75
бўлади.Топ менежерлар жучли аналитик ҳамда режалаштирувчи мутахассис-
лар ҳисобланади.
4.5. Корхона бошқарув жараёнида стратегик режалаштириш
Стратегик режалаштириш - бу бошқарув жараёни бўлиб, компанияни
ривожлантириш мақсадлари ва уларга еришиш йўлларини ишлаб чиқишга
қаратилган. Стратегик режалаштириш корхона
менежменти учун асосни
яратади, бутун компанияни бирлаштиради ҳамда унинг барча даражаларини
қамраб олади. Стратегик режалаштириш фақат раҳбариятнинг вазифаси емас,
унга компаниянинг барча даражаларидаги ходимлар жалб етилиши керак.
Стратегик режалаштиришнинг асосий тушунчалари компания миссияси
(компания вазифасининг таърифи), қадриятлари, асосий компетенциялари
(компания нимани яхшироқ уддалайди), келажак тасаввури (компаниянинг
бир-икки йил учун келажакдаги образи), стратегик муаммолар (мақсадларга
еришишга тўсқинлик қиладиган тизимли муаммолар), стратегик муаммо-
ларни енгишга қаратилган мақсадлар
вазифалар ва уларга еришиш
йўлларини ўз ичига олади.
Режалаштириш бозор билан умуман мос келмайди, деб ҳисоблаган
бозор муносабатлари тарафдорлари ҳам бугунги кунда ўзларининг аввалги
фикрларида қаттиқ турмаяптилар. Вақт ва ҳаётнинг ўзи, хусусан, кўплаб
хорижий компания, фирма ва корхоналар
тажрибалари режалаштириш ва
башорат қилишнинг муҳим аҳамият касб етишини тасдиқлайдилар. Масалан,
Россияда ислоҳотлар бошида қабул қилинган «тадбиркорлар Россияни
қутқарадилар» шиори гарчи нафақат Россия, балки барча собиқ иттифоқ
мамлакатларининг барчасида ҳам бизнес ва тадбиркорлик соҳаси
иқтисодиётнинг устивор йўналишига айланган бўлсада, юмшоқ қилиб
айтганда ўз тасдиғини топди.
Гап шундаки корхона бу нафақат бозор субйектидир, у шу билан бир
пайтда давлат тизимининг елементи ҳам ҳисобланади. У давлат бошқарув
тизими ва сиёсатидан тўлиқ мустақил бўла олмайди.
Марказлашган
76
иқтисодиётга асосланган мамлакатларда бозор муносабатларини эркинлаш-
тириш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар ишлаб чиқариш
жараёнини четлаб ўтиб, шу билан бир пайтда мулкчилик шаклидан қатъий
назар корхоналарда меҳнат мотивацияси ва режалаштириш тизимини
сезиларли равишда ўзгартириб юборди.
Менежмент соҳаси мутахассисларининг таъкидлашича, бутун режалаш-
тириш ва бошқарув тизими ходимларнинг иш сифати ва самарадорлигини
оширишдан манфаатдорлигига йўналтирилиши лозим бўлиб, бу
фирма
ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади. Бироқ бу худди бошқа
муваффақиятлар каби ўзидан-ўзи келмайди. Бунинг учун ресурслар
асосларидан ташқари моҳир ташкилотчилик, илмий асосланган режалаш-
тириш ва бошқарувни талаб қилинади.Айниқса кишиларнинг ишлаб чиқариш
меҳнатидан моддий манфаатдорлиги муҳим аҳамият
касб етиб, бугунги
кунда буни меҳнат ҳаётининг сифати деб номланади. Масалан, Жанубий
Кореянинг «DAEWOO» трансмиллий фирмаси раҳбари Ким У Жунг таъкид-
лашича: «бизнесда одам бошқа ҳеч қайерда бўлмаган аҳамиятга ега. Инсон -
ҳамма нарсадан юқори. У буюк кучдир. Шу сабабли компаниялар тобора
кўпроқ кадрлар билан боғлиқ масалаларга еътибор қаратмоқдалар.
Чунки
умуман олганда одамлар ишлайдилар. Фирманинг гуллаб-яшнаши ёки
инқирозга учраши уларга боғлиқ«. Шу сабабли бўлса керак, Япония фирмаси
«Мацусита» қуйидаги шиорни танлаб олган: «нарсаларни яратишдан аввал
«Мацусита» кадрларни яратади». Бугунги кунда Ўзбекистонда турли
мулкчилик шаклидаги, турли соҳа ва тармоқларга таалуқли 300
мингдан
ортиқ корхона мавжуд бўлиб, улардан 280 мингтаси кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субйектлари ҳисобланади. Уларнинг ишлаб чиқариш
фаолияти, шубҳасизки, режалаштириш ва бошқариш обйекти бўлиб, бозорга
ва истеъмолчилар талабини қондиришга йўналтирилади. Амалиётнинг
кўрсатишича, ишлаб чиқариш фаолиятини режалаштиришда ҳар бир корхона
ўзининг бугунги кундаги ва келажак учун стратегиясини белгилаб олади. Шу
77
сабабли режалаштириш корхонани ривожлантириш стратегиясидан ажралмас
бўлиб, буни қуйидаги схема ёрдамида акс еттириш мумкин (2-расм)
17
Do'stlaringiz bilan baham: