Дарснинг мавзуси: “Пахта” сервиси натюрмотининг расмини ишлаш.
Дарснинг вазифалари: Ўқувчиларни тасвирий малакалари, бадиий диди, хотираси, кузатувчанлигини ўстириш.
Дарснинг жиҳозланиши: Л.Салимжонованинг “Қора кофе” номли асарининг репродукцияси ёки слайди. “Пахта” чинни сервиси (лаган, чойнак, тарелка, пиёла). Хорижий мамлакат натюрмортчи рассомларининг сервис тасвирланган асарларининг репродукциялари.
Дарснинг мазмуни: Янги мавзуга бағишланган дарснинг бошланиш қисмида натюрмот ҳақида қисқача суҳбат ўтказилади. У таҳминан қуйидагича бўлиши мумкин:
Болалар, сиз турли буюмлар, мевалар ва сабзавотлар, гуллардан ташкил топган натюрмортларни бир неча бор расмини ишлагансиз. Бу мавзуда расм ишлаган кўпгина рассомларни ҳам биласиз. Қани, эслаб кўринг-чи, қайси рассомлар рўзғор буюмларидан натюрмотлар ишлашган. Рассомларимиздан Ю.Елизаров. З.Ковалевская, Н.Кашина, Л.Салимжонова, М.Тохтаев, чет эл рассомларидан Шарден, Калф, Снайдерслар ҳам бу соҳада шуҳрат қозонганлар. Бу рассомлар ўз натюрмотларида турмушда ишлатиладиган буюмларни тасвирлар эканлар, уларнинг ниҳоятда гўзаллигини, мақсадга мувофиқ тузилганлигини, ранг ва шаклларининг бетакрорлигидан завқланадилар.
Л.Салимжонованинг “Қора кофе” номли натюрмортида асосан кофе ичиладиган идишлар тасвири берилган. 45-расм. Кузатиш орқали бу асарнинг композицияси, ранглари ва бошқа томонлари болалар иштирокида қуйидагича таҳлил қилинади:
- Бу предметлар қандай материаллардан тайёрланган?
-Натюрмортни умумий эни каттами, ёки бўйими? Ҳар бир предметни-чи?
-Қайси предметларда перспектив қисқариш бор?
-Сервиснинг бадиий безагида қандай нақш унсурлари ишлатилган? Уларнинг шакли, ўлчови, ранги қандай?
-Предметларда блик, ёруғсоя, яримсоя, рефлекслар борми? Бўлса улар қайси буюмда, қандай ўлчовда ва қандай шаклда?
Болаларга мустақил кузатиш учун ажратилган вақт тугаганидан сўнг ана шу саволлар асосида натура таҳлил қилинади, ўқитувчи савол беради, болалар жавоб қайтарадилар.
Ўқитувчи эса уларнинг жавобларини тўлдириб, камчиликларини тузатиб, асар юзасидан билдирилган фикрларни умумлаштиради.
Ўқитувчи болаларнинг навбатдаги вазифаларини тушунтириш учун “Пахта” сервисини таглик устига чизиш учун ўрнатади. Натюрмортни ўрнатишда болалар ҳам иштирок этадилар. Чунки, у маълум вақтни талаб эатди ва бу вақт давомида болаларни бу ишга жалб этиш синфда тартиб-интизомни сақлаш ва болаларни натура билан кенгроқ ва чуқурроқ танишишларига имкон беради. 46-расм.
“Пахта” сервиси натюрморти синфнинг орқа томонидаги ўтирган болалар учун яхши кўринмаслиги мумкин. Шунинг учун уни синфнинг 2-3 ерига ўрнатилиши мақсадга мувофиқдир. Бу натюрморт бошқа предметлардан бўлиши ҳам мумкин.
Натюрморт ўрнатилиб бўлингач, синфдаги ҳамма ўқувчиларнинг эътибори унга қаратилиб, уни болалар мустақил кузатишлари учун имкон берилади.
-Кузатиш жараёнида ўқувчилар қуйидаги саволларга жавоб топишлари лозим:
-Натюрмортни қандай номлаш мумкин?
-Натюрморт қандай предметлардан тузилган?
-Натюрмортдаги предметларни бошқача жойлаштирса бўладими?
-Бу предметлар қандай материаллардан тайёрланган?
-Натюрмортни умумий эни каттами ёки бўйими? Ҳар бир предметни-чи?
-Сервиснинг бадиий безагида қандай нақш унсурлари ишлатилган? Уларнинг шакли, ўлчови, ранги, қанақа?
-Предметларда блик, ёруғсоя, яримсоя, рефлекслар борми?
Натюрмортнинг расмини ишлаш йўли доскада чизиб кўрсатилади. 47-расм. Расм ишлаш йўллари болаларга тушунарли бўлганидан сўнг у доскадан ўчириб ташланади. Акс қола болалар натурага қарамасдан расмни доскадан кўчириб оладилар. Шуни қам ёддан чиқармаслик керакки, болаларни расмдан кўчириб олишга эмас, натурадан чизишга ўргатиш лозим. Тайёр расмдан кўчириш натурадан чизишга нисбатан анча осон. Қолаверса, синфдаги натюрморт турли томондан турлича кўринади, яъни болаларнинг бирига натура тўғрисидан, бошқасига ёнбошидан, яна бирига маълум бурчак остидан кўринади. Шунинг учун ҳар бир бола ўзи ўтирган жойдан қандай кўринса шундай чизиши лозим.
Болаларнинг мустақил ишлари жараёнида ўқитувчи ўз эътиборини кўпроқ бўш ўзлаштирувчилар билан ишлашга қаратади. Дарс якунида синфда бажариладиган ишлардан кўргазма ташкил этилади ва уларни тақлил қилинади. Кўргазмага энг характерли расмлар танлаб олинади.
Уйга рассомларнинг журнал ва китобларда берилган натюрмортлар репродукциялари ва откриткаларини йиғиш ва альбомга ёпиштириш вазифа қилиб топширилади.
Натурага қараб ҳайкал ишлаш машғулотлари 5-7-синфларда катта ўринни эгалламайди. Чунки болаларнинг натурага қараб ҳайкал ишлаш юзасидан малакалари 1-4 синфларда маълум миқдорда шаклланган бўлади. Шу сабабдан ҳам 5-7 синфларда натурага қараб ҳайкал ишлашга эътибор камаяди ва унинг вазифалари кўпроқ ҳайкалторошлик композицияси дарсларида амалга оширилади.
Натурага қараб ҳайкал ишлаш методикаси бошланғич синфлардагидан деярли фарқ қилмайди. Улар асосан қўйиладиган вазифаларни маълум миқдорда ўқувчиларнинг ёшларини ҳисобга олиб, мураккаблашиб бориши билан фарқланади. Бу фарқлар кўпроқ натура тузилишининг мураккаблиги (ҳайвон, қуш, одам), шунингдек, натуранинг ҳаракатда тасвирланиши кабиларда кўзга ташланади.
Қуйида натурага қараб ҳайкал ишлаш методикасига доир дарс ишланмаси берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |