Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

15-ж а д в а л
Бензин октан сонини оширишнинг иқтисодий самараси (10 та автомобилга 
ҳисобланган) 
Кўрсаткичлар 
Октан сони 
56 
66
76 
86 
96 
Автомобилда юк ташишнинг йиллик 
ҳажми минг ҳисобида 
670 
710 
760 
800 
840 
Бензин сарфи, тонна ҳисобида
92 
83 
85 
79 
70 
Антиоксидловчи қўшишдан мақсад тетраэтил кўрғошин ҳаво кислороди 
таъсирида парчаланиб кетиши олдини олишдир. Авиация асосий қисмини 
ташкил қилган нефть маҳсулотлари асос бензинлар дейилади; улар жумласига 
аъло нав нефтларини бевосита ҳайдаб олинган бензинлар ҳамда каталитик 
крекинг бензинлари киради. Асос бензинларнинг о.с. юқори, эгри, бир меьѐрда 


220 
қиздирганда қайнайдиган бўлиши, таркибида бутанлар ва ундан енгил 
углеводородлар бўлмаслиги керак; бундан ташқари, қотиш ҳароратси паст (—
60°дан юқори бўлмаслиги бўлиши ва тетраэтилқўрғошин қўшилганда о.с. кескин 
ортиши) тетраэтил қўрғошинга жуда «мойил») керак. Авиабензинларнинг октан 
сони катта бўлган компонентлари жумласига изооктан, изопентан ва 
алкилбекзоллар киради. СССРда қуйидаги маркали авиабензинлар ишлаб 
чиқарилади: Б—100/130, Б—95/130, В—91/115. Бу марка белгиларида касрнинг 
сурати октан 
16-ж а д в а л 
МДХда ишлаб чиқариладиган автомобиль бензинларининг асосий 
характеристикаси 
Тар
тиб 
ном
ери 
Кўрсаткичлар 
А-66 
А-72 
А-74 
А-73 
А-87 
„Экстра* 

Октан сони
66 
72 
74 
76 
87 
98 

Тетроэтилқўрғошин, 
кўпи билан (г/кг) 
0,82 
0,41 
1.17 
1,23 

Фракцион таркиби: 
а) 10 проценти °С 
дан пастда ҳайдалади
б) 50 ...... . 
в) 90 . .... 
79 
75 
70 
75 
70 
68 
145 
135 
105 
135 
120 
115 
195 
180 
165 
180 
180 
180 

Қайнаш охири, кўпи 
билан °С
205 
195 
180 
195 
205 
185 

Тўйинган буғ босими, 
кўпи билан (мм симоб 
устуни)
500 
500 
500 
500 
500 
Камида 100 
б 
Кислоталилиги (100 
мл га кетадиган 
КОН нинг энг кўп 
миллиграммлар сони)







Смолалар миқдори 
(100 мл даги) мг 
сони ишлаб .... 
чиқаришда (кўпи 
билан)
ишлатиладиган 
жойида






20 
10 

10 




221 

Олтингугурт миқдори 
(кўпи билан % 
ҳисобида). . . . .
0,15 
0,15 
0,10 
0,15 
0,10 
0,10 
сонини ѐки «камбағал» аралашмалар билан ишлангандаги шартли навини, 
махражи эса «бош» аралашмаларда ишлангандаги бензиннинг шартли навини 
кўрсатади. 1 кг бензиннинг тўла ѐниши учун назарий жиҳатдан 15 кг ҳаво керак; 
шундай нисбатда олинган аралашма нормал аралашма дейилади. Агар 1 кг 
бензинга 15 кг дан кўп ҳаво аралаштирилган бўлса, бундан аралашма «камбағал» 
аралашма, 15 кг дан кам ҳаво аралаштирилган бўлса «бой» аралашма дейилади. 
Авиабензиннинг навини аниқлашда эталон ѐқилғи сифатида о.с.ни аниқлашдаги 
каби изооктаннинг нормал гептан билан аралашмаси эмас, балки изооктаннинг 
тетраэтилқўрғошин қўшилган аралашмаси ишлатилади. Лигроин нефтни 
бевосита ҳайдашда ѐки нефть маҳсулотларини крекинглашда олинадиган суюқ 
углеводородларнинг 
120—140°С 
ҳароратда 
қайнайдиган 
аралашмаси. 
Лигроиннинг кимѐвий таркиби нефть олиниш технологияси ва нефтнинг 
таркибига боғлиқ бўлади. Лигроин трактор ѐқилғиси, лак-бўѐқ саноатида 
эритувчи ва баъзи асбоблар учун гидравлик суюқлик сифатида ишлатилади. 
Трактор ѐқилғиси, асосан керосин, умуман мотор бензинларидагига ўхшаш 
кўрсаткичлар билан характерланади. Керосиннинг октан сони 40 дан кам 
бўлмаслиги лозим. Дизель ѐқилғиси—керосин, газойль, соляр дистилляти— 
сиқилганда алангаланадиган поршенли ичдан ѐнар двигателлар (дизеллар) учун 
ишлатилади. Дизель ѐқилғиси 200—350°'С оралиғида қайнайдиган фракциядан 
иборат. 
Қозон ѐқилғиси. Мазут—нефтдан енгил ва ўрта ѐқилғи фракциялар 
ҳайдалгандан кейин қоладиган оғир ѐқилғи. Ундан сурков мойлари ва битум 
тайѐрланади. Мазутдан паровозлар, пароходлар, иссиқлик электр станциялари ва 
саноат печларида ѐқилғи сифатида ҳам фойдаланилади. Мазутнинг анчагина 
қисми крекинг йўли билан қайта ишланиб, енгил мотор ѐқилғисига 
айлантирилади. Унинг физикавий хоссалари ва кимѐвий таркиби бошланғич 
нефтнинг таркибига ва енгил фракциялар қанчалик охиригача ажратиб 


222 
олинганлигига боғлиқ. 
Реактив двигателлар учун ѐқилғи нефтни бевосита ҳайдашдан олинган турли 
хил дистиллятлардан иборат; булар қайнаш ҳароратси 150—280°С орасида 
бўлган авиация керосинлари, бензин—лигроин керосиннинг (60 — 280°С 
қайнайдиган) фракциясининг ва жуда баландда нихоятда тез учадиган самолѐтлар 
учун ишлатиладигап оғир керосин (195 — 315°С) ва бошқалардир. Анча юқорида 
катта тезлик билан учадиган реактив самолѐтнинг шароитига кўра реактив 
ѐқилғинннг ҳажм бирлига тўғри келадиган иссиқлик сиғими максимал, нисбий 
оғирлиги 0,75—0,85 г/см
3
бўлиши керак; у тез ва тўлиқ ѐниши лозим, қотиш 
ҳароратси паст (—60°С атрофида), ѐқилғинннг ўзи сақлаб қўйилганда 
ўзгармайдиган бўлиши зарур. Нефтдан олинадиган юқори сифатли реактив 
ѐқилғи — бу цикли турлича структурали, тармоқланган, ѐн занжирлари алканлар 
аралашмасидир. Унда ароматик углеводородларнинг микдори чекланган бўлади, 
углеводород бўлмаган компонентлар эса мутлақо бўлмайди. 
Нефтдан олинадиган сурков мойлари — турли синфга оид юқори молекуляр 
углеводородлар аралашмасидир. Уларнинг асосий вазифаси — механизм ва 
машиналар ҳаракатдаги қисмларининг қаттиқ сиртлари орасидаги ишқаланишни 
камайтириш ва бу қисмларнинг материалини едирилишдан сақлашдир. 
Ишлатилишига кўра суркоз мойлари қуйидаги группаларга бўлинади: 
а)ичдан ѐнар двигателлар (моторлар) учун ишлатиладиган: авиация, 
автотрактор (автоллар) ва дизель мойлари; 
б)саноат корхоналаридаги асбоб-ускуналар учун ишлатиладиган индустрия 
мойлари ва асбоб мойлари; 
в)катта нагрузкада ишлайдиган механизмлар учун ишлатиладиган 
трансмиссион мойлар ва ўқ мойлари; 
г)поршенли буғ машиналари (цилиндрли) учун ишлатиладиган мойлар; 
д)буғ ва сув турбиналари учун ишлатиладиган мойлар; 
е)ҳаво компрессорлари ва совитгич машиналар (компресорли) учун 
ишлатиладиган мойлар. 
Сурков мойлари ва айниқса ичидан ѐнар двигателлар, турбиналар, буғ 


223 
машиналари ва компрессорлар учун ишлатиладиганлари турли-туман шароитда, 
баъзан эса юқори ҳарорат босим, намлик таъсирида ва бошқа шароитда бўлади. 
Шу сабабли уларнинг сифатига катта талаблар қўйилади. 
Сурков мойларининг асосий характеристикаси уларнинг қовушқоқлигидир. 
Тушадиган солиштирма юк (нагрузка), ишқаланаѐтган сиртларнинг характери ва 
ҳаракатланиш тезлиги, шунингдек, ишқаланаѐтган қисмидаги ҳароратга қараб, 
мойнинг қовушоқлигига ҳар хил талаблар қўйилади. 
Кенг ҳарорат оралиғида ишлайдиган мойлар (автомобиль авиация мойлари 
ва бошқалар) учун қовушоқлик — ҳарорат характеристикасининг катта аҳамияти 
бор. Мотор мойларининг қовушоқлиги ҳароратга боғлиқ равишда кам ўзгаргани 
маъқул. Бу мойлар юқори ҳароратларда жуда ҳам суюқланиб кетмаслиги, паст 
ҳароратларда эса, аксинча, оқувчанлигини йўқотмаслиги лозим. Мотор 
мойларининг қовушқоқлиги улар таркибидаги углеводородларнинг тузилишига 
ва молекуляр оғирлигига боғлиқ бўлади. 
Мой иагрузкаси катта ва тезлиги кичик бўлган шароитда ишлатиладиган 
бўлса, қовушқоқлиги катта бўлганда ҳам суюқлик суркаш режимини бир меъѐрда 
сақлай олмайди. Муайян қалинликдаги бир текис сурков қатлами ҳосил қилиб 
бўлмайдиган ва мой ишқаланаѐтган сиртлардан бутунлай сиқиб чиқарилиш 
эҳтимоли бўлган бундай шароитларда унинг мойлилик характеристикаси 
(суркалиш хусусияти) муҳим аҳамият касб этади. Бу кўрсаткич мойнинг металл 
сиртидан анча мустахкам, лекин жуда юпқа (қалинлиги 0,1 дан 1,1 мкм гача) 
сурков қатлами ҳосил қилиш хусусиятини кўрсатади. 
Сурков мойлари паст ҳароратларда ҳам (—30 дан — 60°С гача) 
ҳаракатчанлигини йўқотмайдиган бўлиши керак. Уларнинг бу хусусияти айниқса, 
совитиш машиналарида ишлатиладиган мойлар учун муҳимдир. Мойларнинг паст 
ҳароратлардаги ҳаракатчанлиги (осон ҳайдалиши) уларнинг қотиш ҳароратсига 
қараб аниқланади. Мойларнинг қотиш ҳароратси кўп жиҳатдан, улардаги қаттиқ 
парафинлар ва церезинларнинг миқдорига боғлиқ. Нефть мойларининг энг муҳим 
сифат кўрсаткичларидан бири уларнинг ҳаво кислороди таъсирига кимѐвий 
жиҳатдан барқарорлигидир. Бу хусусият аввало, циркуляцион мойлаш шароитида 


224 
ишлатиладиган, яъни ишқаланиш жойларидан бир неча марта ўтказиладиган 
мойлар учун тааллуқлидир. Парафин—нормал ва изотузилишли тўйинган қаттиқ 
юқори молекуляр углеводородларнинг (С
19
Н
40
—С
35
Н
72
) озроқ циклик
углеводородлар қўшилган аралашмасидир. Тозаланган парафин—ҳидсиз, 
таъмсиз оқ ѐки сарғиш масса, ушлаб кўрилганда мойлангандек туйилади, сув ва 
спиртда эримайди, бензин ва минерал мойларда яхши эрийди. Тозаланмаган 
парафинларнинг 15°С даги солиштирма оғирлиги 0,88—0,90, тозаланганларники 
0,907—0,915. Суюқланиш ҳароратси 50—70°С; қайнаш ҳароратси 400—500°С 
оралиғида. Парафинлар парафинли нефтлардан олинади. Парафин фракциясининг 
қотиш ҳароратси 21°С ва ундан юқори бўлган парафини кўп нефтларда 2% дан 
кўпроқ парафин бўлади. Парафиннинг суюқланиш ҳароратси 50 — 54°С, 
таркибида мой кўпи билан 5% бўлади. Парафин қоғоз, тўқимачилик, полиграфия, 
кўн ва лак-бўѐқ саноатларида, электротехникада, медицинада ва бошқа 
мақсадларда ишлатилади. У ювиш воситалари, сурков мойларига қўшиладиган 
модда ва бошқалар тайѐрлашда ишлатиладиган юқори ѐғ кислоталар ҳамда 
спиртлар ишлаб чиқаришда хом ашѐ сифатида ишлатилади. 
2

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish