Guruh;140 Xudoyqulova Zarifa 12-семинар. Тил сатҳлари бўйича методларнинг қўлланилиши. Морфем ва сўз ясалиш, морфологик, синтактик сатҳлар


-Топшириқ. “Тушунчалар таҳлили” методидан фойдаланиб қуйидаги тушунчаларни изоҳланг



Download 54,47 Kb.
bet3/3
Sana09.06.2022
Hajmi54,47 Kb.
#647289
TuriСеминар
1   2   3
Bog'liq
LTM 12-ma\'ruza Xudoyqulova Zarifa 140

5-Топшириқ. “Тушунчалар таҳлили” методидан фойдаланиб қуйидаги тушунчаларни изоҳланг.

Тушунчалар, атамалар, терминлар

Сизнингча бу тушунча қандай маънони англатади?

Тил сатҳлари

Тил мураккаб бутунлик боʻлиб, унинг таркибий қисмлари сифатида фонологик, лексик (семантик), морфологик, синтактик ва услубий (функсионал) сатҳлар ажратилади. Тил тизим (бутунлик) табиатига эгалиги боис унинг таркибий қисмлари ҳам сҳундай характерда боʻлади.

Морфема

ўзига хос шакл ва маънога эга бўлган, бошқа маъноли қисмларга бўлинмайдиган, сўз (лексема) ясаш ёки сўзнинг шаклини ҳосил қилиш учун хизмат қиладиган лисоний бирлик.

Морфологик сатҳ

Ҳар бир сўз туркумига хос ички тизим (тизимча)ларни шу туркумга хос морфологик категориялар ташкил этади. Морфологик категориялар сўз туркумига хос маълум бир ҳодисага оид умумий ва хусусий маънолар ва бу маъноларни ифодаловчи сўз шакллари бирлигидан иборат бўлади. Ана шу сўз шакллари ва уларга хос умумий ва хусусий маънолар ёритилиши билан муайян морфологик категорияларнинг мо-ҳияти белгиланади. Бошқача айтганда, морфологик тизим ичидаги ички тизимлардан бирининг моҳияти белгиланади.

Синтактик сатҳ

Синтаксис морфология билан чамбарчас боғлиқдир. Синтаксисда, худди морфологияда бўлгани сингари, сўз асосий бирлик ҳисобланади, лекин у шакл ясалиши жиҳатидан эмас, балки сўз шаклларининг сўз бирикмаси ва гапларни тузишдаги иштироки жиҳатидан ўрганилади. Сўз бирикмалари ва гаплар тилнинг асосий синтактик бирликлари ва уларнинг ҳар бири ўз ички хусусиятларига эгадир.

Гап, гап бўлаги, сўз бирикмаси Синтаксиснинг асосий бирликларидир. Буларга кейинги пайтларда абзац, период, матн каби бирликлар ҳам киритилмоқда. Сўз бирикмаси тобе алоқа (боғланиш) воситалари — мослашув, бошқарув ёки битишув ёрдамида икки ёки ундан ортиқ мустақил сўздан қосил бўлади ва фақат ran таркибидагина амал қилади.



Сегмент

Нутқнинг товусҳ томони сегмент боʻлинади. Сегмент бирликлар кетмакет жойласҳади (бир вақтнинг оʻзида 2 та товусҳни талаффуз қилиб боʻлмайди). Сҳунинг уcҳун уларни силсилали ёки кетмакет бирликлар дейисҳ мумкин.

Аффикс

сўзнинг қисми. Ўзакка зид қўйиладиган, сўз ясалиши ёки грамматик ифода шаклланишига хизмат қиладиган морфема. Шунга кура икки турга ажралади. Сўз ясовчи, шакл ясовчи. Ўзакка нисбатан жойлашишига кўра сўз бошида (аффикс), сўз ўртасида (инфикс), сўз охирида (суффикс) келади.

Трансформация

Сўз ясовчи морфемаларнинг трансформацион амаллардаги ўрни синтаксис ва сўз ясалиш тизими ўртасидаги боғлиқликда яққол кўринади. Бунда грамматик морфемаларнинг ўзгариши трансформаларнинг ҳар хиллигини юзага келтиради.

Синтаксис

грамматиканинг сўзларни сўз бирикмалари ва гапларга, содда гапларни эса қўшма гапларга бирикиш усулларини ўрганувчи, сўз бирикмалари ва гапларнинг тузилиши, маъноси, ўзаро таъсирлашуви ҳамда вазифаларини тадқиқ этувчи бўлими. «Синтаксис» термини сўз бирикмалари ва гапларни ҳамда уларнинг тилда қўлланишини қамраб олувчи грамматик қурилиш маъносини ифодалаш учун ҳам ишлатилади. Тилнинг грамматик қурилишида Синтаксис жуда катта аҳамиятга эга, чунки унинг таркибига бевосита кишиларнинг муомаламулокрт жараёнини амалга оширишга ёрдам берувчи содда гап ва қўшма гап каби тил бирликлари киради. Содда гап муайян воқеаҳодисани, қўшма ran воқеаҳодисалар орасидаги алоқамуносабатни, ran бўлаги эса воқеаҳодиса унсурларининг вазифаларини ифодалайди.

Оппозицион таҳлил

Тил бирликларини дифференциал хусусиятлари асосида тизимлаштириш фонологик сатҳ билан боғлиқлиги маълум. Бироқ, тилни система сифатида ўрганиш тажрибаси шуни кўрсатадики, тил элементларидаги оппозициялар морфологик бирликларни таҳлил қилиш, синтатик бирликларни ҳам тизимли ўрганиш имкониятини бериш мумкинлигин кўрсатади.

Download 54,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish