараққиётга элтувчи жараёнларни
чуқур ўрганишни тақозо этмоқда. Глобал ўзгаришларга жавобан иқтисодчи
олимлар, йирик мутахассислар ва амалиётчи менежерлар бундай таркибий
ўзгаришларга таъсир этувчи корхонани ривожлантириш бўйича инновацион
стратегияларни топишга уринишлар юз бермоқда.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида ишлаб
чиқилган Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш-
нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ўтган йиллар
давомида мамлакатимиз эришган ютуқлар, тарихий тажрибаларни
умумлаштириб, ҳозирги кунда даврнинг ўзи олдимизга қўяётган долзарб
масалаларни ҳисобга олиб, кейинги беш йилга ва ундан кейинги даврга
мўлжалланган тарихий тараққиётнинг янги уфқларини очиб бермоқда. Ўз
моҳиятига кўра “Ҳаракатлар стратегияси” Ўзбекистонни ривожланишнинг
янги босқичига кўтаришни таъминлайди. Халқимиз ўртасида “Ҳаракатлар
стратегияси” деган ном билан тобора машҳур бўлиб, унинг ҳаётига чуқур
кириб бораётган мазкур дастурнинг ҳар бир йўналиши ва банди, унинг
ажралмас қисми бўлган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурининг самарали
амалга оширилиши ҳар биримизнинг мазкур жараёнда онгли ва ватанпарвар
фуқаро, шу юртнинг фидойи фарзанди сифатида фаол иштирок этишимизга
бевосита боғлиқдир. Бунинг учун эса энг аввало, Ҳаракатлар
стратегиясининг маъно-мазмунини, унинг ҳар бир йўналиш бўйича
қўйилаётган амалий ва долзарб вазифаларини чуқур тушуниб олишимиз
керак. Маълумки, корхонани ривожлантиришнинг турли йўналишлари ва
стратегик
моделлари
мавжуд.
Бизнинг
мамлакатимизда
фаолият
7
ривожланишнинг илм сиғимдорлиги юқори бўлган, кашфиётлар, ихтиролар,
юқори технологиялар, инновацион ғояларга қурилган интенсив йўлни танлаб
олган. Шундай экан, бўлажак тадқиқотчилар, магистрларга бугунги кунда энг
долзарб бўлган корхоналарни ривожлантиришнинг турли моделлари ва
стратегияларини мукаммал ўргатиш ҳамда унинг жаҳон тан олган
назарияларини улар онгига сингдириш фикримизча анча долзарб масалалар
сирасига киради ҳеч бир муболаға бўлмайди.
Таъкидлаш жоизки, олий таълим тизимидаги туб ислоҳотларнинг асл
мақсади ҳам бугунги кунда истеъмолчи кадрлар учун жаҳон дурдоналарини
мукаммал тушунадиган ҳамда корхоналарни инновацион ривожлантириш
стратегияси сари илдам қадам ташлашга етаклайдиган кадрларга бўлган
эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда. Бу ўз навбатида ана шу мақсадни амалга
оширишга собитқадамлик билан бел боғлайдиган ҳамда камарбаста
бўладиган адабиётларнинг етишмаслиги ва талабга жавоб бермаслиги
ачинарлидир.
Бу
борада Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаб
ўтганларидек, “китобларни чоп этиш ва тарқатишдаги муаммоларни ҳал
қилишдир. Бу ўринда гап, энг аввало, ёшлар ва аҳоли ўртасида мамлака-
тимизнинг бой тарихини, унинг бетакрор маданияти ва миллий қадриятла-
рини кенг тарғиб қилиш, жаҳон илм-фани ва адабиёти ютуқларини етказиш
учун зарур муҳит ва шарт-шароит яратиш ҳақида бормоқда”
1
.
Жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг
амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш
ва иқтисодиётда фаолият юритаётган корхоналарни замонавий, инновацион
бозор тамойиллари асосидаги стратегияларини мазмун моҳиятини тушуниш
учун зарур бўлган билимларни беришда «Корхоналарни ривожлантириш
стратегияси» фанининг роли беқиёсдир. Бугунги кунда ёш авлодда
1
Мирзиёев Ш.М. Танқидий тахлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизнинг 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза. 2017
йил 14 январь. – Тошкент “Ўзбекистон”, 2017.
8
бунёдкорлик ғояларини шакллантириш, уларнинг илмий дунёқарашини
кенгайтириш, иқтисодий маданиятини ошириш ҳамда жаҳондаги етук компа-
нияларни ривожлантириш моделларини ўргатиш каби муҳим вазифаларни
бажариш орқали мазкур фаннинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда.
Ушбу ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тезроқ ҳал қилиш, уларнинг
ечимини излаб топиш, миллий истиқлол мафкурасининг мазмунини ва
хусусиятларини тушуниш кўп жиҳатдан риволжлантириш моделлари
сирларини, айниқса, корхоналарни ривожлантириш стратегияси мазмунини,
унинг жаҳон талаблари ва хусусиятларини, қонун-қоидаларини, амалга
оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни
эркинлаштириш, таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсифика-
циялашдаги мақсади ва моҳиятини чуқурроқ билишларига боғлиқдир.
Баркамол шахсни шакллантиришда унинг маънавияти, эҳтиёжлари ва
манфаатлари ўртасидаги муҳим мутаносибликни тўғри баҳолай олиш ҳамда
шахснинг моддий эҳтиёжлари ва манфаатларини юксак маънавият меъёрлари
орқали мушоҳада этиш ниҳоятда зарурдир. Бу жараённи Биринчи Президен-
тимиз қуйидагича ифодалайдилар: «Инсонга хос орзу-интилишларни рўёбга
чиқариш, унинг онгли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий
оламни бамисоли парвоз қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак...
ўринли бўлади»
2
.
Биз орзу қилган юксак маънавиятли шахснинг белги ва жиҳатлари
таркибида унинг иқтисодий билим ва маданиятини белгиловчи фазилатлар
алоҳида ўрин тутади. Шундай экан, замонавий бозор иқтисодиётига ўтиш
даврида жаҳон андозаларига мос равишдаги адабиётларни яратиш ҳамда
униб келаётган ёш авлодга сингдириш муҳим ҳисобланади.
Мазкур маъруза матнини тайёрлашда ҳозирги замон стратегиялар,
моделларнинг асосий ғояларини танқидий ўрганиб, уларнинг кераклисини
олишга
ҳаракат
қилинган.
Дарсликда
мустақил
ривожланаётган
Ватанимизнинг инновацион ривожланиш сари ҳаракат қилинаётганлиги ва бу
2
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: “Маънавият”, 2008, 67-б.
9
шароитда яшашимиз, фаолият кўрсатишимиз, иқтисодий муносабатда
бўлишимизни ҳисобга олиб, корхоналарни қай йўсинда ривожлантириш,
муҳим стратегик қарорлар қабул қилишимиз каби муаммоларини
батафсилроқ ёритишга ҳаракат қилинган. Маъруза матнини тайёрлашда
диалектик, илмий асбтракция, таҳлил ва синтез, тарихийлик ва
мантиқийликнинг бирлиги ва бошқа қатор илмий усуллардан фойдаланилган.
Бунда айниқса, ҳар бир иқтисодий воқеа, ҳодиса, жараён ва тушунчалар бир-
бирига қарама-қарши бўлган икки томон бирлигидан иборат деб қаралиб,
икки томонлама таҳлил усули кенгроқ қўлланилган ва шу йўл билан
ёритилаётган масаланинг асл моҳиятини тушуниш осонлаштирилган. Асосий
иқтисодий тушунчаларни соддароқ қилиб, оддий тилда мисоллар, жадваллар,
графиклар асосида тушунтиришга ҳаракат қилинган. Ушбу маъруза матни
иқтисодиёт мутахассислигидаги магистрлар учун яратилган давлат
стандарти,
малака
талаблари
бўйича
тузилган
ва
Республика
мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тавсия этилган янги дастур
асосида ёзилган. Унда намунавий дастурдаги барча мавзулар қамраб олинган,
кўпгина материаллар имкон даражасида қисқартириб берилган. Шунинг учун
матнда камчилик ва мунозарали жиҳатлар ҳам бўлиши мумкин.
Маъруза матнини тайёрлашда таълимнинг янги инновацион, педагогик
ва ахборот технологиялари талаблари ва хусусиятлари ҳисобга олинган
ҳамда ҳар бир бобдан кейин хулосалар, асосий таянч тушунчалар ва
атамалар, шунингдек, такрорлаш ва мунозара учун саволлар ҳам берилган.
Корхоналарни ривожлантириш стратегияси бўйича мазкур дарслик
асосан 5А230102- Иқтисодиёт мутахассилиги магистрантлари учун мўлжал-
ланган бўлиб, ундан шу соҳада билимларга қизиқувчи барча китобхонлар
ҳам фойдаланиши мумкин. Муаллифлар маъруза матнининг тузилиши,
мазмуни, муаммоларнинг баён қилиниш тартиби ва услуби бўйича
билдирилган ҳар қандай таклиф-мулоҳазаларни миннатдорчилик билан қабул
қиладилар ва кейинги ўқув қўлланма, дарсликлар тайёрлашда ҳисобга
оладилар.
10
Do'stlaringiz bilan baham: |