Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Шахсий суғуртанинг моҳиятини тушунтириб беринг? 
2. Шахсий суғуртани тарихий ривожланишини сўзлаб беринг? 
3. Шахсий суғуртанинг қандай мажбурий турлари мавжуд? 
4. Шахсий суғурта қандай гуруҳларга бўлинади? 
5. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида шахсий суғурта 
хусусида нималар дейилган? 
6. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда мажбурий давлат суғурта турларини 
қайси суғурта компанияси амалга оширади? 
7. Ихтиёрий тиббий суғуртанинг аҳамиятини тушунтириб беринг? 


127 
8. Фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталашнинг зарурияти 
нимада? 
9. Қандай фуқароларга нисбатан бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш 
бўйича шартнома тузилмайди? 
10. Ўзбекистонда шахсий суғуртани амалга ошириш юзасидан қандай 
муаммолар мавжуд? 
18-мавзу: Юридик шахслар мол-мулкини суғурта қилиш 
 
1. Умумий суғурта тармоғининг мол-мулкларни суғурталашга оид 
класслари. 
2. Юридик шахслар мол-мулкини суғуртасида иштирок этаётган 
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 
3. Суғурта ҳодисаси юз берганда томонлар ўртасидаги 
муносабатларни тартибга солиш. 
Умумий суғурта тармоғининг мол-
мулкларни суғурталашга оид класслари. 
Юридик 
шахсларнинг 
мол-мулкини суғурталаш
Суғурта ташкилотлари томонидан “Суғурта фаолияти классификатори”га 
мувофиқ, умумий суғурта тармоғининг 8-класси - “Мол-мулкни оловдан ва 
табиий офатлардан суғурта қилиш”да қайд этилган шартларда, яъни ёнғин, 
портлаш, бўрон, довул, жала, кўчки, тупроқнинг чўкиши, емирилиш, ер 
ости сувлари, сел, яшин уриши, зилзила, ядро энергияси таъсири 
натижасида мол-мулк йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси 
тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари асосида амалга оширилади. 
Шунингдек, мазкур классификаторнинг 9-класси ҳам мол-мулкларни 
суғурта қилишга оид бўлиб, у “Мол-мулкни зарардан суғурта қилиш” деб 
аталади. 9-класснинг мазмуни 8-классда кўрсатилмаган дўл, қалин қор 
ёғиши ёки қаттиқ совуқ тушиши, бузиб кириб ўғирлик қилиш ва бошқа 
воқеалар натижасида мол-мулк йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта 
қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жамидан иборат. 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юридик шахсларнинг мол-мулкини 
суғурта қилиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
томонидан 8 ва 9-класслар бўйича лицензия олган барча суғурта 
ташкилотлари ҳақлидир.
Юридик шахсларнинг мол-мулкини суғурта қилиш суғурталовчилар 
билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.


128 
Суғурта шартномаси - томонларнинг аниқ юридик ва молиявий 
муносабатларини белгилаб берувчи хужжатдир. Шартномада франшиза 
қўлланилиши мумкин. Франшиза-юридик шахслар кўрган зарарнинг муайян 
қисми бўлиб, суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта ташкилоти ана шу қисм 
доирасида жавобгар бўлмайди ва у тўланиши керак бўлган суғурта 
қопламасидан чегириб ташланади. 
Суғурталовчи юридик шахсларга тегишли мол-мулкларни ёнғин, 
зилзила, тошқин, сув босиши, кўчки, бўрон, ер чўкиши, ички санитария 
техникаси тизимлари бузилиши натижасида тўлиқ ёки қисман нобуд 
бўлганда суғурта қопламасини, суғурталанувчи бўлган юридик шахслар эса 
суғурта мукофотини ўз вақтида тўлаш ва шартноманинг бошқа шартларини 
бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Мана шу қайд этилган 
ҳолатлар суғурта ташкилоти ва юридик шахслар ўртасида мол-мулкни 
суғурталаш бўйича тузилган шартноманинг предметини ташкил этади.
Сутурталовчининг 
мажбуриятлари 
суғурта 
мукофоти 
сутурталовчининг ҳисоб-китоб рақамига келиб тушган пайтдан эътиборан 
кучга киради. Сўнг суғурта полиси суғурталанувчига шартномада 
кўрсатилган муддат ичида берилади.

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish