77-расм. Нефтни крекинлаш қурилмасининг соддалаштирилган схемаси:
216
Колонка 4 да чўккан қолдиқ (мазут) дан буғ қозонлари учун ѐқилғи сифатида
фойдаланилади. Иккинчи колонка 5 да бензин фракцияси ажралади. Газойлнинг
(колонка 5 даги қолдиқ) кўп қисми насос ѐрдамида трубали иситгич 2 га узатилиб
берилади ва у ерда босим остида крекингланади. Крекинглаш маҳсулоти иситгич
2 дан чиқиш пайтида босими кўпайтирилганда (дросселланади) ва колонка 4 га
ўтади. Қиздиргич 1 дан чиқаѐтган ва совуқроқ нефть маҳсулотлари крекинг
маҳсулотларига дросселлангандан кейин қўшилади ва уларни бирдан совитиб,
реакцияни тўхтатиб қўяди. Фрашдоглаш иккита шлонкада олиб борилади.
Ҳайдалаѐтган ва колонка 5 нинг юқориги қисмидан газ ѐки бензин тарзида чиқиб
кетмайдиган барча компонентлар тўлиқ крекинглангунга қадар процесс
қайтарилаверади. Бундай қурилмада биринчи печдан (колонкадан) нефтдан
тўғридан-тўғри ҳайдалиб чиққан бензин, иккинчисида эса крекинг — бензин
олинади.
Каталитик крекинг—нефтни ва нефть маҳсулотларини энг - муҳим-
деструктив қайта ишлаш процесси бўлиб, бунда бензиннинг унуми юқори,
октан сони ҳам катта бўлади. Олтингугуртли хом ашѐ қайта ишланганда кам
олтингугуртли бензинлар олинади. Бензин билан бир вақтда кўп миқдорда енгил
углеводородлар С
3
—С
4
(газлар) ҳам чиқади, улар органик маҳсулотлар синтез
қилишда хом ашѐ сифатида ишлатилади. Каталитик крекинг, асосан, буғли
муҳитда - 450—600°С ҳарорат ва 0,6—1,0 атм босимда олиб борилади.
Катализатор сифатида алюмосиликатлар — алюминий ва кремний оксидларидан
таркиб топган қаттиқ ҳолатдаги жуда ғовак жисмлар ишлатилади.
Катализаторнинг «қайнаб турган» қатламида крекинглаш усули жуда кенг
тарқалган. Яхшилаб майдаланган катализатор реакцияга киришаѐтган газ ва
буғлар оқими таъсирида муаллац ҳолатда туради. Бу аралашманинг ҳаммаси
суюқликникига ўхшаш хоссаларга эга бўлиб қолади ва гўѐ қайнаѐтгандек бўлиб
кўринади. Шунинг учун бу пропесс «қайнаѐтган қаватдаги» реакция дейилади.
Нефть маҳсулотларининг ишлатилиш кўлами жиҳатида ѐқилғи ва сурков
материаллар биринчи ўринда туради. 6-расмда нефтни қайта ишлашда
олинадиган асосий маҳсулотлар кўрсатилган. Нефтдан олинадиган суюқ ѐқилғи
217
материаллар ишлатилишига қараб мотор бензинлари, трактор ѐқилғиси, дизель
ѐқилғиси, буғ қозонлари ѐқилғиси ва реактив ҳамда турбореактив
двигателлар ѐқилғисига бўлинади.
Бензин енгил углеводородлар аралашмаси, у мотор ѐқилғиси ва эритувчи
сифатида ишлатилади. Мотор бензинлари автомойи ва авиация беизинларига
бўлинади.
А в т о м о б и л ь б е н з и н л а р и — нефтни бевосита ҳайдаш ва
крекинглашда олинадиган, 205°С гача ҳароратда қайнайдиган маҳсулотлар
аралашмасидир. Улар маълум фракцион таркибга эга бўлиши, антидетонацион
хоссаларга эга (бу хоссаси шартли кўрсаткич октан сонига қараб бўлинади),
кимѐвий
жиҳатдан
барқарор
бўлиши
ва
двигатель
материалини
коррозиялантирмаслиги керак. Бундан ташқари, кислотала, смолалар,
олтингугурт, механик аралашмалар ва сувжгути микдори ҳам белгиланган
даражадан ортиб кета олмаслиги лозим.
Мотор ѐқилғисининг антидетонацион хоссалари. — унинг двигателда
детонациясиз
ѐниш
шарт-шароитларини
белгилайдиган
муҳим
характеристикасидир. Моддаларнинг товуш тезлигидан ҳам тез тарқаладиган,
ниҳоятда тез содир бўладиган экзотермик кимѐвий ўзгариш процесси детонация
дейилади. Ичдан ѐнар двигатель цилиндрига бензин буғининг ҳаво билан
аралашмаси киради, у ерда поршень билан сиқилади ва учқун таъсирида ўт
олдирилади. Ёнишдан ҳосил бўлган газлар поршенни итаради. Цилиндрда
аралашманинг сиқилиш даражаси қанчалик юқори бўлса, двигателнинг фойдали
иш коэффициенти (ф.и.к.) ҳам шунчалик катта бўлади. Сиқилиш даражаси
аралашманинг цилиндрда ѐниш характерига боғлиқ. Аралашма нормал ѐнганда
аланганинг тарқалиш тезлиги 10—15 м/сек га тенг. Лекин баъзи сиқилиш
даражаларида детонация содир бўлиб, бунда аланга 1500—2500 м/сек, яъни йўл
қўйиладигандан тахминан 100 марта катта тезлик билан тарқалади. Детонация
содир бўлганда цилиндрда тақиллаш эшитилади, цилиндр қаттиқ қизиб кетади,
газлар чиқиб кетадиган трубада қора тутун кўринади, ѐқилғи сарфи кўпаяди,
двигателнинг қуввати камаяди ва у тезроқ ишдан чиқади. Бензиннинг
218
детонацияга турғунлиги октан сони (о.с.) билан белгиланади. Бензиннинг октан
сони эталон ѐқилғи— изооктан 2, 2, 4—триметилпентан) нисбатан аниқланади.
Детонацияга мойил бўлмаган изооктаннинг октам сони 100, детонацияга
ниҳоятда тез учрайдиган нормал гептаннинг октан сони эса 0 деб қабул
қилинган. Октан сони текширилаѐтган бензин билан бир хил сиқилиш
даражасида детонацияга учрайдиган стандарт аралашмадаги изооктаннинг
миқдорига тенг бўлади. Масалан, агар бензиннинг детонацион турғунлиги
80%, изооктан билан 20% аралашмасиникига тенг бўлса, бу бензиннинг октан
сони 80 дейилади. Сиқиш даражаси 6 гача бўлган двигателларда о. с. 68-70
бўлган бензинларни ишлатиш мумкин. Сиқиш даражаси анча юқори бўлган
двигателлар учун о.с. 72—76 бўлган бензинлар ишлатилади. Сиқиш даражаси
8,0—10,5 бўлган баъзи ҳозирги автомобиль двигателлари («Чайка», ЗИЛ—111
ва бошқа автомобиллар) учун автомобиль бензинларининг .о.с. 93 ва 98
бўлган икки хил маркаси ишлаб чиқарилмоқда.
Октан сони ѐқилғининг таркибига боғлиқ: унда изопарафинлар ва ароматик
бирикмалар қанчалик кўп бўлса октан сони шунчалик катта бўлади.
Бензинларнинг детонацион турғунлигини ошириш, яъни октан сони катта бўлган
ѐқилғилар олиш учун улар таркибидаги углеводородлар изомерланади ва
ароматланади ѐки бензинларга антидетонаторлао қўшилади. Масалан, I кг
бензинга 4 мл этил суюқлиги, яъни тетраэтилқўрғошин РЬ(С
2
Н
5
)
4
билан этил
бромид С
2
Н
5
Вг аралашмаси қўшилса бензиннинг октан сони 70 дан 89 гача
ортади. Тетраэтилқўрғошин жуда заҳарли модда, шу сабабли бундай бензинни
ишлатишда ниҳоятда эҳтиѐт бўлиш керак. Бензиннинг сифатини яхшилаш
қанчалик иқтисодий самара бериши 15-жадвалдан кўриниб турибди. МДХда
ишлаб чиқариладиган автомобильбензинларининг фракцион таркиби ва бошқа
параметрлари 16-жадвалда кўрсатилган. Авиация бензинлари — бензин
219
фракциялари билан октан сони юқори бўлган углеводород компонентларнинг
тетраэтилқўрғошин антиоксидловчи ва антидетонан қўшилган аралашмасидир.
78 – Расм. Нефтни қайта ишлашда олинадиган асосий маҳсулотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |