Гуруҳ битирувчиси Умаралиева Иродахон Комилжон қизининг


II БОБ. МАКТАБЛАРДА ТАСВИРИЙ САНЪАТ ДАРСЛАРИНИ МАЗМУНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ



Download 332 Kb.
bet2/11
Sana16.03.2022
Hajmi332 Kb.
#493816
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ирода БМИ тўғриланган варианти ОРИГИНАЛ

II БОБ.

МАКТАБЛАРДА ТАСВИРИЙ САНЪАТ ДАРСЛАРИНИ МАЗМУНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ




2.1.

5-7- синфларда тасвирий санъатни ўқитиш методикаси




2.2.

Тасвирий санъат дарслари мазмунини такомиллаштиришда табақалаштириб ўқитиш технологияси







ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР .







ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ




Кириш
Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги. Жамият тараққиётининг ҳар қандай босқичида муайян соҳаларга нисбатан ижтимоий талаблар ўзгариб боради. Бу жараённи умумий тарзда модернизациялаш атамаси билан изоҳлаш мумкин. Таълим тизими ҳам бундан мустасно эмас. Шу жумладан, бошланғич синфларда ўқитиладиган “Тасвирий санъат” ўқув фанини барча жиҳатлари, хусусан замонавий талаблар асосида шаклланган касбий компетенцияга эга ўқитувчи тайёрлаш, таълим жараёнини сифатли ўқув қуроллари ҳамда ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш масалаларини комплекс тарзда такомиллаштириб, модернизация қилиб бориш, биринчидан, таълим мазмунини ижтимоий талаб ва эҳтиёжларга мослигини таъминлайди. Иккинчидан, модернизациялаш натижалари бевосита таълим сифати ва самарадорлигига ижобий таъсир ўтказади.
Мамлакатимизда амал қилаётган тасвирий санъат таълимини модернизация қилиш бошланғич синфлар мисолида икки босқичда амалга оширилди. Унинг биринчи босқичи 1998 – 2000 йилларда амалга оширилиб, бу босқични таълим мазмунини ислоҳ қилиш босқичи деб аташ мумкин. Зеро, бу босқичда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги 203-сонли қарори асосида ўтказилган тажриба-синов натижалари асосида тасвирий санъатнинг ислоҳ қилинган ўқув дастури ва Давлат таълим стандарти яратилди ҳамда амалиётга жорий этилди.
Тасвирий санъат таълимини модернизациялашнинг иккинчи босқичи (2008 йилдан буён) икки йўналишда давом эттирилмоқда. Биринчи йўналишда Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурини такомиллаштириш, модернизациялаш, оптималлаштириш ва узвийлаштириш билан боғлиқ илмий тадқиқот ишлари ҳамда тажриба-синовлар олиб борилди.
Иккинчи йўналишда тасвирий санъат таълими учун дарсликларнинг янги авлодини яратиш ва уларни қайта нашр қилиш жараёнида такомиллаштириш, айрим компонентларини модернизациялаштириш билан боғлик ташкилий-методик ишлар амалга оширилди. Бу ташкилий-педагогик тадбирлар тасвирий санъат таълимининг сифати ва самарадорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири бўлмоқда.
Умумий ўрта таълим мактабларидан ўқитиладиган ўқув фанларини, шу жумладан “Тасвирий санъат” ўқув фани мазмунини модернизациялаш маълум даврларда мавсумий амалга ошириламайди. Бу муттасил давом этадиган, истиқболга йўналтирилган узлуксиз жараён ҳисобланади. Бунда педагогиканинг прогностика методидан фойдаланилган ҳолда соҳани ривожлантириш, модернизация қилиш истиқболлари белгилаб борилади. Шу маънода тасвирий санъат таълимини модернизациялашнинг асосий принциплари сифатида ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини оширувчи омиллар мажмуасидан фойдаланишни қайд этиш мумкин. Бу омиллар сирасига модернизациялашнинг асосий параметрлари сифатида ўқувчиларда кузатувчанликни ривожлантириш, хусусан, тасвир объектлари – табиат манзараси, атроф-муҳитдаги воқеа ва ҳодисалар, буюм (натура)ни мақсадли кузатиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш; олинган таассуротларни тасвирий образ сифатида тасвирий санъатнинг фаолият турларида (ҳайкал ясаш, график ҳамда рангтасвир композицияларида тасвирлаш компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув материалларини таълим мазмунига татбиқ этиб бориш; ўқувчиларни атрф-оламдаги содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни шунчаки эмас, балки мақсадли кузатиш, уларнинг ижтимоий моҳияти, эстетик хусусиятларини англашга ўргатиш; ўқувчиларда эстетик тасаввур, тасвирий саводхонлик, бадиий-ижодий қобилиятни шакллантириш ва ривожлантириш орқали уларнинг бадиий-эстетик тафаккурларини таркиб топтиришга йўналтирилган таълим мазмунини тақдим этишни эътироф этиш жоиз. Айни пайтда алоҳида таъкидлаш жоизки, тасвирий санъатдан таълим мазмунини модернизациялашда соҳага оид назарий билим ва амалий кўникмага эга бўлиш ижтимоий-маънавий, таълимий эҳтиёж сифатидаги аҳамияти ва моҳиятини англаш, эгалланган билим ва малакаларни амалиётда қўллай билиш компетенциясига эга бўлиш, ҳаётни эстетик гўзаллик принциплари асосида қуришга ўргатиш муаммолари бош масала сифатида кўрилиши лозим.

Download 332 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish