129
Бюгелит- Улар бюгель протезларининг тўлиқ қуйма металл асосини
кобольт – хром қотишмаларида қуйиш моделларини тайёрлашда ишлатилади.
Унинг таркибий қисмини қуйидагилар ташкил қиладилар: Тўлдирувчи ва
боғловчи –этил силикат, қотирувчи. Хлорид кислотасининг 10% эритмаси.
Ишлаб чиқаришда унинг тўпламида; қолипловчи модда, асалари муми ва
қайта қолип олувчи моддадан иборат бўлади.
Силамин: Бюгель протезларининг тўлиқ қуйма металл асосини кобальт –
хром қотишмасидан қуйишда, олов бардош модель тайёрлашда ишлатилади.
Унинг таркибида, кукун холатида фосфат цементли боғламга эга бўлган
кремнизем бўлиб, сув билан аралашганда, қаттиқ холатга ўтади. Унинг 500-
700
0
С иссиқликдаги термик кенгайиш даражаси 0,6- 0,7% ташкил қилади.
Бошланғич қотиши 10 дақиқадан сўнг бошланиб, 60 дақиқадан сўнг тўлиқ
қотади.
Кристасил-2 Бу модда ҳам тўлиқ қуйма тиш протез тузилишларини
қуйишда, олов бардош моделлар тайёрлашда ишлатилади. Унинг таркибида
(оқ кукунли кристоболит, окись магний, аммоний фосфат бўлиб, сув билан
аралашаганда, қаттиқ моддага айланади ва ҳавода қотади. Унинг 300-700
0
С
иссиқликдаги термик кенгайиш даражаси камида 0,8%.
Силаур. Бу турдаги қолипловчи хом-ашёлар кўпинча олтин
қотишмаларидан тайёрланадиган кичик қуйма тиш протезлари учун олов
бардош моделлар тайёрлашда қўлланилади. Унинг таркибини майда кукунли
кремнезем ва гипслар ташкил қилади.
Тиш техникасида Бюгелит, Силамин, Кристосил-2 Силаур, Формалит,
Аурит, Мольдин ва бошқа қолиплаш материаллари ҳам қўлланади.
Аурит- олов бардош қолиплаш массаси, олтин қотишмаларидан керакли
аниқлик ва софликка эга бўлган тиш прпотезларини қуйишда ишлатилади.
Крестобелит билан техник гипс аралашмасидан иборат бўлиб, кенгайиши 700
0
С да 0,8 дан кам эма. 100 г кукун ва 35- мл сув нисбатида аралаштирилади.
Сифатли аралашма ҳосил бўлиши учун жараён тебранма столида бажарилади.
Суркама 10-15 минутда қотади.
Мольдин бир жинсли паластик (чўзилувчан) масса, таркибига каолин,
глицерин, натрий (ёки калий) гидрат оксиди киради. Паркер аппаратида
каронка қолиплашда ишлатилади. 250 г дан қадоқланган ҳолда чиқарилади.
Тиш техникаси ишлаб чиқаришида қуйиш талабларига мос, аниқ ва мум
моделни қоплашга йўналтирилган қолиплаш материаллари биринчи даражали
аҳамиятга эга. Қуйманинг мукаммал ва аниқ бўлиши қолиплаш массаларининг
хусусиятлари ва сифатига боғлиқ. Моделни қуйма штифт билан
бириктирилгандан сўнг ўрашдан олдин уни қоплама қават билан қоплаш
зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: