Гуруҳ битирувчиси Умаралиева Иродахон Комилжон қизининг


II БОБ.МАКТАБЛАРДА ТАСВИРИЙ САНЪАТ ДАРСЛАРИ МАЗМУНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ



Download 332 Kb.
bet4/11
Sana16.03.2022
Hajmi332 Kb.
#493816
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ирода БМИ тўғриланган варианти ОРИГИНАЛ

II БОБ.МАКТАБЛАРДА ТАСВИРИЙ САНЪАТ ДАРСЛАРИ МАЗМУНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
2.1. 5-7- синфларда тасвирий санъатни ўқитиш методикаси

Тасвирий санъатдан давлат таълим стандарти бу фанни 5-7 синфларда уч блокка бўлиб ўқитишни назарда тутади. Улар:


1. Санъатшунослик асослари. 2. Натурага қараб тасвирлаш.
3. Композицион фаолият.

Санъатшунослик асослари. Санъатшунослик асослари машғулотларига 5-7 синфларда катта ўрин ажратилган бўлиб, у ўқувчиларда бадиий маданиятни шакллантиришни мақсад қилиб қўяди. Санъатшунослик асослари машғулотлари тасвирий, амалий, меъморчилик санъатлари назарияси ва тарихи, машҳур рассом, амалий санъат усталари, меъморларнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишни ўз ичига олади.
Бошланғич синфларда айрим санъат асарларидан кўргазмали қуроллар сифатида фойдаланиш, болаларга рассомлар ва уларнинг ишлаган суратлари юзасидан айрим маълумотлар беришни назарда тутади. Бошланғич синф ўқувчиларига тасвирий санъатнинг тур ва жанрлари, унинг назарий асослари ҳисобланган композиция, ёруғсоя, рангшунослик, перспектива қонунлари ва қоидалари ҳақида назарий билимлар бериш оғирлик қилиши муносабат билан уларни 5-7 синфларда ўргатиш режалаштирилган.
Санъатшунослик асослари машғулотларининг 5-7 синфлардаги хусусиятларидан бири шундаки, бунда назарий машғулотлар, амалий ишлар билан мустаҳкам алоқада олиб борилади.
Хусусан, тарихий жанр юзасидан суҳбат ўтказилгандан сўнг тарихий мавзуларда болалар расм ишлайдилар. Шунингдек, болалар амалий ишларда тасвирий санъатнинг тур ва жанрлари, тасвирий санъатнинг назарий асосларига доир олган билимларидан фойдаланидилар. Натижада, назарий билим ва малакалар мустаҳкамланади.
Санъатшунослик асосларини ўқитиш методикаси курсида дидактиканинг илмийлик, кўргазмалилик, мунтазамлик ва кетма-кетлиги, таълим ва тарбиянинг бирлиги принципларига риоя қилишни талаб этилади. Айниқса, бундай машғулотларни кўргазмаликсиз ўтказиш мумкин эмас. Дарсда ўқитувчи кўпроқ кинофильм, видеофильм, диафильм, диапозитив, слайд, санъат асарларининг репродукциялари, фото нусхаларидан фойдаланиши самаралидир. Шу билан бирга, вилоят марказларидаги ўлкашунослик музейларида сақланаётган санъат асарлари, шаҳар ва қишлоқлардаги ёдгорлик ҳайкаллар ва меъморчилик обидалари, тасвирий санъатдан жойларда ташкил этилаётган кўргазмалардаги санъат асарларининг асл нусхалари билан таништириб бориш муҳимдир. Санъатшунослик асослари машғулотларини маъруза шаклида эмас, кўпроқ савол-жавоб, мунозара, ўйин тарзида ташкил этилиши болаларни фаоллаштиради, материалларни пухта ўзлаштирилишига ёрдам беради.
Хусусан, биронта рангтасвир асари таҳлил қилинганда ўқитувчи болаларга тахминан қуйидагича саволлар билан мурожаат этиши мумкин:
Бу санъат асарини авваллари кўрганмисиз? Бу асарни ким ишлаган? Асарда ким ёки қандай воқеа тасвирланган? Асарнинг номини ким билади? Асарда йилнинг қайси фасли тасвирланган? Уни қандай билиш мумкин? Асарда фаслнинг қайси даври тасвирланган? Асарда куннинг қайси даври тасвирланган? Асарнинг композицияси қандай? Рассом ўз асарида тасвирлашнинг қайси ифодалилик воситаларидан фойдаланган? Асарнинг колорити қандай? Рассом ўз асари билан қандай ғояни ифодалаган? Суврат сизга ёқдими, нега?
Бундай машғулотларда болалар суратлардаги образларни тушуниб етадиган, асарнинг мазмунини ўқий оладиган, уларнинг ифодалилигини, бадиий воситаларини англаб етадиган, ҳақиқий санъат асарларини оддий расмдан фарқини ажрата оладиган бўладилар.
Санъатшунослик асослари машғулотлари самарадорлигини оширишда ўқитувчининг тайёргарлиги муҳим роль ўйнайди. Аввало, дарс мавзусига доир санъат асарлари танланади. Бунда бир қатор талабларга риоя қилиш муҳим. Улар асарларнинг юксак бадиий савияда ишлаганлиги, уларнинг мазмунини болаларага яқин бўлишлиги, шунингдек, сурат репродукциясини аъло сифатда бажарилган бўлишлиги ва бошқалар. Агарда ўрганиш учун танлаб олинган санъат асарларининг репродуциялари сифатсиз бўлгани тақдирда яхшиси, ундан фойдаланмаслик, унга мазмунан яқин бўлган ва сифатли бажарилган бошқа санъат асарини танлаш мақсадга мувофиқдир.
Санъатшунослик асослари машғулотининг тузилиши ва уни ўтказиш методикаси ҳақида қатъий бир тавсия бериб бўлмайди. У машғулотнинг тузилиши, мавзуси ва дарснинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда турлича бўлишлиги мумкин. Масалан, санъатунослик машғулотларининг мавзулари қуйидагича бўлади:
1.Тасвирий, амалий ёки меъморчилик санъатларининг турлари ва жанрлари. 2. Санъатнинг у ёки бу туридаги оқим ва йўналишлар. 3. У ёки бу рассом, амалий санъат устаси ёки меъморнинг ҳаёти ва ижоди. 4. У ёки бу давр санъати. 5. Тасвирий, амалий, меъморчилик санъатларининг назарий асослари (композиция, ёруғсоя, рангшунослик, перспектива).
Бу мавзулардан кўриниб турибдики, уларни бир хил методика асосида ўтказиб бўлмайди.
Санъат асарларини таҳлил қилишда уларни солиштириб ўрганиш муҳимдир. Шу мақсадда турли рассомларнинг бир хил мавзудаги асарларини намойиш этиб, ўрганиш фойдалидир. Хусусан, И.Левитан, Ў.Тансиқбоев, И.Шишкин, Н.Карахан, И.Ҳайдаров, З.Иноғомов, А. Саврасов, А.Куинжи, А.Мўминов, А.Мирсоатов каби рассомларнинг йил фаслларига бағишланган манзара жанридаги асарларидан 2-3 тасини намойиш этиб ва солиштириш орқали ўрганиш мумкин.
Айтайлик, куз мавзусидаги асарни таҳлил қилишда фақат куз мавзусидаги асар билангина эмас, балки бундай асарларни баҳор, қиш мавзусидаги асарлар билан ҳам солиштириб ўрганса бўлади.
Санъат асарларини репродукцияларини техника воситалари орқали намойиш этганда асарлардаги деталларни йирик ҳолда кўрсатилиши образларни чуқур идрок этиш, портретларда шахснинг ички дунёсини тушуниб етишга имкон беради.
Санъатшунослик машғулотларининг мувафффқияти кўп жиҳатдан уларни турли йўллар ва методларни қўллаш орқали ўтказилишига ҳам боғлиқ. Хусусан, бундай машғулотлардан болаларга санъат асари ҳақида иншо ёздириш, санъат турлари ёки жанрларига оид репродукциялар йиғдириш ёки у ёки бу рассом ҳақида материаллар тўплатиш, тасвирий санъатга доир викторина, чайнворд, красвордлар ечтириш, ўзи яшайдиган жойдаги рассомлар билан учрашиб, улар ҳақида маълумот тўплаш ёки альбомлар тайёрлаш мумкин. Бундай ишлар амалий безак, меъморчилик санъатлари юзасидан ҳам олиб борилиши мумкин.
Санъатшунослик асослари машғулотининг самарадорлиги, уларни мактабда ўқитиладиган бошқа фанлар билан алоқадорликда ўқитилишига ҳам боғлиқдир. Айниқса, санъатшунослик асослари дарсларини тарих, география, адабиёт, зоология, мусиқа дарслари билан алоқадорликда ўтказиш имкониятлари мавжуд. Бундай машғулотлар ўзаро алоқадорликдаги фанлар бўйича ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга хизмат қилади.
Қуйида “Санъатшунослик асослари” бўйича машғулотларни ўтказиш методикасига доир дарс ишланмаларидан намуналар берилган.

Download 332 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish