Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Суғурта манфаати - суғуртада моддий манфаатдорлик чораси. 
Суғурта ҳодисаси рўй бериши натижасида суғурталанувчига моддий зарар 
келтирувчи предметлар - мол-мулк ёки суғурталанувчининг учинчи шахсга 
зарар келтириш холатлари. Масалан, суғурталанувчининг автомобиль 
транспорти 
йўл-транспорт 
ҳодисалари 
туфайли 
шикастланганда, 
суғурталанувчида ушбу мулкка нисбатан манфаатдорлик юзага келади ва 
суғурта моддий манфаатдорлик чораси сифатида майдонга чиқади. 
Суғурта йиғими - Жисмоний шахснинг йўловчиларнинг мажбурий 
суғурта бўйича бир марта тўланадиган суғурта мукофоти. Одатда, суғурта 
йиғими йўл ҳақи таркибида бўлади ва чиптада суғурта йиғими 
«киритилган» деган сўз бўлади. 
Слип - рискни характерловчи хужжат. Слип суғурта брокери 
томонидан тузилади ва андеррайтерга берилади. Слипда суғурта 
компаниясининг рискни суғурталашдаги ҳиссаси кўрсатилади. Англияда 
слип суғурта полисига тенглаштирилади. Айрим ҳолатларда слип суғурта 
қопламасини тўлашда асосий хужжат ҳисобланади. 
Суғурта компанияси- суғурта шартномасини тузиш ва унга хизмат 
қилишни амалга оширувчи, суғурталанувчи билан ҳуқуқий муносабатда 
бўлувчи юридик шахс. У ўз Низоми асосида фаолият юритувчи мустақил 
хўжалик субъектидир. Тегишли иқтисодий муҳитда фаолият юритувчи 


207 
суғурта компанияларининг йиғиндиси суғурта тузимини ташкил этади. 
Суғурта компаниялари бажарадиган суғурта операцияларига кўра, улар 
универсал ва ихтисослашган бўлади. Устав капитали миқдори ҳамда келиб 
тушган суғурта мукофотлари ҳажмига мувофиқ, суғурта компанияларини 
йирик, ўрта ва кичик гурухларга бўлиш мумкин. 
Суғуртавий тиббиёт- турли касалликлардан мажбурий суғуртани 
назарда тутувчи соғлиқни сақлаш ишини ташкил этиш шакли. Суғуртавий 
тиббиёт бўйича суғурта фонди ишчи-ходимларнинг иш ҳақидан, 
тадбиркорларнинг фойдасидан, давлат дотацияси ҳисобидан ҳамда хайр-
эҳсон фондларининг мажбурий ажратмаси ҳисобидан шаклланади. 
Суғуртавий тиббиёт бўйича суғурталанган контингентга тиббий суғурта 
полиси берилади. Суғурталанувчига тиббий суғурта полиси бўлган 
тақдирда тиббий хизмат кўрсатилади. Бунда тиббий суғурта компанияси, 
бир томондан суғурталанувчилар билан, иккинчи томондан тиббиёт 
муассасалари билан шартнома тузади. 
Суғурта баҳоси - суғурталаш мақсадида аниқланадиган мол-
мулкнинг қиймати. Амалиётда мол-мулклар ҳақиқий қиймати, бозор 
қиймати ва бошқа қийматлар воситасида баҳоланади. Зарур ҳолларда 
суғурта баҳосини тўғри ҳисоблаш учун малакали экспертлар жалб этилади. 
Суғурта баҳоси тўғрисидаги ҳақиқий маълумот таъриф ставкаси ва суғурта 
мукофоти миқдорини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Амалдаги 
қонунчиликка биноан, суғурта суммаси мол-мулкнинг суғурта баҳосидан 
ошиб кетмаслиги зарур. 
Суғурта тизими - 1) турли хил суғурта компаниялари ва уларни 
суғурта назорати билан алоқадорлигини йиғиндиси: 2) суғурта ҳуқуқий 
муносабатларни ташкил этишнинг давлат - ҳуқуқий шакли. 
Суғурта суммаси - суғурта манфаати ва суғурта рискига мос келувчи 
пул маблағи. Халқаро амалиётда суғурта суммаси суғурта қопламаси 
дейилади. Суғурта суммасига нисбатан суғурта мукофоти аниқланади ва 
суғурта қопламаси тўланади. Суғурта суммаси ибораси, кўпроқ, шахсий 
суғуртада - фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғини суғурталашда ишлатилади. 
Суғурта майдони - суғуртага тортилиши зарур бўлган объектларнинг 
энг катта сони. Айрим экспертлар хулосасига кўра, Ўзбекистонда суғурта 
майдони ҳали тўла ўзлаштирилмаган. Фақат мол-мулкларнинг 20-30 
фоизигина суғуртага тортилган. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish