Ишлаб чиқариш шакли: комплектда 8 ўлчамли профили бўлади.
Юқори ёй учун №1 (6,0х 1,5 мм), қолган қисмларини шакллантириш учун
айлана №7 (1,5 мм). Ярим юмалоқ шаклидаги мумлар ташкил қилади.
Ишлаб чиқарувчи: ДавлатУкраина. (Харков). “Стома”
Стоматологик профил муми.
Бундай мумлар ёйсимон протезларининг шакллантириш ва тиш
протезларининг метал қисмларини қуйишда, қуйиш-озиқлантирувчи тизимни
шакллантиришда ишлатилади. Улар мумли моделлар билан осон бирикади,
боғловчи ва ўтга чидамли массалар билан яхши боғланади. Яхши эрийди ва
қолдиқсиз ёнади.
Ишлаб чиқариш шакли: 14 ўлчамли думалоқ мумлардан иборат
бўлиб, думалоқ мумлар ўлчами 1, 1, 5, 2, 3, 4 мм илмоқларни шакллантириш
учун профил 1,5х 1 мм 2,5х 1 мм, 3х1,8 ммлари пастки жағ ёйини
шакллантириш учун, 4х1,5 мм, 5х1,5 мм, ўлчамлилари юқори жағ ёйини
шакллантириш учун 6х1,5 мм, ўлчамлилари ёрдамчи мақсадлар учун
ишлатилади 3,3х 1,7 мм 5,6х 1,5 мм, 7х1,5 мм ўлчамли шакллари ҳам мавжуд.
Ишлаб чиқарувчи: Давлат Россия (Санкт – Петербург ш) “А.О.
Медполимер”.
Бего фирмасининг профил мумлари
Профил мумлар. Тиш протезларининг турли қисмларини қуйиш учун
ишлатилади. Улар моделга яхши махкамланади, яхши эрийди ва қолдиқсиз
ёнади.
Ишлаб чиқариш шакли: профил шакллари (яшил рангда) узунлиги 17
мм, сим кўринишида 0,8-1,0.мм Қуйма штифтлар учун диаметри 1,6-2, 6 мм
қўшимча қуйма штифтлар учун диаметри 1,35 мм. Пастки жағ ёйи кўндаланг
кесими 1,6 Х 4,0 мм, 2,0 Х4,0 мм, 1,4-3,0 мм кўринишидаги шаклларда бўлади.
Мумли профил шакллари 170 мм узунликда бўлиб оғирлиги 6 гр.
Ёрдамчи қуйма штифтлар учун кўндаланг кесими 2,6-6,5 мм, пастки жағ ёйли
проезлари учун кўндаланг кесими 1,15-1,75 мм, юқори жағ ёйли протезлари
учун кўндаланг кесими 2,0-6,5 мм. Мум тўпламидан иборат бўлади.
Қуйиш тизими учун мумли симлар ишлаб чиқарилаган бўлиб, шакли
ғалтак ўрам кўринишида, узунлиги ва диаметри қуйидагича бўлади: 50х2, 5,
51х3, 0, 52х3, 5, 53х4, 0, 17х5,0мм ўлчамли холатларда бўлади.
127
“ Шулер дентал” фирмасининг профил мумлари.
Бириктирувчи мум:
Улар турли шаклида думалоқ, ярим думалоқ шаклда бўлиб моделларни
қуйиш учун ишлатилади.
Хусусияти: ўтга чидамли массага яхши бирикади, ишлатилишга қулай,
рангсиз бўлгани учун протезнинг чизилган чегараси кўриниб туради.
Қуйиш каналлари учун мумлар
Қуйиш каналларини баландлиги 15 ва 20 мм бўлиб, кесими 4 ва 5 мм
бўлади. Айлана шаклида бўлагани учун ўткир қирралар бўлмайди. Рангсиз
мумли сим юмшоқ. Олинган қолипни қирраларига гипсли модель қуйишдан
олдин охирги ишлов беришда ишлатилади. Улар қолип массаларига яхши
ёпишади. 3 мм диаметрли сим шаклида ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |