Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

1--§. Нефть кимѐси
Нефтнинг пайдо бўлиши. Нефть жуда қадим замонлардан бери маълум 
бўлишига қарамай унинг ҳосил бўлиши хақидаги масала узоқ вақтга қадар 
муаммолигича қолаверди. Нефтнинг ҳосил бўлишига оид бир қанча назариялар 
бор. Баъзи назарияларга кўра нефть ўсимлнк ва ҳайвонот қолдиқларининг чуқур 
ўзгаришлари натижасида ҳосил бўлган маҳсулот деб қаралса, бошқа 
назарияларда нефть минерал моддалардаа ҳосил бўлган дейилади. 
Нефть органик моддалардан ҳосил бўлган, деган фикрни биринчи бўлиб М. 
В. Ломоносов айтди. Унинг фикрига кўра, барча ѐнувчан фойдали қазилмалар — 
торф, кўмир, сланецлар,нефть ва газ — ҳосил бўлиши жиҳатидан бир-бирига
боғлиқдир. Ломоносов кўмирнинг органик моддалардан ҳосил бўлганига
шубҳа қилмаган, бевосита иефть хақида эса шундай деб ѐзган эди: «Тайѐр
бўлаѐтган тошкўмирлардан ер ости иссиғи таъсирида қўнғир ва қора мойсимон
материя ҳайдалади ва қуруқ ҳамда ҳўл ҳолда, сув билан тўлган ҳолатда бўшлик 
ва турли ѐриқлардан чиқиб келади». Шундай қилиб, М.В. Ломоносов ўсимлик 
қолдиқларининг тўпланиши, кейин уларнинг кўмирга айланиши ва, ниҳоят, ер 
бағрида содир бўладиган тошкўмирнинг ҳайдалишига ўхшаш процесслар
натижасида нефть ҳосил бўлади, деб ҳисоблар эди. Анорганик назарияга кўра (Д. 
И. Менделеев ҳам шу назария тарафдори эди) нефть Ер бағридаги қизиган 
металлар карбидларининг ѐриқлардан сизиб кирган сув билан ўзаро таъсир 
этишидан ҳосил бўлган, деб қаралади. XX асрнинг 30-йилларида академик 
И.М.Губкин нефтнинг органик моддалардан ҳосил бўлганлигини далиллар билан 


209 
исботлаб берди. Бу назария сапропель назарияси дейилади. Губкин сапропель, 
яъни одатда оқмайдиган сув ҳавзаларининг—кўллар, лагун ва кўрфазлар тубида, 
баъзан эса очиқ денгизларнинг қирғоққа яқин жойларида қалин қатлам бўлиб 
тўпланиб қоладиган балчиқлар асос модда бўлиб, улардан геологик даврлар 
мобайнида нефть ҳосил бўлганлигини исботлади. Мураккаб кимѐвий процесслар 
натижасида қисман нефтга айлана оладиган органик моддалар ҳайвонот 
организмида ҳам, ўсимлик организмида ҳам бўлади. Бу организмларнинг 
кўпчилиги нобуд бўлганидан кейин ѐпиқ ѐки ярим ѐпиқ ҳавзалар тубида ва очиқ 
денгизларнинг қирғоқбўйи қисмларининг тубида тўпланади, бу ерда улар лой 
билан аралашиб балчиқ — сапрогель қилади. Органик моддаларнийг парчаланиш 
процесслари, бактериялар ва радиоактив нурланишларнинг таъсири натижасида 
сапропелдан нефть, газлар ва бошқа моддалар ҳосил бўлган. Совет ва чет эл 
нефтчи олимларининг текширишлари нефть ҳосил бўлиш процесслари ҳозирги 
кунда ҳам содир бўлаѐтганлигини кўрсатди.

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish