Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Эҳтимоллар назарияси - тасодифий ҳодисаларнинг эҳтимоллиги 
бўйича ўзаро алоқада бўлган бошқа ҳодисаларнинг эҳтимоллигини аниқлаш 
билан боғлиқ математика фани. Эҳтимоллар назарияси асосида тасодифий 
ҳодисаларнинг руй бериш эҳтимоллиги катта ёки кичик эканлиги 
аниқланади. Эҳтимоллар назарияси актуар ҳисоб-китобларни амалга 
оширишда муҳим восита ҳисобланади. 


211 
Қайта суғурталаш - суғурталашга рискни қабул қилиш билан боғлиқ 
иқтисодий муносабатлар тизими (рискларни бирламчи жойлаштириш); 
суғурталовчи мувозанатлашган суғурта портфелини яратиш ва суғурта 
операцияларини молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида қабул 
қилиб олинган рискни бир қисмини ўзаро келишилган ҳолда бошқа 
суғурталовчига бериши (рискни иккиламчи жойлаштириш). Қайта 
суғурталаш операцияларини суғурта компаниялар билан бир қаторда 
асосан, ихтисослашган қайта суғурталаш компаниялари амалга оширади. 
Қайта суғурталаш актив (рискни бериш) ва пассив (рискни қабул қилиб 
олиш) кўринишда бўлади. Бундан ташқари, қайта суғурталаш пропорционал 
ва нопропорционал бўлади. Пропорционал қайта суғурталашда, қайта 
суғурталовчининг берилган риск бўйича улуши цедентнинг ўз 
жавобгарлигига қоладиган қисми аниқ бўлгандан сўнг аниқланади. 
Нопропорционал қайта суғурталашда рискни бериш тегишли лимит 
доирасида амалга оширилади. Бу ҳолда қайта суғурталовчи цедентдан 
суғурта мукофотининг бир қисмини олади (пропорционал қайта 
суғурталашдагидек суғурта суммасига мувофиқ келадиган суғурта 
мукофотини эмас). 
Қайта суғурталовчи брокер - иккита суғурта компанияси ўртасидаги 
профессионал воситачи. 
Қайта суғурталовчи - суғурта брокери ёрдамида қайта суғурталаш 
учун рискни қабул қилиб оладиган жисмоний ёки юридик шахс. Қайта 
суғурталовчи ёрдамида рискни иккиламчи тақсимлаш амалга оширилади. 
Қайта суғурталовчи сифатида суғурта компанияси ҳам бўлиши мумкин. 
Жаҳондаги энг йирик қайта суғурталовчилар гуруҳига Мюнхен қайта 
суғурталаш жамияти, Швейцария қайта суғурталаш жамияти, Кёльн қайта 
суғурталаш жамиятлари киради. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish