. Олдин кўрсатилганидек заррачаларнинг юза қисмидаги мономолекуляр мой қатлами энг кўп боғланиш энергиясига эга бўлади. Юзадан масофанинг узоқлашиши билан боғланиш энергияси камаяди, шунинг учун сиқиб чиқарилаётган мойни оқими ўртасидаги тсзлик катта бўлади, юзага яқин қатламлар қўзгалмас бўлади, бинобарин, бу босқичда заррачалар орасидаги масофа қисқариб, уларнинг бирикиши амалга ошади. Заррачалар орасидаги каналларнинг кўндаланг кесими бирдан кичрайиши натижасида юзалар бир-бирига яқинлашиб мономолекуляр мой қатлами ҳосил бўлиши натижасида мойни сиқиб чиқарилиши тўхтайди, чунки адсорбцияланган мой плёнкаси сиқилмайди. Амалиётда мой қолдиғи мономолекуляр қатламлар ушлаб турган мойга нисбатан кўп бўлади, чунки мой плёнкаси узилади ва бўлаклар орасидаги контакт бузилади. Бундан ташқари заррачаларнинг бирикиш жараёни тугаши натижасида мойни капсулланиши содир бўлади. Қовурма заррачаларининг бирикиб кунжара брикети ҳосил бўлиши қуйидагича бўлади: пресслашни бошланғич даврида заррачалар бир-бирига яқинлашади, улар орасидаги бўш жойларнинг қисқариши амалга ошади (7.1б-расм), кейин заррачалар тўқнашиб, бир-бирини эзади (7.1в- расм). Бу заррачаларнинг деформацияланишига ва мой плёнкаси узилган жойда бир-бирига бирикишга олиб келади. Қовурма сочилувчан эмас балки бутун бир пластик моддага айланиш даври бошланади. Босим ошиши билан заррачаларнинг бирикиши гелли ғовак маҳсулот – кунжара брикетини ҳосил қилади. Лекин кунжарада заррачалар ва заррачалар гуруҳлари орасида каналчалар қолади. Босим олингандан кейин деформация таъсирида кичик оралиқлар ёки катта ёрилишлар ҳосил бўлади. Балки шунинг учун ҳам ҳали прессдан оқиб улгурмаган мойларни қайтадан шимиб олиш содир бўлади (7.1д-расм). Шундай қилиб, кунжарадаги қолдиқ мой, бу айрим жойлардаги капсулланган, заррачаларнинг ташқи юзалари билан бириккан, ёриқларнинг ички юзалари билан боғланган ҳамда қовуриш ва майдалаш даврида бузилмаган хўжайраларда қолган мойлардир. Тайёрланган қовурма пресслаш машинасига беришдан олдин қуйидаги технологик параметрларга эга: - 1.Маҳсулотнинг 1-давр қовуришдан сўнг ҳарорати 80-750 С, намлиги барча мойли уруғлар учун пахта мағзидан ташқари, 9-11 %, 1-3 нав чигит мағизи янчилмаси учун 11.5-13.5 %, 4 нави учун 13.5-15.5 % бўлиши керак. Буғлаш ва намлаш жараёни имконият борича тез 30-40 секундда олиб борилади, лекин бу вақт .15-20 секундгача қисқартирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Қозонли қовургичлардан кейин эса яъни қовуришнинг 2-давридан сўнг, қовурманинг ҳарорати 110-1050С дан ошиқ бўлмаслиги лозим. Паст навли уруғлар учун эса бу кўрсатгич 5-100С пастроқ бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |